Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Kanaldagi mavzular:
Тадқиқот
Kanal manzili: @xalq_talimi_xodimlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.79K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 52

2021-02-12 10:03:30
Ҳурматли ўқитувчилар, жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида таълим олиш ва амалиёт ўташга шошилинг!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган ривожланган мамлакатларда таълим олиш бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабулига оз фурсат қолди!

Сизда қуйидаги йўналишларда математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича хорижда таълим олиш имконияти бор:

Магистратура ва докторантура;

Стажировка ўташ;

Малака ошириш.

Бу йилги танловда халқ таълими тизими учун 60 та квота ажратилган.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни жамғарманинг расмий сайти орқали онлайн топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.

Танлов йўналишлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиб олишингиз мумкин.


Батафсил:
https://bit.ly/3jCZt5s


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2.9K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:03:17
Алифбо ислоҳ бўладими?

Кеча Ҳукумат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш бўйича қарор қабул қилгани, лекин у ерда ҳозирги алифбони ислоҳ қилиш гап кетмагани ҳақида ёзгандим.

Кун.уз нашрининг «Йўл харитаси»ни ишлаб чиққан ишчи гуруҳ аъзосига таяниб хабар беришича, «Йўл харитаси»даги биринчи бандда, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бандида лотин ёзувини ислоҳ қилиш масаласи ҳам ўрин олади.

Унга кўра, алифбодаги муаммоли ҳисобланган «O‘, G‘» каби ҳарфларнинг ҳам ислоҳ қилиниши назарда тутилган (суҳбатдошга кўра, энг камида шу икки ҳарф ислоҳ қилинади).

Бу албатта яхши хабар, ўзгаришларни кутамиз. Лекин бу масала Ҳукумат қарорида аниқ кўрсатилганда янада яхши бўларди. Негадир 1-бандда бир оғиз ҳам алифбо ислоҳи ҳақида ёзилмабди.


@xushnudbek
4.2K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:02:36
#Dang'ara_tumani_9_maktab

Farg'ona viloyati Dang'ara tumani 9-maktab boshlang'ich sinf o'qituvchisi Temirova Muqaddamxon 2-"B"sinfda Alisher Navoiyning 880yilligiga bag'ishlab "Bobomizga ta'zimdamiz" deb nomlangan tadbir o'tkazdi.Tadbirda o'quvchilar Alisher Navoiy bobomiz haqida yod olgan she'rlardan ,bobomizning g'azal va hikmatli so'zlaridan aytdilar.Ayniqsa jajji o'quvchilar tomonidan sahnalashtirilgan "Non isi" rivoyati tadbir ishtirokchilarida yaxshi taassurot qoldirdi.
@xalq_talimi_xodimlari
5.3K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-02-11 18:02:01
Ўқувчи сумкасининг оғирлиги қанча бўлиши керак?

Кўплаб давлатларда актуал бўлиб келган, бироқ бизнинг юртимизда эътибордан четда қолаётган мавзу – мактаб ўқувчиларининг ўз вазнига нисбатан оғир сумка кўтаришидир.
Хўш, бу ҳолат қандай оқибатларга олиб келади? Мактаб ўқувчисидан талаб қилинаётган таълимнинг “юки” шунчалар оғирми..?
Бугун шу ҳақидаги муҳим маълумотларни тақдим этамиз.

Батафсил: https://human.uz/site/inner/9428

Тўлиқ видео бу ерда!

Каналга уланинг: @humanuzofficial
5.9K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-02-11 14:13:36 Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади.

Ҳукумат йўл харитаси тасдиқланди 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди. Kun.uz’га етиб келган ҳужжат матнига кўра, жумладан, қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланмоқда:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;
Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.
Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
иш қоғозлари, турли бланклар;
мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.
Ҳужжатда қайд этилишича, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти ҳам тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
7.6K viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash
2021-02-11 14:12:58

#Qashqadaryo_viloyati_
#Qarshi_tumani_
69-umumiy o'rta ta'lim maktabida Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligiga bag'ishlangan adabiy-ma'naviy kecha bo'lib o'tdi.
Tadbir ona tili va adabiyot fani o'qituvchisi Karimova Sarvinoz tomonidan o'tkazildi.

Tayyorladi: MMIBDO' Nurmatova Xusnora Sheraliyevna @xalq_talimi_xodimlari
5.6K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2021-02-02 14:53:23
Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Дилшод Муталибович Кенжаевнинг келгуси иш фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус канал

http://t.me/xalq_talimi_xodimlari
5.5K viewsedited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:48:17
Ўқувчиларга касб ўргатишнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди

2021
йилнинг 1 февраль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишда амалга ошириладиган ишлар ҳамда келгусидаги истиқболли режалар хусусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Вебинар шаклида ташкил этилган семинар-тренингда ҳудудий халқ таълими бўлимларининг бевосита шу йўналишга масъул бўлган 200 га яқин ходимлари иштирок этди.

Тренингда Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи Қадамбой Сайтов «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишда амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Батафсил: https://bit.ly/36ydxIq


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
4.8K views05:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:16:26 Битирувчиларнинг баҳоларини ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олиш тартиби эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси президентнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ–6108-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда кириш имтиҳонларини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Фармоннинг 10-бандига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартибини Давлат тест маркази Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқиши белгиланган.
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус канал

http://t.me/xalq_talimi_xodimlari
8.3K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:06:45
«Менга энг катта баҳони халқимиз берди» — 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб чиққан фарғоналик муаллим

Фарғоналик ўқитувчининг 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб бўлгани ижтимоий тармоқларда довруғ қозонди. Устоз Одинахон Йўлдошева бутун Ўзбекистонга танилди.

Устозни сўроқлаб, уларнинг иш жараёнлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ИДУМИга ташриф буюрдик.

Мақолани ўқиш

Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
5.0K views06:06
Ochish/sharhlash