Get Mystery Box with random crypto!

#мурожаат Булоқбоши паспорт столида футбол: ИИБдан ФҲДЁга, ФҲД | Vodiy1.uz | Расмий канал

#мурожаат
Булоқбоши паспорт столида футбол: ИИБдан ФҲДЁга, ФҲДЁдан ИИБга “футбол қилинган” йигит бир ярим ойдан бери паспорт ололмаяпти

Бизга Андижон вилояти Булоқбоши туманидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, туман ИИБга март ойида ИД карта олиш учун ҳужжат топширилган. Номаълум сабабларга кўра киритилган маълумотлар базасида эркак жинси аёл жинси деб кўрсатилган. Булоқбоши тумани ИИб ходимлари ушбу хатолик бўйича ФҲДЁ бўлимига учрашиш кераклигини айтишган. ФҲДЁ ходимлари эса бу муаммо ИИБда ҳал қилинишини таъкидлашган. Маълум вақт ўтгач, маълумотлар базасидан ҳаммаси тўғриланиб жинс ҳам ўзгартилган. Бироқ энди ИИБ томонидан республикага жўнатилган маълумотлар рад этилган. Сабаби эса номаълум.

“Мана бир ярим ойдирки, муаммо ҳал бўлмаяпти. Айб кимда? Бу муаммони ким ҳал қилади?”, дейилади мурожаатда.

Булоқбоши тумани ИИБ ёки бошқа ушбу мурожаатни ҳал қиладиган идора борми? Ҳолат бўйича масъуллардан ечим кутамиз.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг