2023-12-26 11:27:22
2024 йилнинг давлат бюджети тасдиқланди – 6 турдаги солиқлар туман, шаҳар бюджетларида тўлиқ қолади“2024 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
16.9K views08:27