Get Mystery Box with random crypto!

ИШҚ ҲАҚИДА ҲИКОЯ 'Эрингиз сизни севадими?' деган саволга аёл | Хайрулла Ҳамидовдан...

ИШҚ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

"Эрингиз сизни севадими?" деган саволга аёл шундай жавоб қилди:

- Мен севги-муҳаббатни билмайман, лекин эрим иш вақти тугаган заҳоти рўзғор учун кундалик егуликларни харид қиладию уйимизга шошади.

Бир куни хожамга: "Эркак дегани бироз кўчада айланиб юрмайдими? Сиз ҳам бошқа эркаклардай уйга кеч келмайсизми, мен ҳам бошқа аёллардай "Қаерда эдингиз?!" деб сўрамайманми?" дедим. Эртаси куни эрим ишдан аввалги вақтида қайтмади. Кечки овқатга уннаётганимда кўзим айвон деразасидан пастга тушди. Рўзғор халта кўтариб турган эрим, йўлакдаги ўриндиқда ўтирарди...

@xayrulla_xamidov1