2022-01-10 09:18:54
Эр- хотин ҳайвонот боғига сайр қилгани бордилар. Ва урғочиси билан шодон ўйнаётган маймунни кўрдилар.
Аёл: -Бунчалар аёлини севмаса, қандай гўзал ҳолат, - деди. Бироздан сўнг шер сақланадиган қафас ёнига бордилар. Арслон сокин, виқор билан ўтирган, урғочиси эса, ундан сал нарироқда турарди.
Аёл: - Бир-бирларига бефарқлигини, ачинарли ҳол,- деди.
Турмуш ўртоғи: - Мана буни унинг аёлига отиб кўр, нима қилишини кўрасан, деб аёлга бўш шиша идишини тутқазди. Қафас ичига улоқтирди. Арслон қўзғалиб урғочисини ҳимоя қилиш мақсадида қаттиқ нара тортди. Маймунларга ҳам улоқтириб кўришди. Шиша тегмаслиги учун маймуннинг ўзи ҳозиргина эркалаб турган урғочисини қолдириб қочиб кетди.
Шунда эр рафиқасига деди:
- Кўрдингми? Ташқи кўринишга қараб алданиб қолма. Одамлар орасида ҳам шунақалар борки, сохта ҳис-туйғуларини кўрсатиб бошқаларни алдаб юрадилар. Яна шундайлар борки, қалбларидан чуқур ўрин олган муҳаббатларини гап-сўзлар билан изҳор қилмасалар ҳам, севганлари учун жон фидо қилишга тайёр бўладилар.
@xayrulla_xamidov1
20.2K views06:18