Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН Х
Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Kanal manzili: @xalq_talimi_xodimlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.79K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 45

2022-10-13 07:50:01
Тайинлов

Бугун пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлими мудирлари, умумтаълим муассасалари директорлари иштирок этди.

Йиғилишда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов қатнашди ва сўзга чиқди. Жумладан, Ваҳобжон Тўражонович Халқ таълими вазири буйруғини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Нилуфар Қосимбоевна Ҳусанбоева Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунгача Нилуфар Қосимбоевна Яккасарой туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Халқ таълими вазири буйруғи билан Бобур Зикриллоевич Мирхолиқов Яшнобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
9.8K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-10-12 07:16:30
Халқ таълими вазирлигининг ишчи гуруҳ вакиллари психологларининг иш фаолиятлари билан танишиб, тизимда самарали ишларни ташкил этиш борасида методик ёрдам кўрсатишмоқда.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни психологларининг иш фаолиятлари ва белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишларни тўғри ва тартибли ташкил этишда Тошкент вилояти Зангиота туманининг 13-,14-,15-,32-,33-,34-,38-,39-, 41-,44- умумтаълим муассасалари фаолиятлари ўрганилди.

Ўрганиш ва методик ёрдам бериш давомида психологик хизмат хоналарнинг аҳволи, “Касб-ҳунарга йўналтириш”, “Психологик диагностика”, “Психологик коррекция ва ривожлантириш”, “Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш”, “Психологик касбий диагностика” йўналишларидаги методикалар билан ишлаш, иш ҳужжатларни юритиш, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳий коррекцион машғулотларни ўтказиш тартиблари кўздан кечирилиб батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Respublika tashxis markazi kanallariga obuna bo'lish:

Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|@Kanal_Tashxis|@xtv_tashxis_markaz
2.7K views04:16
Ochish/sharhlash
2022-10-08 16:27:00 Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev “20 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan jonkuyar yoshlarni XTB mudirligiga, oliy ta’lim muassasalari rahbarligiga ishga taklif qilamiz. Keling, iqtidori bo‘lsa yoshlarga imkon beraylik. Oylik maoshini ikki karra ko‘p to‘laymiz”, deb aytibdi.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
3.7K viewsedited  13:27
Ochish/sharhlash
2022-10-08 08:56:39 Ҳурматли халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларига ишга кирмоқчи бўлган чет тили фани ўқитувчилари!

Маълумки, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Энди Сизларда ушбу сертификатни қисқа муддатда қўлга киритиш имконияти мавжуд!

Cambridge Assessment English томонидан инглиз тилидан халқаро тан олинган Linguaskill имтиҳони орқали тегишли сертификатга эга бўлишингиз мумкин.

Linguaskill тестлари нафақат Тошкент шаҳрида, балки белгиланган режага асосан вилоятларда ҳам ўтказилишини маълум қиламиз.

Тест натижалари 5 иш кунида тайёр бўлади!

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
http://www.lpa.gov.uz/test_service

Батафсил маълумот учун:
тел:
+998712000799, +998900993771
2.7K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-10-07 11:59:20 Ишлаб чиқарилиши якунига етаётган янги авлод дарсликларини тезкор равишда мактабларгача етказилиши назоратга олинди

Хабарингиз бор, бу йил 4 та синфда дарсликлар янгиланиб, қарийиб 60 миллион нусха дарсликлар тайёрланмоқда.

Айтиш жоизки, яқин йилларда қисқа муддатда бундай катта ҳажмда дарсликлар яратилмаган. Албатта дарсликларни тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва нашр этиш жуда катта жараён бўлиб, машаққатли меҳнатни талаб қилади. Шу билан бирга, нашр этилган дарсликларни ўз вақтида мактабларга етказиш ҳам алоҳида назоратни талаб этади.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳудудларда таълим муассасалари муаммоларини ўрганиш баробарида Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида Таълим-таъминот ва логистика Давлат унитар корхонасининг ҳудудий филиалларида бўлди. Унда дарсликларни қабул қилиш, сақлаш ва мактабларга тарқатиш жараёнларини ўрганди ҳамда мутасаддиларга ҳудудий филиал (база)га етказилган дарсликларни тезкор тарзда тақсимот асосида мактабларга етказиш, бунинг учун қўшимча ресурс ва техникаларни (ташиш учун юк машиналари) жалб этиш топшириғини берди.

