Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН Х
Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Kanal manzili: @xalq_talimi_xodimlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.79K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 49

2022-08-16 12:20:39
Юртимиз мактабларида 2022/2023 ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

Президент Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан барча учун 1-4 сентябрь дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида янги — 2022/2023 ўқув йили дарс жараёнлари 2022 йил 5 сентябрдан (душанба куни) бошланади.
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг ва янгиликларни биринчилардан бизда ўқиб боришингиз мумкин

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
20.9K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2022-08-14 08:29:27 Мактаб директорини ҳақорат қилган ХТБ мудири жавобгарликка тортилди 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда Халқ таълим бўлими мудири А.Б. 65-умумтаълим мактаби директори Н.Х.ни ҳақорат қилганлиги билан боғлиқ аудиоёзув тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳолат туман прокуратураси ва Халқ таълим вазирининг Назорат-ҳуқуқий Хизмати ҳамкорлигида ўрганилган.

Аниқланишича, Сариосиё тумани Халқ таълим бўлими мудири мактаб директори Н.Х.ни унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятдаги мавжуд одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 12 августдаги қарорига кўра, А.Б. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг ва янгиликларни биринчилардан бизда ўқиб боришингиз мумкин

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
15.5K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2022-08-11 16:41:55 #ТАРБИЯНИНГ_УСЛУБИ

Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан ҳақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан ҳам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
-Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!

Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.

Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.
Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир!

Ибрат учун яқинларга юборинг!
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг ва янгиликларни биринчилардан бизда ўқиб боришингиз мумкин

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
24.6K viewsedited  13:41
Ochish/sharhlash
2022-08-09 16:57:43 15 йил олий тоифани сақлаган педагог-ўқитувчиларга олий тоифани умрбод сақлаб қолиш имконияти берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 572-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагогларга аниқлик киритилди.

Ҳозирги аниқлаштирилган таҳрирга асосан педагог-кадрлар олий тоифали бўлиб, ўз даражасини 3 марта мажбурий аттестацияда тасдиқлаганларидан сўнг умрбод олий тоифали бўлишлари мумкин.

Мисол учун, 2022 йилда олий таълим муассасасини битирган педагог навбатдан ташқари аттестация имкониятларидан фойдаланиб, 2024 йилда олий тоифали бўлади ва шундан бошлаб 15 йил ичида 3 маротаба (2029, 2034 ва 2039 йилларда) тасдиқлайди. Бундай ҳолатда педагог 39 ёшида пенсиягача олий тоифани сақлаб қолади.

Аввалги таҳрирда 15 йил давомида олий тоифага эга бўлмай 16-йилда олий тоифани олган педагоглар автоматик равишда умрбод олий тоифани сақлаб қолиши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида турли талқинлар ҳам юзага келган.

Бу эса авваллари 1-тоифали бўлиб, сўнгги аттестацияда олий тоифани олган баъзи устозларнинг кейинчалик ўз малакасини ошириб бормаслигига сабаб бўлаётган эди.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг ва янгиликларни биринчилардан бизда ўқиб боришингиз мумкин

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
36.0K viewsedited  13:57
Ochish/sharhlash
2022-08-09 13:23:33 Ҳурматли ота-оналар!

Янги ўқув йили бошланишига бир ойдан кам муддат қолмоқда. Умумтаълим муассасаларидан янги ўқув йилига тайёргарлик билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган зарур ташкилий чораларни кўриш талаб этилади.

Хусусан, 1-синф ўқувчиларини “Президент совғаси” ва ўқувчилар сонига мос равишда тўлиқ дарсликлар билан таъминлаш, янги қабул қилинган ва мактабдан кетган ўқувчилар ҳисобини олган ҳолда синфларни комплектлаш, синфлар сонидан келиб чиқиб ўқув режа, дарс соатлари тақсимоти (тарификация), ўқитувчилар билан таъминлаш ишларини амалга ошириш лозим.

