Get Mystery Box with random crypto!

Vardatul_jannah🥀

Telegram kanalining logotibi vardatul_jannah — Vardatul_jannah🥀 V
Telegram kanalining logotibi vardatul_jannah — Vardatul_jannah🥀
Kanal manzili: @vardatul_jannah
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.79K
Kanalning ta’rifi

بسم الله الر حمن الر حيم
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊
Дунёнинг манҳажи тўрттадир:
- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр Жаннат;
https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lhzur9er9

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-20 14:56:50
Хой, ҳаёл қилма, дуо қил!
@Vardatul_jannah
3.0K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-05-19 11:24:13 Шайх Саъдий айтадилар:

"Мен кечалари доим зикрда, ибодатда бўлар эдим. Кечалари ибодат қилмай ухлаб ётган одамларни кўриб, отамга:
- "Эй отажон, булар ухлаб ётавермай ибодатга машғул бўлсалар яхши бўлар эди" - дедим.
Шунда отам:
- "Эй болам, сен ҳам буларни ғийбат қилгандан кўра ухлаганинг яхши эди", - дедилар".

@Vardatul_jannah
4.4K views08:24
Ochish/sharhlash
2023-05-19 11:17:12 Ғошия сураси

Ушбу дастур “Тафсири муяссар” китоби асосида тайёрланди.

Таржимон: Исмоил Ёқуб
Қори: Салмон Усмон
Матн ўқувчи: Муҳаммад Усмон
Монтаж устаси: Нур Муҳаммад
@Vardatul_jannah
3.8K views08:17
Ochish/sharhlash
2023-05-17 14:33:59
Қийин вақтларда ёлғиз ташлаб қўйилган, қийинчиликларини, муаммоларини бир ўзи енгиб ўтган инсон албатта ўзгаради.

Балки сизга қарши эскисидек яқин бўлишини кутаётгандирсиз, аммо сиз энг кeрак вақтда уни ўзингиздан маҳрум қилганингизда, бу яқинлик ҳаққини йўқоттингиз.

Энди, лойиқ бўлганингиздек муомала қилинишига ва лойиқ бўлганингиздек узоқликка чиданг!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
5.8K views11:33
Ochish/sharhlash
2023-05-17 14:19:23
Соат бузулиб қолгани учун вақт тўхтаб қолганини кўрганмисан?
Худди шундай, кимнидир йўқлиги ҳам хаётнинг якуни эмасдир
@Vardatul_jannah
90 views11:19
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:54:31 Илонга асал едирсанг ҳам, яна заҳар сочаверади.
Нонкўр ҳам худди шундай, дунёга кўмиб ташласанг ҳам нонкўрлигича қолаверади…
@Vardatul_jannah
4.1K viewsedited  14:54
Ochish/sharhlash
2023-05-15 16:48:00
Бир хотиндан: "Гўёки бу дунёда сендан гўзали йўқдек, эринг сени бу даражада нима сабабдан яхши кўради. Ахир дунёда сендан ҳам гўзал аёллар борку?" деб сўралса,

у: "Тўғри, гўзал ва лол қолдирувчи бўлмаслигим мумкин. Лекин эрим менга озор берса, уни кечираман. Агар ҳузуримга ғамгин ҳолда келса, унга қулоқ тутаман.
Агар кўп нарса улашса, уни мақтайман.

Бордию, оз берса, қаноат қиламан. Роббим менга мана шундай ўргатган. Меҳрибонликни узиб қўймайман. Итоатдан бўйин товламайман. Тикон териб олсам ҳам, атиргул экавераман” деб жавоб берибди.

Севилишга лойиқлик қанчалар яхши…
@Vardatul_jannah
4.6K views13:48
Ochish/sharhlash
2023-05-15 11:02:55 Оиладаги олтита одамни бошқара олмайдиган, хотинига ҳам гапи ўтмайдиган эрлар, фарзандини эплаб тарбия қилолмайдиган аёллар 85 милион халқни бошқараётган одамдан шикоятчи…
Сен оилангда шарият, адолат ўрната олдингми?
Иштони йўқ, тиззаси йиртиққа кулипти деган мақол эсимга келади.( )
Яллаҳ!
(Бугун сиёсман:
Ҳамма сиёсатдан дапийди, ман дапиймадим)))
@Vardatul_jannah
4.2K viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:25:16 Кошки Эрдоғанни амалини тафтиш қилганчалик, ўзингизни амалингизни тафтиш қилганингизда эди.
Сиз динингиз учун нима қилдингиз?
Ислом учун қилган ҳизматларингиз нималар деб сўрасам хатто эски кийимингизни ҳам мазлумга раво кўрмай, жавонингизда олиб ўтирганингиз, қари, муҳтож қўшнингизни иккита нон, бир коса овқат билан йўқлаш сиз учун эп эмаслиги ақлингизга келармикан-а?