Мазкур масала назоратга олиниши натижасида бир кунда Қашқадарёда 350 мингдан ортиқ, Самарқандда 400 мингдан ортиқ дарсликлар мактабларга тарқатилди.

Шунингдек, мутасаддиларга мактаб кутубхоналарига етказилган дарсликларни сақлаш, мактабларга тезкор етказиш ҳамда ўқувчиларга тарқатишда сусткашликларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш берилди.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
2.9K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2022-10-04 19:37:26
Умумтаълим мактаблар рейтинги эълон қилинди


ҲУДУДлар рейтингида:

Энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этишди.

ТУМАН ва ШАҲАРлар рейтингида:

Юқори ўнталикдан Навоий, Бухоро шаҳарлари, Жондор тумани, Когон шаҳри, Зарафшон, Хива шаҳарлари, Когон, Учқудуқ туманлари, Урганч, Ғозғон шаҳарлари жой олди.
Сўнгги ўринларда эса Бўка, Тахиатош, Тошкент, Тупроққалъа, Зафаробод туманлари, Нурафшон шаҳри, ҳамда Учтепа, Қибрай, Қамаши, Юқори Чирчиқ туманлари эканлиги маълум бўлди.

Сўнги ўринларда Тошкент вилоятидан энг кўп 5 (бешта) туман (шахар) ўрин олган.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
2.5K viewsedited  16:37
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:28:18 Вазирлар Маҳкмасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
5.1K viewsedited  12:28
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:23:58 Мактаб битирувчиларининг 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаси таҳлил қилинди

Хабар берилганидек, 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синови)да мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари таҳлил этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу маълумотлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.

2022 йилда жами 385 437 нафар мактаб битирувчиларидан 295 393 нафари, ёки 77 фоизи олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этган. Уларнинг 85 869 нафари ёки 23 фоизи давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан +4% га, 2020 йилга нисбатан +12% га ошган.

Хўш, тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари қандай бўлди?

Мамлакатимиз миқёсида мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичи 76,1 баллни ташкил этган бўлиб, бу натижа 2021 йилга нисбатан +1,2 баллга, 2020 йилга нисбатан +6,3 баллга ошганганлиги кўрсатиб турибди (2020 йилда 69,8 балл, 2021 йилда 74,9 балл).

Паст кўрсаткичли мактаблар алоҳида назоратга олинди

Мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ўтиш балидан паст (56,7 баллдан) бўлган юртимиздаги 519 та умумтаълим мактаб ҳозирда алоҳида назоратга олинган бўлиб, уларда ўқув-тарбия жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда мактабларда таълим сифатини ошириш зарурлигини инкор қилмаган ҳолда, йўлга қўйилаётган ислоҳотлар ва жараёнлар натижаси бир кунда амалга ошмаслиги ҳамда мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари натижаси йилдан йилга яхшиланиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиздир.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
5.5K viewsedited  05:23
Ochish/sharhlash
2022-10-01 06:29:40
Муҳтарам ўқитувчилар, азиз касбдошларим! 

Агарда дунёда иморатлар ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир!

Сизларни 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга узоқ умр, бахт-саодат, хонадонингизга файзу-барака, баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
8.1K views03:29
Ochish/sharhlash
2022-10-01 06:28:44
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Бугун 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

Шу куни бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. 

Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот - ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!

Барча устоз ва мураббийларимизни 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Ёш авлодга зиё нурини таратишдан асло чарчаманг, деймиз.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
5.0K viewsedited  03:28
Ochish/sharhlash