Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Telegram kanalining logotibi xatoliklar — Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.00K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-01-10 08:01:46 УМРА АВТОБУС ДАСТУРИ — 2023 (16 январда кетилади, 30 январда қайтилади)

Ҳамёнбоп 14 кунлик умра пакет - 10.000.000 сўм

2 кун йўл учун сарфланади, икки ҳарамда жума намози ўқилади.

• 8 кеча  Маккада Karim Makkah меҳмонхонаси
• 3 кеча  Мадинада марказдан меҳмонхона

ДАСТУРГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРИТИЛГАН:
• Умра визаси + Дубай визаси
• 16 январь Тошкент — Шаржа авиачиптаси (Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали)
• Шаржадан автобусга чиқилади, ўртача 20-24 соат йўл юрилиб, Маккага етиб борилади
• 17 январь куни Маккадаги меҳмонхонага жойлашилади
• 20 январь Маккада жума намозини ўқилади
• 22 январь куни Макка шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 25 январь Маккадан Мадинага люкс автобусда йўл олинади
• Мадина шаҳрида меҳмонхонага жойлашилади
• 26 январь куни Мадина шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 27 январда Мадинада жума намози ўқилади
• 28 январь куни кечаси Мадинадан Шаржа шаҳрига йўлга чиқилади
• 30 январь Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали Шаржадан Тошкентга училади.

Нархи:
• 5 ёки 4 кишили хонада киши бошига — 10.000.000 сўм

БАРЧА ХАРАЖАТЛАР ШУ НАРХ ИЧИДА!

Алоҳида тўловлар:
• Меҳмонхоналарда овқат қўштириш
• Меҳмонхонани алмаштириш
• Меҳмонхонада жойлашувни ўзгартириш

Диққат, бу пакет 10 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар учун мўлжалланган!

Ҳужжатлар 10- январгача ёки жойлар тугагунича қабул қилинади!

Боғланиш учун: @vasttravelbot

Батафсил маълумот олиш учун: @uzvast

"VAST TRAVEL" — шахсий операторингиз!
6.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:20:04
Копирайтингни бепул ўрганиш мумкинми?

Албатта, мумкин. Мен ўзи баъзида #копирайтер хештеги остида каналга постлар жойлаб тураман. Лекин бу каналнинг асл мавзуси бошқа бўлгани учун ҳар доим ҳам копирайтинг ҳақида ёза олмайман. Шунда ҳам эътирозлар бўлиб туради. Аммо шогирдим Дониёрбекни копирайтинг ҳақида маълумот беришдан тўхтатолмаяпмиз.

Дониёрбекнинг Жайдари копирайтер номли блогида копирайтингни мустақил ўргана бошлашингиз учун маълумотлар етарли. Соҳани устоз билан мукаммалроқ ўрганишни истаганлар эса пулли курсимда ўқиши мумкин.

Бу пост копирайтинг бўйича маълумот сўраётганлар учун ёзилди. Юқоридаги блог линкини эса қуйида қолдираман.

Марҳамат @Jaydari_kopirayter
4.8K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2023-01-06 12:20:34 Адолат учун чегирма

Бирданига тўлов қилмоқчи бўлганлар ёки қилиб бўлганларга нисбатан адолат бўлиши учун чегирма эълон қиламиз.

Энди «Премиум» тарифига тўлиқ тўлов қилганларга 150 минг сўм қайтариб берилади. Демак, курс нархи сизга 1 100 000 сўмга тушади. Жойлар оз қолди, нима қилишни биласиз.

@Copywriting_Support
6.4K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2023-01-06 00:14:43
«Премиум» тарифини танлаш учун 4 та сабаб

Агар сиз 3 та тарифдан қай бирини танлашга қийналаётган бўлсангиз, албатта қимматини танланг. Менга бундан кўпроқ фойда бўлиши учун эмас (аксинча, бундан фойдам камроқ), шунчаки бу тарифга бошқа қабул очиш ниятим йўқ. Қуйида батафсил.

1. Жонли дарслар
Бу тарифда дарслар белгиланган вақтда Zoom орқали жонли ўтилади. Дарс жараёнида сизда саволлар пайдо бўлса, уларга ўша заҳотиёқ бемалол жавоб олишингиз мумкин. Кимдир назорат қилмаса дангасалиги тутадиганлар учун ҳам бу яхши танлов бўлади.

2. Бошқа қабул очилмайди
Катта эҳтимол билан бу тарифга бошқа ўқувчи қабул қилмаймиз. Шу боис бу сиз учун ҳақиқатан ҳам сўнгги имконият. Гуруҳ тўлиб қолмасидан имкониятдан фойдаланинг.

