Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.29K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-01-14 15:00:51 УМРА + АВТОБУС ДАСТУРИ (янада қулайроқ) — 2023 (23 январда кетилади, 6 февралда қайтилади)

Янгилик қайтишда 1 кун Шаржада дам олиш имконияти!

Ҳамёнбоп 14 кунлик умра пакети — 10.350.000 сўм

2 кун йўл учун сарфланади, икки ҳарамда жума намози ўқилади.

• 8 кеча Маккада Karim Makkah меҳмонхонаси
• 3 кеча Мадинада марказдан меҳмонхона
• 1 кеча Шаржада меҳмонхона

ДАСТУРГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРИТИЛГАН:
• Умра визаси + Дубай визаси
• 23 январь Тошкент — Шаржа авиачиптаси (Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали)
• Шаржадан автобусга чиқилади, ўртача 20-30 соат оралиғида йўл юрилиб, Маккага етиб борилади
• 24 январь куни Маккадаги меҳмонхонага жойлашилади
• 27 январь Маккада жума намози ўқилади
• 29 январь куни Макка шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 1 февраль Маккадан Мадинага люкс автобусда йўл олинади
• Мадина шаҳрида меҳмонхонага жойлашилади
• 2 февраль куни Мадина шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 3 февралда Мадинада жума намози ўқилади
• 4 февраль куни бомдоддан кейин Мадинадан Шаржа шаҳрига йўлга чиқилади
• 5 февраль куни Шаржа шаҳридаги меҳмонхонага жойлашилади
• 6 февраль куни эрталаб Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали Шаржадан Тошкентга училади.

Нархи:
• 5 ёки 4 кишили хонада киши бошига — 10.350.000 сўм

БАРЧА ХАРАЖАТЛАР ШУ НАРХ ИЧИДА!

Алоҳида тўловлар:
• Меҳмонхоналарда овқат қўштириш
• Меҳмонхонани алмаштириш
• Меҳмонхонада жойлашувни ўзгартириш

Диққат, бу пакет саломатлиги жойида ва сафар қилишга қизиқадиганлар учун мўлжалланган!

Ҳужжатлар 17 январгача ёки жойлар тугагунича қабул қилинади!

Боғланиш учун: @vasttravelbot

Батафсил маълумот олиш учун: @uzvast

"VAST TRAVEL" — шахсий операторингиз!
5.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-01-14 14:27:18
Ходимлар орасида ўзаро координациянинг йўқлиги доим компанияларни ортга тортади. Бу ҳолатда дизайнер ва копирайтер (ва/ёки дастурчи) ўртасида боғлиқлик йўқ, шу боис курс номи хато ёзилган.

Paython
Python

*Расм обуначиларимиздан

P. S. Биз python (пайтон) бўйича инсофли ва яхши дастурчи излаяпмиз. @xatolik_bot'даги камчиликларни тўғрилашимиз керак. Лекин лойиҳа ижтимоий бўлгани учун катта сумма ваъда қилолмаймиз.

UP: дастурчи топилди, ҳаммага раҳмат.

@xatoliklar
5.7K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2023-01-13 18:32:02 Бу постга қўйилган оловли лайклар 400 тадан ошибди. Энди давомини ёзиб жойлашим керак. Унгача изоҳларда ёзиб туринг: нима деб ўйлайсиз, ким копирайтер бўла олмайди? Қандай хусусиятлар инсонни копирайтер бўлишига тўсқинлик қилади?
3.5K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2023-01-12 21:11:18 Сиз копирайтер бўлолмайсиз: 5 та сабаб Дориларнинг баъзи беморларга қарши кўрсатмалари бўлганидек, копирайтинг ҳам баъзи инсонларга тўғри келмайди. Мен бунақа инсонларга копирайтинг соҳасини танлашни қатъий ман қилган бўлардим. Бугун айнан шундай инсонлар…
2.1K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-01-11 20:51:00
Сиз ҳам лотин алифбосига ўтдингизми?

1 январдан расман барча ташкилот ва идоралар иш юритишни лотин алифбосига ўтказиши керак эди. Шундай бўляпти ҳам. Лекин ҳарфларнинг босма ва ёзма шаклини фарқлашда қийинчиликлар бўлаётган экан.

Илтимосларга кўра, лотин алифбоси ҳарфларининг босма ва ёзма шаклини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Лотин алифбосида матн теришга қийналаётганлар бўлса, ҳозирча lotin.uz сайтидан фойдаланиб турса бўлади.

Ўзингизга сақлаб олинг ва ишхонангиз гуруҳига ташлаб қўйинг. Зарар қилмайди.

@xatoliklar
3.1K viewsedited  17:51
Ochish/sharhlash
2023-01-11 17:18:13 Дарслар бошланмоқда

Душанбадан янги гуруҳ дарсларини бошлашни режа қиляпмиз. «Премиум» тарифи бўйича бошқа янги гуруҳ очилмайди. Очилса ҳам, нархи камида 3 млн сўм бўлади. Ҳозир эса нарх 1 250 минг сўм. Ўқиш истагингиз бўлса, буни кейинга қолдирмаганингиз маъқул.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир «Премиум» тарифи учун икки хил тўлов усули бор:

Биринчи усул:
Бўлиб тўлаш — 490 + 380 + 380, яъни биринчи тўлов 490 000 сўм. Бунда ҳар бир тўлов сизга 4 та дарсда қатнашиш имкониятини беради = 1 250 000 сўм.

Иккинчи усул:
Бирданига 12 та дарс учун тўлов қилиб, 12%, яъни 150 минг сўм чегирмага эга бўлиш = 1 100 000 сўм.