Шунингдек, агар Сиз ўтган (2021/2022) ўқув йилида фарзандингиз таълим олган мактабини маълум бир сабабларга кўра ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, имкон қадар бу ишни тезроқ амалга оширишингизни сўраймиз.

Бу билан халқ таълими тизими масъулларига якуний ҳисоб-китобни қилиб, зарур ҳолатларда дарсликларнинг қайта тақсимотини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам берган бўласиз.

Ўқув йилини муваффақиятли бошлаш ва фарзандингизнинг таълим олишида барча зарур шарт-шароитларни яратиш учун бу жуда муҳим. Шу сабабли Сиздан ушбу йўналишда эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Халқ таълими вазирлиги


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг ва янгиликларни биринчилардан бизда ўқиб боришингиз мумкин

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
16.7K viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2022-08-05 19:25:34 Янги ўқув йилидан умумтаълим мактаб ўқитувчилари дарс машғулотларига электрон конспект билан кириши белгиланиши мумкин.

Бунда умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ўз устида кўпроқ ишлаши ва ўтиладиган мавзу бўйича мавжуд билимларини электрон конспект ёзиш орқали такрорлаб дарс машғулотларини янаям кўпроқ маълумотлар билан ўтказиш имкониятини ошириши мумкин.

(Бу катта эхтимол билан умумтаълим мактабларининг олий ўқув юртларини битириб келаётган ёш ўқитувчилари учун татбиқ этилиши мумкин.)


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг ва янгиликларни биринчилардан бизда ўқиб боришингиз мумкин

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
22.2K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-08-05 19:08:34
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Бугун пойтахтимиздаги “Симпозиумлар саройи”да “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловнинг финал босқичида:

1-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97- мактаб жамоаси – 500 миллион сўм;
2-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси – 400 миллион сўм;
3-ўринни эгаллаган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.

Батафсил маълумотлар кун давомида эътиборингизга ҳавола этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
12.0K views16:08
Ochish/sharhlash
2022-08-05 15:35:14 2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификасия тизими жорий қилинади

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
17.3K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2022-08-03 09:57:46 Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш муассаса директорининг буйруғи билан тасдиқланган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига ва бошқа бир қатор мезонлар асосида белгиланади.

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65–75 балл тўпласа — 10 фоиз;
76–85-балл тўпласа — 15 фоиз;
86–100 балл тўпласа — 20 фоиз.

Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
13.6K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-07-29 19:40:18 #Муносабат

Ўқитувчилар учун мактабларда ягона мажбурий форма мавжуд эмас

Айни дамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида пойтахт мактабларининг ўқитувчиларига мактаб формаси олиш учун маълум миқдорда маблағ ажратилганлиги хусусидаги хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мазкур масала юзасидан кўплаб оммавий ахборот воситалари ва юртдошларимиздан мактаб ўқитувчиларига мажбурий форма жорий қилинганлигига оид мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда.

Ушбу саволларга жавобан юртимиздаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 131-сонли буйруғига асосан, тизим ходимларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур.

Айтиш жоизки ўқитувчи жамиятнинг зиёли ва маърифат улашувчи аъзоси сифатида нафақат илми ва ахлоқи, балки кийиниш маданияти билан ҳам ёшларга ўрнак бўлиши мақсадга мувофиқ. Яъни ўқитувчиларнинг ўз касбига хос бўлган кийимда бўлиши, албатта, ўқувчиларда ўз устози шахсияти ва касбига бўлган ҳурматининг янада ошишига сабаб бўлади.

Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пул ажратганлигига изоҳ сифатида Халқ таълими вазирлиги пойтахт мактаблари ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлашини ҳамда бу ғамхўрликдан миннатдорлигини билдириб ўтади. Бошқа ҳудуд ҳокимларини ҳам ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда фаолликка чақириб қолади.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
18.8K viewsedited  16:40
Ochish/sharhlash