3. Бонус дарс + имтиҳон
Бу тариф ўқувчиларига ниҳоятда ноёб бўлган лендинг саҳифалари прототипини тузиш ва уларга матн ёзиш дарси бонус сифатида ташлаб берилади. Курс якунида эса ўқувчилар олган билимларини синаш учун имтиҳондан ўтказилади.

4. Кўпчилик кутган бўлиб тўлаш имконияти
Энди сиз бу тариф учун тўловни 3 қисмга бўлиб тўлашингиз мумкин. Тўловнинг бир қисми сизга 4 да дарсда қатнашиш имконини беради: 490 + 380 +380.

Агар 4 та дарсни тугатиб, ўқишни давом эттириш имконингиз ёки истагингиз бўлмаса, тўловнинг қолган қисмларини тўлашга мажбур бўлмайсиз. Қулайми? Қулай.

«Премиум» тарифига ёзилиш: @Copywriting_Support
3.6K views21:14
Ochish/sharhlash
2023-01-04 10:35:23 Бизнес эгалари, корхона раҳбарлари, HR менежерларига мурожаат Бизнес эгалари, агар ишингиз юришмаётган бўлса, қўл остингиздагиларни ўқитиш ҳақида ўйлаб кўринг, уларнинг ўсишига имкон яратинг. Эҳтимол, уларга озгина туртки етишмаётгандир? Биринчи бўлиб эътиборни…
4.2K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2023-01-04 09:02:28 Бизнес эгалари, корхона раҳбарлари, HR менежерларига мурожаат

Бизнес эгалари, агар ишингиз юришмаётган бўлса, қўл остингиздагиларни ўқитиш ҳақида ўйлаб кўринг, уларнинг ўсишига имкон яратинг. Эҳтимол, уларга озгина туртки етишмаётгандир?

Биринчи бўлиб эътиборни маркетинг бўлимига қаратинг. Бўлимда маркетолог, таргетолог, SMM мутахассиси, копирайтер, муҳаррир ва яна бошқа ходимлар борми? Ҳеч бўлмаса, ишни копирайтерни ўқитишдан бошланг. Чунки у ёзган матнларни минглаб мижозларингиз ўқийди, кўради ва эшитади. Айнан матнлар орқали сизга бўлган ишонч ё ошади, ё тушади. Фикр қилинг.

Аслида, копирайтинг курсида маркетинг бўлимидаги барча ходимлар ўқиса бўлади. Лекин ёппасига ўқитиш ҳар қандай компаниянинг ҳам қўлидан келавермайди.

Хуллас, ходимингиз малакасини ошириш ва билимларини мустаҳкамлаш учун «Тўғри копирайтинг» курси тавсия этилади. Курсдан у фақат фойда олади, сиздан миннатдор бўлади. Раҳбар сифатида киритган кичиккина сармоянгиз эса иш самарадорлиги ошиши туфайли бир неча баробар ортиғи билан қайтиб келади.

Курс нархини билиш учун ўқинг:
https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-0

Ходимни курсга ёздириш: @Copywriting_Support

Ҳамкорлик масаласида: @nuqtavergul
4.6K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-01-03 12:01:10
Машина суюқлик эмаски, у қуйилса. Тақиқламоқ феълини тўғри ёзишгани учун ҳам раҳмат.

Иншоат | Inshoat
Иншоот | Inshoot

Машина қуйиш | Mashina quyish
Машина қўйиш | Mashina qo‘yish

Таъқиқламоқ | Ta’qiqlamoq
Тақиқламоқ | Taqiqlamoq

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
2.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-01-02 07:01:06 УМРА АВТОБУС ДАСТУРИ — 2023 (9 январда кетилади, 23 январда қайтилади)

Ҳамёнбоп 14 кунлик умра пакетини йўлга қўйишибди. Ҳамёнбоплигининг сабаби — йўлга кўпроқ вақт кетади.

2 кун йўл учун сарфланади, икки ҳарамда жума намози ўқилади.

• 8 кеча Маккада 4 меҳмонхона
• 3 кеча Мадинада марказдан меҳмонхона

ДАСТУРГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРИТИЛГАН:
• Умра визаси + Дубай визаси
• 09 январь Тошкент — Шаржа авиачиптаси (Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали)
• Шаржадан автобусга чиқилади, ўртача 20-24 соат йўл юрилиб, Маккага етиб борилади
• 10 январь куни Маккадаги меҳмонхонага жойлашилади
• 13 январь Маккада жума намозини ўқилади
• 16 январь куни Макка шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 18 январь Маккадан Мадинага люкс автобусда йўл олинади
• Мадина шаҳрида меҳмонхонага жойлашилади
• 19 январь куни Мадина шаҳрида бир кунлик зиёрат қилинади
• 20 январда Мадинада жума намози ўқилади
• 21 январь куни кечаси Мадинадан Шаржа шаҳрига йўлга чиқилади
• 23 январь Uzbekistan airways авиакомпанияси орқали Шаржадан Тошкентга училади.

