Get Mystery Box with random crypto!

Vodiy1.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi vodiy1uzofficial — Vodiy1.uz | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Даҳшат
Тезкор
Хушхабар
Kanal manzili: @vodiy1uzofficial
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 139.44K
Kanalning ta’rifi

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.
Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272
Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar
Реклама ва эълонлар учун
@vodiy1_reklama_admini га мурожаат қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-03 06:59:01
Андижондаги "Kokand university " Андижон филиалида олимпиада беллашуви бошланмоқда

Олимпиада Андижон вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Университет маъмурияти мазкур тадбирга маъсулият билан ёндошишга ҳаракат қиляпти.

Олимпиада вилоятдаги мактабларнинг 11-синфлари ўртасида бўлиб ўтади. Иштирокчиларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалар, ғолиблар эса университетнинг 2024-2025 йил ўқув йили учун ўзлари танлаган йуналиш бўйича 25 % дан 100%ча "гранд" асосида ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Батафсил маълумот учун
https://t.me/kuaf_edu

Университет
(call center) +998742002222
13.2K views03:59
Ochish/sharhlash
2024-04-03 05:26:31
Зўр янгилик! Мигрантларнинг виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади

Шавкат Мирзиёевга
миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди

Таклифларга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.

Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.

“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.3K views02:26
Ochish/sharhlash
2024-04-02 20:32:10
"Метан" заправкада ортиқча тўлаган пулингизни талаб қилишга ҳаққингиз бор

Бугун айрим "метан" заправкаларда аҳолидан бир кубометр сиқилган газ учун 3800 сўмдан пул олингани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Бундай ноқонуний йўл тутган "метан" заправкаларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда таъсир чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Агар сиз бугун бир кубометр сиқилган газ учун 3350 сўмдан зиёд миқдорда ҳақ тўлаган бўлсангиз, қўлингиздаги тўлов чекини ўша заправкага олиб бориб, ортиқча тўланган пулни талаб қилишга ҳаққингиз бор.

@press_secretary_minenergy

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.6K views17:32
Ochish/sharhlash
2024-03-31 19:15:10
Расман: Метан газ нархи қимматламайди!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган 173-сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.

Эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
16.4K viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2024-03-31 15:24:11
“Сулаймон”га бир келинг – Ўзбекистон туманидаги маҳалланинг уч ойда янги қиёфа касб этгани ҳақида репортаж

Сўнги кунларда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” лойиҳаси ҳақида кўп эшитяпмиз. Айнан мана шу сўзлар исботини кўрмоқчи бўлсангиз Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Сулаймон” маҳалласига келинг. Маҳалла мазкур мезонлар бўйича вилоятга намуна десак адашмаган бўламиз.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Ўзбекистон туманидаги “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари ҳаётга татбиқ этилган “Сулаймон” маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ободликка юз тутган кўчалар, янги ижтимоий объектлар, “Нуронийлар маскани”, спорт иншоотлари, маҳалла аҳли учун байрам тадбири қандай ўтганини видеолавҳамизда кўрасиз.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.6K viewsedited  12:24
Ochish/sharhlash
2024-03-31 13:33:25
Тиббиётда ҳам жуда катта штат қисқартиришлари бўлиши мумкин...

Соғлиқни сақлаш ташкилотларида қисқартирилиши мумкин бўлган штатлар ҳақидаги маълумотлар тарқалди..


https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.7K views10:33
Ochish/sharhlash
2024-03-31 13:03:45
Мингга яқин “Нефтчи” мухлислари “перевал” ошиб ўз жамоасини қўллаш учун йўл олган

Vodiy1.uz га юборилган видеода бугунги “Олимпик” жамоаси билан ўйинга кетаётган мухлислар “Нефтчи” клубига ғалаба тилаб, водий аҳлидан қўллаб-қувватлаб туришларини сўрашган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 31 март куни соат 19:00да "Олимпик" - "Нефтчи" баҳси бошланади.
Учрашув "Foreign Languages" телеканалида олиб берилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.0K viewsedited  10:03
Ochish/sharhlash
2024-03-29 11:20:08
#Диққат

2024-йил 1-апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Тадбиркорларга субсидиялар янги тартиб бўйича ажратилади
Эндиликда суюнчи пули барчага бирдек берилмайди
Айрим ёлғиз кексаларга поезд ва автобус чипталари бепул бўлади
Ҳудудларнинг ҳаво рейтинги жорий этилади

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.2K views08:20
Ochish/sharhlash
2024-03-29 09:24:32
Канадада иш бор! Қўлингизда ҳунарингиз борми, тил биласизми? Унда Канадага марҳамат

Канада техник ва хизмат кўрсатиш соҳасида 30 дан ортиқ йўналиш бўйича ишга таклиф этмоқда.

Қурилиш йўналишида 1000, техник ва хизмат кўрсатиш соҳаларига 4000 та иш ўрни учун эълон берилмоқда.

1. Техник соҳа йўналишлари
2. Хизмат кўрсатиш йўналишлари
1. Рўйхатдан ўтиш
2. Рўйхатдан ўтиш

Талаблар ва зарур ҳужжатлар:
1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши.
2. Инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиш.
3. Соҳа бўйича касб-таълимини тамомлагани тўғрисидаги гувоҳнома, сертификат, диплом.
4. Хорижга чиқиш паспорти нусхаси.

Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.

Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди.

Ҳар бир номзоднинг маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

Рўйхатга олиш жараёни 2024 йил 31 март соат 18:00 гача давом этади.

71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
12.9K viewsedited  06:24
Ochish/sharhlash
2024-03-29 08:21:46
Президент Наманганнинг Тошбулоқ қишлоғилик Иброхим Эшон домлага Траверс машинасини совға қилди

Ҳожи отанинг айни дамдаги ёшлари 100 ёшдан ошган!

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.2K views05:21
Ochish/sharhlash