Get Mystery Box with random crypto!

Vodiy1.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi vodiy1uzofficial — Vodiy1.uz | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Даҳшат
Тезкор
Хушхабар
Kanal manzili: @vodiy1uzofficial
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 139.44K
Kanalning ta’rifi

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.
Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272
Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar
Реклама ва эълонлар учун
@vodiy1_reklama_admini га мурожаат қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-23 17:54:40
Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди

Telegram мессенжеридаги каналларда хонанда Ботир Қодиров марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраевни оталикни белгилаш учун судга бергани айтилган хабарлар тарқалди. “Дарё” мазкур ҳолатга аниқлик киритди.

“Дарё” манбасининг билдиришича, санъаткорлар ўртасидаги можаро Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида, судья Лола Ўтанбоева раислигида кўриб чиқилмоқда.

Даъвогар Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилган.

Аниқлаштирилишича, Ботир Қодиров 2024 йилнинг 19 март куни судга ариза киритган. Ишни кўриш 15 апрель куни бошланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли суд мажлиси бугун, 23 апрель соат 14:30 га қолдирилган.

Билдирилишича, бугунги судда даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилган. Гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далиллар — фотосуратлар, далолатнома ёзуви ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб қилиб олиш учун иш яна қолдирилган.

Ботир Қодировнинг даъво аризасига Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги хулосаси ва ундаги мутахассис фикри илова қилинган. Унда Ҳалимжон Нурматов ва Қодиров Ботир Шералиевичнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилган.

Ботир Қодиров 2008 йил Янгийўл туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, 26 февраль куни фамилиясини Жўраевдан Қодировга, отасининг исмини Шерали ўғлидан Шералиевичга ўзгартирган. Бу ҳақда ҳам судга ҳужжатлар тақдим этилган.

Суднинг навбатдаги мажлиси 2024 йилнинг 2 май куни соат 15:00 га қолдирилган.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
12.6K viewsedited  14:54
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:58:36
#Тезкор
Ботир Қодиров оталик давоси билан Зоҳиршох Жўраевни судга бергани ҳақида хабарлар тарқалди

Суд бугун Учтепа туманлараро фуқаролик судида бўлиб ўтади.


https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.2K viewsedited  11:58
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:28:37
Тасанно! Бу йилги аттестацияда Андижон ўқитувчиси 100 балл тўплашга эришди

«Билимлилар ардоқланса мана шундай юксак натижалар бўлади»,- дея таъкидлади аттестация жараёнларида 100 баллни эгаллаган Муҳаммад Юсуф ижод мактаби она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилфузахон Урмонова.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.8K viewsedited  11:28
Ochish/sharhlash
2024-04-23 13:17:58
#Диққат
Эртага, 24 апрел куни Андижон шаҳрида сув ўчади

Андижон шаҳрида марказий ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида соат 8:00 дан 22:00 гача сув таъминоти ўчирилади.

Бугун сув захирасини қилиб олинглар.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.6K views10:17
Ochish/sharhlash
2024-04-23 12:51:24
Жиззахда ўқитувчи дарс тайёрламай келган 1-синф ўқувчиларига стул кўтартирди

Зарбдор туманидаги 5-мактабда инглиз тили ўқитувчиси дарс тайёрламай келган 13 нафар ўқувчига стул кўтартириб, видеони ота-оналар гуруҳига юборди. ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб бормоқда.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.8K views09:51
Ochish/sharhlash
2024-04-23 11:37:55
#диққат
Энди скутер, самокат ёки велосипед ҳайдовчилари ҳам қоидани бузса жаримага тортилади

Қонун лойиҳасига кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.9K views08:37
Ochish/sharhlash
2024-04-23 11:08:09
Андижонлик ёшлар футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндори бўлишди

Андижон ОМСТБДИМИ тарбияланувчилари футзал бўйича спорт мактаблар лигаси Ўзбекистон чемпионати доирасида 3 та ёш тоифасида совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

2008 ва 2010 йилларда туғилган тарбияланувчилар чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2009 йилда туғилганлар эса 2-ўрин соҳибига айланди

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.3K views08:08
Ochish/sharhlash
2024-04-23 09:33:09
#мурожаат
Булоқбоши паспорт столида футбол: ИИБдан ФҲДЁга, ФҲДЁдан ИИБга “футбол қилинган” йигит бир ярим ойдан бери паспорт ололмаяпти

Бизга Андижон вилояти Булоқбоши туманидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, туман ИИБга март ойида ИД карта олиш учун ҳужжат топширилган. Номаълум сабабларга кўра киритилган маълумотлар базасида эркак жинси аёл жинси деб кўрсатилган. Булоқбоши тумани ИИб ходимлари ушбу хатолик бўйича ФҲДЁ бўлимига учрашиш кераклигини айтишган. ФҲДЁ ходимлари эса бу муаммо ИИБда ҳал қилинишини таъкидлашган. Маълум вақт ўтгач, маълумотлар базасидан ҳаммаси тўғриланиб жинс ҳам ўзгартилган. Бироқ энди ИИБ томонидан республикага жўнатилган маълумотлар рад этилган. Сабаби эса номаълум.

“Мана бир ярим ойдирки, муаммо ҳал бўлмаяпти. Айб кимда? Бу муаммони ким ҳал қилади?”, дейилади мурожаатда.

Булоқбоши тумани ИИБ ёки бошқа ушбу мурожаатни ҳал қиладиган идора борми? Ҳолат бўйича масъуллардан ечим кутамиз.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.0K views06:33
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:16:19
3 та қуритилган мева умуртқа поғонасини тиклайди ва куч қўшади

1,5 ой давомида ҳар кеча ётишдан олдин овқатланинг:
Қуритилган ўрик
Анжир
Олхўри

Қандай истеъмол қилинади?
1 дона анжир меваси
5 та қуритилган ўрик
1 дона олхўри

Ушбу меваларда интервертебрал юмшоқ дискларни ташкил этувчи тўқималарнинг тикланишига ва янада барқарор ва эластик бўлишига олиб келадиган моддалар мавжуд.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
14.7K views05:16
Ochish/sharhlash
2024-04-23 06:58:32
Уйингизда энг кўп электр ишлатадиган қурилмалар қайси? Электрни қандай тежашни билиб олинг!

Жуда керакли маслаҳатлар.
Электр нархи кўтарилади. Уни тежашнинг йўлини билиб олинг. Сизга мазкур видео жуда зарур.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
17.3K viewsedited  03:58
Ochish/sharhlash