Нархи:
• 5 ёки 4 кишили хонада киши бошига — 10.000.000 сўм

БАРЧА ХАРАЖАТЛАР ШУ НАРХ ИЧИДА!

Алоҳида тўловлар:
• Меҳмонхоналарда овқат қўштириш
• Меҳмонхонани алмаштириш
• Меҳмонхонада жойлашувни ўзгартириш

Диққат, бу пакет 10 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар учун мўлжалланган!

Ҳужжатлар 3 январгача ёки жойлар тугагунича қабул қилинади!

Боғланиш учун: @vasttravelbot

"VAST TRAVEL" — шахсий операторингиз!
4.5K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-12-31 12:43:37 Йил сарҳисоби

Йил давомида нималарга эришдингиз, нималар устида эса янада кўпроқ ишлашингиз керак? Буларни таҳлил қилиш учун йил сарҳисоби муҳим нарса.

Шахсан мен (канал асосчиси Абдуазим Рустамхўжаев) бу йили эришган натижаларим ўйлаганимдан камроқ бўлди, шу боис рўйхатни йўқотиш ва камчиликлардан бошлаймиз.

Йўқотишлар:
диплом бўйича асосий соҳам бўлган япон тилини ишлатмаганим боис секин-аста унутиб боряпман;
ўтган йилги олдимга қўйган спорт билан шуғулланиш режам амалга ошмади;
@xatoliklar каналига сармоя киритилмади, шу боис обуначилар сони фақат камайди. Қизиғи, бир нуқтага келиб, камайиш тўхтади;
автомобилимнинг тақир-туқурини тўғрилатишга яхши уста, вақт ва ортиқча маблағ ажратолмадим;
бир нечта лойиҳалар билан ишлашни тўхтатдим (бу албатта яхшиликка).

Ютуқлар:
Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликни бошладим;
McCann Tashkent реклама агентлиги билан ҳамкорликни кучайтирдим;
KS Group холдинги билан таржимонлик борасида ҳамкорликни йўлга қўйдим;
Najot Ta’lim онлайн платформаси учун матнлар ёздим;
узоқ йил ўйлаб юрган мақсадим — копирайтинг курсини ишлаб чиқдим ва йўлга қўйдим, шогирдлар чиқара бошладим;
акам билан биргаликда ота-онамни умра зиёратига жўнатиш насиб этди;
иш қуролларимдаги кам-кўстни тўлдирдим — қулай кресло, профессионал микрофон, вебкамера олдим;
устоз Абдукарим Мирзаев курсларида таълим олдим;
Отабек Маҳкамовнинг «Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув» номли китобига муҳаррирлик қилдим;
Николай Молчановнинг «Mind to Mind Marketing» номли мақолалар тўпламини ўзбек тилига таржима қилдик;
Ситора Усмонованинг «Қуёшли тонг» ҳикоялар тўпламига муҳаррирлик қилдим.
яна бир қанча китобларга муҳаррирлик ва мусаҳҳиҳлик қилдим;

Сиз бу йили қандай ютуқларга эришдингиз? Қайси режаларингиз амалга ошмади?

@xatoliklar
949 views09:43
Ochish/sharhlash
2022-12-31 12:01:58
Дунёнинг 29 тилига таржима қилинган «Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли китоб яқинда ўзбек тилида қайта нашр қилинди.

Ушбу китоб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини замонавий услубда таништиради. Воқеалар баёни суратлар билан бойитилган ва бирламчи маълумотлар келтирилган.

Бунга оз бўлса-да бизнинг ҳам ҳиссамиз қўшилган — китоб имлоси устида ишлаганмиз.

Китоб муаллифи, таржимони ва унинг нашр этилишида меҳнати сингган барчадан Аллоҳ рози бўлсин.

Муаллиф: Ҳуссам Тоглоу
Таржимон: Ҳасанов Мирносир Мирқобил ўғли

Китоб сотувда:
— Чорсу китоб расталарида;
— «Hilol-Nashr» дўконларида;
— «Qamar» дўконида;
— «Shams» дўконида;
— «Book.uz» дўконларида;
— «Asaxiybooks» онлайн дўконида.
2.0K views09:01
Ochish/sharhlash