P. S. Душанбагача чўзиб ўтирманг, унгача қабул ёпилиб қолиши мумкин.

Курсга ёзилиш: @Copywriting_Support
690 viewsedited  14:18
Ochish/sharhlash
2023-01-10 08:01:46 УМРА АВТОБУС ДАСТУРИ — 2023 (16 январда кетилади, 30 январда қайтилади)

Ҳамёнбоп 14 кунлик умра пакет - 10.000.000 сўм

2 кун йўл учун сарфланади, икки ҳарамда жума намози ўқилади.

• 8 кеча  Маккада Karim Makkah меҳмонхонаси
• 3 кеча  Мадинада марказдан меҳмонхона

ДАСТУРГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРИТИЛГАН:
• Умра визаси + Дубай визаси
• 16 январь Тошкент — Шаржа авиачиптаси (Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали)
• Шаржадан автобусга чиқилади, ўртача 20-24 соат йўл юрилиб, Маккага етиб борилади
• 17 январь куни Маккадаги меҳмонхонага жойлашилади
• 20 январь Маккада жума намозини ўқилади
• 22 январь куни Макка шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 25 январь Маккадан Мадинага люкс автобусда йўл олинади
• Мадина шаҳрида меҳмонхонага жойлашилади
• 26 январь куни Мадина шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 27 январда Мадинада жума намози ўқилади
• 28 январь куни кечаси Мадинадан Шаржа шаҳрига йўлга чиқилади
• 30 январь Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали Шаржадан Тошкентга училади.

Нархи:
• 5 ёки 4 кишили хонада киши бошига — 10.000.000 сўм

БАРЧА ХАРАЖАТЛАР ШУ НАРХ ИЧИДА!

Алоҳида тўловлар:
• Меҳмонхоналарда овқат қўштириш
• Меҳмонхонани алмаштириш
• Меҳмонхонада жойлашувни ўзгартириш

Диққат, бу пакет 10 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар учун мўлжалланган!

Ҳужжатлар 10- январгача ёки жойлар тугагунича қабул қилинади!

Боғланиш учун: @vasttravelbot

Батафсил маълумот олиш учун: @uzvast

"VAST TRAVEL" — шахсий операторингиз!
6.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:20:04
Копирайтингни бепул ўрганиш мумкинми?

Албатта, мумкин. Мен ўзи баъзида #копирайтер хештеги остида каналга постлар жойлаб тураман. Лекин бу каналнинг асл мавзуси бошқа бўлгани учун ҳар доим ҳам копирайтинг ҳақида ёза олмайман. Шунда ҳам эътирозлар бўлиб туради. Аммо шогирдим Дониёрбекни копирайтинг ҳақида маълумот беришдан тўхтатолмаяпмиз.

Дониёрбекнинг Жайдари копирайтер номли блогида копирайтингни мустақил ўргана бошлашингиз учун маълумотлар етарли. Соҳани устоз билан мукаммалроқ ўрганишни истаганлар эса пулли курсимда ўқиши мумкин.

Бу пост копирайтинг бўйича маълумот сўраётганлар учун ёзилди. Юқоридаги блог линкини эса қуйида қолдираман.

Марҳамат @Jaydari_kopirayter
4.8K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2023-01-06 12:20:34 Адолат учун чегирма

Бирданига тўлов қилмоқчи бўлганлар ёки қилиб бўлганларга нисбатан адолат бўлиши учун чегирма эълон қиламиз.

Энди «Премиум» тарифига тўлиқ тўлов қилганларга 150 минг сўм қайтариб берилади. Демак, курс нархи сизга 1 100 000 сўмга тушади. Жойлар оз қолди, нима қилишни биласиз.

@Copywriting_Support
6.4K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2023-01-06 00:14:43
«Премиум» тарифини танлаш учун 4 та сабаб

Агар сиз 3 та тарифдан қай бирини танлашга қийналаётган бўлсангиз, албатта қимматини танланг. Менга бундан кўпроқ фойда бўлиши учун эмас (аксинча, бундан фойдам камроқ), шунчаки бу тарифга бошқа қабул очиш ниятим йўқ. Қуйида батафсил.

1. Жонли дарслар
Бу тарифда дарслар белгиланган вақтда Zoom орқали жонли ўтилади. Дарс жараёнида сизда саволлар пайдо бўлса, уларга ўша заҳотиёқ бемалол жавоб олишингиз мумкин. Кимдир назорат қилмаса дангасалиги тутадиганлар учун ҳам бу яхши танлов бўлади.

2. Бошқа қабул очилмайди
Катта эҳтимол билан бу тарифга бошқа ўқувчи қабул қилмаймиз. Шу боис бу сиз учун ҳақиқатан ҳам сўнгги имконият. Гуруҳ тўлиб қолмасидан имкониятдан фойдаланинг.

3. Бонус дарс + имтиҳон
Бу тариф ўқувчиларига ниҳоятда ноёб бўлган лендинг саҳифалари прототипини тузиш ва уларга матн ёзиш дарси бонус сифатида ташлаб берилади. Курс якунида эса ўқувчилар олган билимларини синаш учун имтиҳондан ўтказилади.

4. Кўпчилик кутган бўлиб тўлаш имконияти
Энди сиз бу тариф учун тўловни 3 қисмга бўлиб тўлашингиз мумкин. Тўловнинг бир қисми сизга 4 да дарсда қатнашиш имконини беради: 490 + 380 +380.

Агар 4 та дарсни тугатиб, ўқишни давом эттириш имконингиз ёки истагингиз бўлмаса, тўловнинг қолган қисмларини тўлашга мажбур бўлмайсиз. Қулайми? Қулай.

«Премиум» тарифига ёзилиш: @Copywriting_Support
3.6K views21:14
Ochish/sharhlash