Шунақа, Аллоҳ яхши кўрган бандаларинигина динга ҳизмат қилдириб қўяди.
Хатто динга, мусулмонларга қилган яхшиликлари сабаб жоҳилни ҳам яхши кўриб қолиб, тавфиқи билан ризқлантиради.

Сиз ислом учун нималарингизни бағишладингиз?
Сизга вазифа:
Бугун шулар ҳақида бош қотиринг!
@Vardatul_jannah
4.4K viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:12:52 Баъзиларга баралла дегим келади:
“ҚАЛБИНИ (Қалбимни) ОЧИБ КЎРДИНГИЗМИ ?”
Аммо тортишиб куч сарф этишга арзимаганлари учун сукутни танлайман.

Чунки баъзилар билан гап гапга тушмайди.
Фикрлар, қарашлар хатто эътиқод фарқли.

Мен Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун нафратланмоқ тарафдориман.
Улар қайси эътиқод таърафдори у ҳам аниқ эмас.

Улар худди илмни, инсонларни устидан ҳукм чиқариш учун ўқиётгандек тутадилар ўзларини.
Вахоланки илмнинг асли аввал ўзини ислоҳ қилишда эди.

Аллоҳни ҳукми билан ҳукм чиқаряпмиз деб бошимни қотирманг.
Сиз олим, қози хеч бўлмаса аҳли илм ҳам эмассиз.
Ҳукмни ҳукм чиқаришга лойиқ бўлганлар чиқарсин.

Мусулмон, динига келадиган фойда зарарга қараб йўл юради.
Мунофиқ дейишдан аввал текширинг, аҳли илмлардан сўранг.

Сиз мунофиқ деяётган инсонингиз, бутун дунё ислом муҳожирларига йиллардир тўхтовсиз ёрдам қилаётгани,
Уйғур халқининг зулмига ҳамма , хатто сиз ҳам томошабин бўлаётганингизда
ўша сиз нафратланган одам уйғурларга қучоғини очиб, уларга хеч бир бадалсиз ватандошлик тарқатаётгани,

Туркияга сувдек оқиб ўтган мазлум Сурия аҳолисини бепул бошпана, таъминот ва турк ватандошлиги билан эркатлатгани, ва Сурияга ҳали ҳам вагон-вагон ёрдамини аямагани,
баралла исломни мадҳ этаётгани, исломга кенг йўл очиб қўйгани, қатор-қатор катта масжидлар ва хатто рамазондаги эътикоф чодирлари учун шу сиз қалбини очиб кўрган мунофиқни кўрсатмаси билан қурилгани (ҳизматларини санасам саноғи йўқ) хеч кимга сир эмас.

Булар сизни ҳушнуд қилмай, аксинча ғашингизга тегиши росдан ҳам ачинарли.
Ҳаааа айтганча кейин сиз шу ёмон кўрган инсонингиздан бемалол моддий ёрдам талаб қилиб, берса қабул қилаверасиз.
Ҳа деса, Аллоҳ кофирни қўли билан ҳам, мунофиқни қўли билан ҳам бизга ёрдам қилаверади дейсиз.
(Бет керак, ғийбатини қилиб, ёрдамини егани без бет бўлмоқ керак)

Бир мусулмонни ўлар ҳолатда муҳокама қилиб, ундан ўлар ҳолатда нафратланаётганлар, сиз хатто ЛГБТ жамоасини ҳам шу даражада танқид қилиб, шу даражада нафратланмадингиз.

Кутинг, сабр қилинг.
Балки шариятни олий қилиш учун, муносиб вақт кутилаётгандир.
(Ёпиқ кўламдаги бир мажлисда, қори болаларга шу ҳақда насиҳат қилганига гувоҳ бўлдик.
Сизлар катта мақсадлар сари ҳаракат қилинглар.
Шариятни устун қилиш олий мақсадингиз бўлсин демоқ мунофиққа ҳосми?)
Чунки халқ ҳали бунга тайёр эмас.
Мусулмон қатламдан, жоҳил қатлам устунроқ.
Илтимос, муҳокама қилсангиз ҳам, “ПИТНА” қилманг!
(Бутун дунё мусулмонлари яхши кўрган инсонни, биргина ўзбек мусулмонлари яхши кўрмайди.
Ўзбекларга нима бўлган
)

Иймонингизни тафтиш қилинг, ушбу шартларга уйғун тушяптими?!
Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ла илаҳа иллаллоҳ шаҳодатининг ҳақиқатига етишишни тақазо қиладиган ишлар:

фақат Аллоҳ учун севиш,
Аллоҳ учун ёмон кўриш,
Аллоҳ учун дўстлашиш,
Аллоҳ учун душманлашиш ва
Аллоҳ суйган нарсани суюш,
Аллоҳ ёқтирмаган нарсани ёмон кўриш».

«Мажмуъул фатово», 8/337.


Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
4.2K viewsedited  07:12
Ochish/sharhlash