Get Mystery Box with random crypto!

Vodiy1.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi vodiy1uzofficial — Vodiy1.uz | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ажабо
Haj
Diqqat
Azab
Долзарб
Тезкор
Мурожаат
All tags
Kanal manzili: @vodiy1uzofficial
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 137.43K
Kanalning ta’rifi

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.
Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272
Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar
Реклама ва эълонлар учун
@vodiy1_reklama_admini га мурожаат қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 57

2023-12-04 06:10:00
Қор аралаш ёмғир бор – Водийда ҳафта об-ҳавоси қандай бўлади?

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида келаётган 7 кун давомида ҳаво ўзгариб туради.

Уч вилоятда ҳарорат кундузлари ўртача 14, кечаси 4 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Жума кунидан ҳаво совиб ёмғир ҳарорат кундузи 8 даражага тушади. Шанба ва якшанба кунлари Андижон ва Фарғонада қор аралаш ёмғир ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
17.2K viewsedited  03:10
Ochish/sharhlash
2023-12-04 04:58:00
Мутахассис: Водийда 14 даража совуқ кутилмаяпти, ваҳимага ўрин йўқ!

Турли телеграм каналларда “Фарғона, Андижон ва Наманганга совуқ оқим келмоқда. Кейинги ҳафта 14 даража совуқ бўлади”, каби хабарлар тарқалмоқда.

Vodiy1.uz изоҳ олиш мақсадида Андижон гидрометеорология маркази директори Достонбек Ўрмонов билан боғланди.
“Ваҳимага ўрин йўқ. Биздаги маълумотларга кўра, келгуси ҳафта водий вилоятларида кучли совуқ бўлиши кутилмаяпти. Декабрь ойимиз ҳар йилгидан илиқ келганини кузатмоқдамиз. Турли норасмий хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз”, дея изоҳ берди мутахассис.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
18.3K viewsedited  01:58
Ochish/sharhlash
2023-12-04 04:02:04
3 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар

Ёзёвон туманида қуюқ туман сабабли оммавий авария содир бўлди

2024 йилда Андижон вилоятига Қозоғистондан сайёҳлар оқими ошади

“Салимбойвачча” қўлга олингани айтилмоқда

Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари иштирокчилари карталаридан пул ўтказмалари тақиқланади

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.4K viewsedited  01:02
Ochish/sharhlash
2023-12-04 04:02:02
4 декабрь – Халқаро банклар куни

2019 йилда БМТ Бош Ассамблеяси инсоният учун энг муҳим саналар қаторини тўлдирар экан, банкларнинг нафақат одамлар турмуш даражаси ва шароитини яхшилашга қўшган ҳиссасини, балки дунё миқёсидаги энг муҳим муаммоларни ҳал этиш учун улкан салоҳиятга эга эканини ҳам эътироф этди. Шу асосда 4 декабрни – Халқаро банклар куни деб эълон қилди.

Барча банкирларни бугунги байрамлари билан табриклаймиз.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.7K views01:02
Ochish/sharhlash
2023-12-03 18:57:22
#Мурожаат
Андижон газ мутасаддилари Дубайга кетишмаганми?

Кунлар совиши билан таҳририятимизга газ таъминоти масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Андижон шаҳар, Шимолий кичик даҳа 28-а ва 28-б домлардан мурожаат қиляпмиз. Бир неча кундирки домларда газ йўқ. Электр билан иситиб бўлмаяпти. Домларда газ бўлмаса ҳаёт тугайди. Илтимос, мутасадди ташкилотлар ўрганиб амалий ёрдам беришини сўраймиз”.

“Андижон шаҳар Наврўз ва Саноат маҳаллаларига 2 ойдан бери газ балон келмайди. Шаҳаргаздагилар қишки уйқуга кетганми, сас-садо йўқ. Андижон шаҳар ҳудудгазтаъминотга ҳам, республика ҳудудгаз таъминот АЖнинг ишонч рақамига ҳам мурожаат қилдик. Натижа йўқ”.

Андижон вилоят ҳудудгаз таъминот раҳбарларидан ушбу мурожаатлар бўйича амалий ечим кутамиз. Агарда совуқ кунлар бошланиб иссиқроқ деб Дубайга кетиб қолишмаган бўлса.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
17.5K viewsedited  15:57
Ochish/sharhlash
2023-12-01 12:30:46
Диққат! “Ватан суратин чизаман" танлови

Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz интернет нашри ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида “Ватан суратин чизаман” шиори остида суратлар танловини эълон қилади.

Сурат тарбияланувчилар томонидан чизилган бўлиши шарт. 

Танловга ҳар бир туман ва шаҳардан биттадан мактабгача таълим муассасалари болажонлари томонидан чизилган  15 та суратлар танлаб олинган.

Барча туман шаҳарлардан йиғилган суратлар Vodiy1.uz телеграм каналида овозга қўйилмоқда.

Ғолиб суратлар муаллифига Фарғона  вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда  Vodiy1.uz нашрининг  махсус совғаси, 2-, 3- ва 4-ўринларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Овоз бериш 7 декабрь соат 21:00 қадар давом этади

Овоз бериш бу жойда
15.5K viewsedited  09:30
Ochish/sharhlash
2023-11-28 15:03:59
Фарғона вилояти аҳолиси диққатига! Вилоят ҲЭТК (электр тармоқлари) бош директорига мурожаатингизни йўлланг

Vodiy1.uz таҳририяти 29 ноябрь куни "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори Азизбек Сайдалиев билан вилоятда электр таъминоти ҳолати ҳамда қишки мавсумга тайёргарлик юзасидан суҳбат қилишни режалаштирмоқда.

Сизларда мазкур соҳага оид мурожаатлар, савол, таклиф ва фикрлар бўлса, ушбу пост остида изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.4K viewsedited  12:03
Ochish/sharhlash
2023-11-28 14:20:41
Сув ҳисоблагичга зарар етказган ёки кўрсаткичларини ўзгартирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисмини “д” ва “е” бандларига асосан сувга ноқонуний уланиш, ҳисоблагичга зарар етказиш ёки кўрсаткичларини ўзгартириш:

99 млн сўм жарима
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
5 йилгача озодликни чеклаш
5 йилгача қамоқ билан жазоланади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.0K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-11-28 13:03:32
Жазо кучаймоқда: жарима 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт бошқаришдан маҳрум қилинади

Қонун лойиҳасига кўра, ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс ўзбошимчалик билан транспорт воситасини такроран бошқариб юргани аниқланса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.1K views10:03
Ochish/sharhlash
2023-11-28 11:03:47
Профилактика инспекторлари ваколатлари кенгайтирилиши кутиляпти

«Ер ва ерости бойликларини асраб қолиш ва муҳофаза қилишдаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, фуқаролар томонидан ер бериш тартибини бузиш ҳамда ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторларига ҳам берилиши кутиляпти.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
12.8K views08:03
Ochish/sharhlash