Get Mystery Box with random crypto!

Vardatul_jannah🥀

Telegram kanalining logotibi vardatul_jannah — Vardatul_jannah🥀 V
Telegram kanalining logotibi vardatul_jannah — Vardatul_jannah🥀
Kanal manzili: @vardatul_jannah
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.79K
Kanalning ta’rifi

بسم الله الر حمن الر حيم
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊
Дунёнинг манҳажи тўрттадир:
- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр Жаннат;
https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lhzur9er9

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 69

2022-08-27 06:33:57
#Бисмиллаҳ

Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очганинг каби, Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот !

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

@Vardatul_jannah
6.3K viewsedited  03:33
Ochish/sharhlash
2022-08-26 21:02:35
Ўлимдан бошқа ҳамма масалани ҳал қилса бўлади.
Ҳамма нарсани ўрни албатта тўлади.
Ҳар қандай чигал тугун бир кун ечилади.
Аллоҳ нажот берса қарзлар тўланади,
ризқ эшиклари очилади.

Аммо ўша ғамда оқарган бир тола соч қайтиб қораймайди.
Юзингизга тушган чизиқлар қайтиб ўчмайди.
Букилган қаддингиз қайтиб расо бўлмайди.
Ғам чекавериб касаллик орттирсангиз,соғлик жисмингизга осонликча қайтмайди.

Шундай экан ҳеч ким ва ҳеч қандай ташвиш соғлигингизни,ёшлигингизни қурбон қилишингизга арзимайди.
Бир кун унутиладиган,кун келиб арзимас бўлиб қоладиган ташвишлар ҳаётингизда ва жисмингизда унутилмас из қолдиришига йўл қўйманг!
•Осиё Абдулазим қиз
@Vardatul_jannah
7.3K viewsedited  18:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:47:23 Ўзбекларни наздидаги яхши куёв:
Ичмайди.(Йилда бир тўйларда ичиб туради.Бу ҳам эркакни кўрки )
Чекмайди.
Ёмон йўлга юрмайди.
Қимор ўйнамайди.
Уйга кеч келмайди.
Хотинни урмайди.
Жанозаларда намоз ўқийди.
Маъданиятли,аёлини ўрантириб,уйга қамаб қўймайди.
Ҳужжатли,тайинли ишда ишлайди.
(Кичиккина нуқсони бор,у ҳам бўлса оиласи учун,
Ҳар замонда пора олиб туради )

Шаърият мезонидаги яхши куёв:
Аллоҳдан қўрққани учун ҳаромдан ҳазар қилади.
Хотинни ҳақларига риоя қилишни Роббисининг амри деб билади.
Аёлига тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди.

Ожизани Уриб,сўкиш билан жазоламайди балки шаъриятга муовфиқ хотинини ётоғини тарк қилади.
Пора ва ҳаром аралашган обрўли ишдан келган маблағ билан оиласини ҳалқумини булғамайди.

Оиласини нафақадан қисмайди.
Қодир бўлганича моддий,маънавий таъминотида оғринмайди.
Ризқ Аллоҳдан эканлигига иймон келтирган шунинг учун миннат қилмайди.

Фарз бўлгани учун,Даюс бўлмагани учун ва аёли билан жаннатда ҳам бирга бўлишни хоҳлагани учун,уни Аллоҳ буюрганидек ҳижобланишга буюради.
Аҳлини намозга ва тақвога эргаштиради.
Жуфти ҳалолини Ношаърий ишларда ишлашини,наъшарий йиғин ва тўйларга боришини ўзига ор деб билади.
Аёлини доим ҳимояси остида сақлайди.
Чунки аёлининг шарафи унинг шарафи!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
6.6K viewsedited  13:47
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:16:22
Бундан 1400 йил аввал бир инсон сизни қаттиқ севган эдилар?...
Унда ҳали дунёга келмаган эдингиз , лекин у зот сизни дуо қилиб , ҳали қилмаган гуноҳларингиз учун Аллоҳдан мағфират сўраган эдилар.
У зот сиз учун Жаннатни сўраган эдилар.
У зотнинг ўзининг аҳли оиласи бор эди , лекин у киши фақат сизни назарда тутиб « Умматим... умматим...»дея дуо қилар эдилар...
У Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламдир.


У муборак зот бизни кўрмасдан севганларидек,биз ҳам у зот соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрмасдан севдик…
Ҳабибимизнинг Кавсар бўйидаги васлилари барча ислом аҳлига насиб қилсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Жума муборак!
@Vardatul_jannah
18.8K viewsedited  18:16
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:49:54 Опаси борларнинг онаси иккита демакдир.
Демакки опаси борлар икки кара кўпроқ меҳр кўради.

Менинг эса тўртта онам бор.

Опалар-сен касал бўлсанг,сен билан бирга дард чекувчи фаришталардир.
Опалар-сен оғриқдан ухлай олмасанг,уйқусини ҳаром қилиб ёнингда мижжа қоқмайдиган фидокорлардир.

Опалар-онанинг сал кичиги,аммо юракнинг энг яқини яъни нафас олишингни таъминловчи ўпкангдир.

Опалар ўзи маломат қилинса жимгина кетади,аммо синглиси маломат қилинса чидай олмай охиригача синглисини ҳимоя қиладиган содиқ ҳимоячилардир.

Опалар сени нечта музқаймоққа тўйишингни биладиган,хатто ёшлигингда нечта кўйлак йиртганингдан ҳабардор дўстлардир.

Опалар-сени орқангдану-олдингдан расмга олиб,ўз саҳифасига жойлаб юрадиган асл муҳлисалардир.

Опалар учун дунёда ягона гўзал сингил бўлади,у ҳам бўлса ўзини синглиси.
Улар сени қусурларингни меҳри ортига яширадиган пардаларингдир.

Опалар яхши кўрган нарсанга,сен тўйиб олмагунча қўл узатмайдиган мўжизалардир.

Опалар-Йиғласанг бирга қўшилиб йиғлайдиган,кулсанг сен билан бирга севинадиган,оғир кўтариш керак бўлса,ҳамма юкни ўзи кўтариб сени авайлайдиган,танаси бошқа аммо қони-жони бир сени бўлакларингдир.

Опалар-Хафа бўлганингда сени овқатланишга таклиф қиладиган,тушкунликка тушсанг гуллар билан кўнглингни кўтарадиган,сени ғамингни орқасига ортиб олган беминнат ҳаммоллардир.

Опалар-Сенга келган зарбаларга,ҳеч иккиланмай кўксини қалқон қилгувчи қалқонлардир.
Уларнинг ёнида ўзингни ҳимояда ҳис қиласан.

Сени улар тамомлайди,сен улар билан бир бутунсан.
Опаси борларнинг на дўстга, на сирдошга эҳтиёжи бор.
Чунки опалар дунёдаги энг яқин дўстлардир.

Сингил бўлиш дегани фақат жиянларга энагалик қилиш дегани эмас,балки то опаларинг ёнингда экан ўзингни ҳудди ёш боладек ҳис қилмоқдир.
Чунки оиланинг энг кичкинаси ҳеч қачон катта бўлмайди.

Бизни биздан кўра кўпроқ таниб,биздан кўра кўпроқ севгувчи опаларимизга жаннатлар бўлсин..!

Чунки сингиллар байрамларни опаларисиз тасаввур қилолмаганидек,жаннатни ҳам опаларисиз тасаввур қилолмайди…

(Севги изҳор қилиш учун опалар кунини кутиб юрсангиз изҳорингиз ичингизда қолиб кетади.
Чунки дунёда опалар куни йўқ.
Шундай экан севгингизни ва меҳрингизни аямай,яқинларингизга бўлишиб юборинг.Қўрқманг меҳр тугаб қолмайди.Балки тарқатилгани сари кўпаяди,барака киради.
Роббим меҳрингизга барака берсин.)

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
10.0K views11:49
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:47:02
Бугун олинадиганлар рўйхатига яқинларингизни кўнглини ҳам киритинг…

Кўнгил олиш учун гулдан паёндоз бўлиши шарт эмас.
Икки оғиз ширин сўз,самимий меҳрга тўла нигоҳлар ва

“Менинг бахтим сизнинг кулгуларингизда” деган бир энлик нома етарли.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
6.1K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:44:20 Tog’lar ko’tara olmagan yukni,inson qalbida umrbod ko’tarib yura oladi…
@Vardatul_jannah
5.8K viewsedited  11:44
Ochish/sharhlash
2022-08-24 21:22:29
Жаннатга эмаклаб,йиғлаб эмас,табассум билан киришни хоҳлайсизми?
Унда тилингиздан Аллоҳни зикрини туширманг!


Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Тилларини Аллоҳнинг зикри билан намлаб юрадиганлар,Жаннатга кулган ҳолатда кирадилар.”

Дунёвий гаплардан фойда йўқ,келинг ундан кўра зикрлашайлик...

Субҳаналлоҳ
Алхамдулиллаҳ
Аллоҳу Акбар
@Vardatul_jannah
8.0K viewsedited  18:22
Ochish/sharhlash
2022-08-24 19:59:40 Эй кучдан қолган қайнона-қайнотасини ҳурмат қилмайдиган,қариялардан жирканадиган келинлар.
Қайнона-қайнотасини ҳизматидан бўйин тортадиган ақллилар,
Бир кун келиб ўзингиз ҳам қаришингиз ҳеч ақлингизга келадими?

Ўша кунда сиз ҳам қаровсиз қолмаслигингиз учун бугун ўзингиз уларни иззат қилинг.
Ҳизматларига бел боғланг.
Чунки Аллоҳнинг ваъдаси бор;

ИЗЗАТ ҚИЛГАН ИЗЗАТ КЎРАДИ
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки ёшлик пайтида ёши улуғ бўлгани учун бир қарияга ҳурмат қилса , Аллоҳ ҳам у қариган вақтида унга иззат-икромда бўладиган бирини чиқариб қўяди”.    (Имом Термизий ривояти).

Қарияларни беҳурмат қилиб уларни ерга урадиган,ожизликлари қўл келиб уларни хоҳлаганча ҳақоратлайдиган илм соҳибалари бизга илмдан,олималикдан бахс этмасинлар.

Чунки ҳатто Аллоҳ,оламларнинг ягона Яратувчиси уларни ҳурматидан дунё аҳлини балоламайдиган муштипарларни фақат иймонсизларгина тахқирлашга журъат этади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилган бўларди”.

Оламлар Роббиси эҳтиром кўрсатган қарияларни оёқ ости қилиб,уларни ҳизматини қилиш вазифам эмас дея ажрдан бўйин овлашга сиз қаердан далил топяпсиз?

Менда эса мўминларга Аллоҳ таоло қарияларни эъзозлашга буюргани ҳақида далил тўлиб ётибди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилган: “Бир катта ёшдаги қария Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқлаб келди, қавм унга йўл очишда кечикиб қолди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган биздан эмас дедилар”.

Ана энди инсоф билан айтинг-Сиз кимлардансиз?
Агар Росулуллоҳ алайҳиссаломни умматидан бўлсангиз,унда ўша умматга мос ва ҳос қадам ташланг!

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
6.8K viewsedited  16:59
Ochish/sharhlash
2022-08-24 19:25:44
Siz uchun butun dunyoni qarshisiga oladigan insonlarni ojiz sanayvermang!
@Vardatul_jannah
5.7K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash