Get Mystery Box with random crypto!

Баъзиларга баралла дегим келади: “ҚАЛБИНИ (Қалбимни) ОЧИБ КЎРД | Vardatul_jannah🥀

Баъзиларга баралла дегим келади:
“ҚАЛБИНИ (Қалбимни) ОЧИБ КЎРДИНГИЗМИ ?”
Аммо тортишиб куч сарф этишга арзимаганлари учун сукутни танлайман.

Чунки баъзилар билан гап гапга тушмайди.
Фикрлар, қарашлар хатто эътиқод фарқли.

Мен Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун нафратланмоқ тарафдориман.
Улар қайси эътиқод таърафдори у ҳам аниқ эмас.

Улар худди илмни, инсонларни устидан ҳукм чиқариш учун ўқиётгандек тутадилар ўзларини.
Вахоланки илмнинг асли аввал ўзини ислоҳ қилишда эди.

Аллоҳни ҳукми билан ҳукм чиқаряпмиз деб бошимни қотирманг.
Сиз олим, қози хеч бўлмаса аҳли илм ҳам эмассиз.
Ҳукмни ҳукм чиқаришга лойиқ бўлганлар чиқарсин.

Мусулмон, динига келадиган фойда зарарга қараб йўл юради.
Мунофиқ дейишдан аввал текширинг, аҳли илмлардан сўранг.

Сиз мунофиқ деяётган инсонингиз, бутун дунё ислом муҳожирларига йиллардир тўхтовсиз ёрдам қилаётгани,
Уйғур халқининг зулмига ҳамма , хатто сиз ҳам томошабин бўлаётганингизда
ўша сиз нафратланган одам уйғурларга қучоғини очиб, уларга хеч бир бадалсиз ватандошлик тарқатаётгани,

Туркияга сувдек оқиб ўтган мазлум Сурия аҳолисини бепул бошпана, таъминот ва турк ватандошлиги билан эркатлатгани, ва Сурияга ҳали ҳам вагон-вагон ёрдамини аямагани,
баралла исломни мадҳ этаётгани, исломга кенг йўл очиб қўйгани, қатор-қатор катта масжидлар ва хатто рамазондаги эътикоф чодирлари учун шу сиз қалбини очиб кўрган мунофиқни кўрсатмаси билан қурилгани (ҳизматларини санасам саноғи йўқ) хеч кимга сир эмас.

Булар сизни ҳушнуд қилмай, аксинча ғашингизга тегиши росдан ҳам ачинарли.
Ҳаааа айтганча кейин сиз шу ёмон кўрган инсонингиздан бемалол моддий ёрдам талаб қилиб, берса қабул қилаверасиз.
Ҳа деса, Аллоҳ кофирни қўли билан ҳам, мунофиқни қўли билан ҳам бизга ёрдам қилаверади дейсиз.
(Бет керак, ғийбатини қилиб, ёрдамини егани без бет бўлмоқ керак)

Бир мусулмонни ўлар ҳолатда муҳокама қилиб, ундан ўлар ҳолатда нафратланаётганлар, сиз хатто ЛГБТ жамоасини ҳам шу даражада танқид қилиб, шу даражада нафратланмадингиз.

Кутинг, сабр қилинг.
Балки шариятни олий қилиш учун, муносиб вақт кутилаётгандир.
(Ёпиқ кўламдаги бир мажлисда, қори болаларга шу ҳақда насиҳат қилганига гувоҳ бўлдик.
Сизлар катта мақсадлар сари ҳаракат қилинглар.
Шариятни устун қилиш олий мақсадингиз бўлсин демоқ мунофиққа ҳосми?)
Чунки халқ ҳали бунга тайёр эмас.
Мусулмон қатламдан, жоҳил қатлам устунроқ.
Илтимос, муҳокама қилсангиз ҳам, “ПИТНА” қилманг!
(Бутун дунё мусулмонлари яхши кўрган инсонни, биргина ўзбек мусулмонлари яхши кўрмайди.
Ўзбекларга нима бўлган
)

Иймонингизни тафтиш қилинг, ушбу шартларга уйғун тушяптими?!
Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ла илаҳа иллаллоҳ шаҳодатининг ҳақиқатига етишишни тақазо қиладиган ишлар:

фақат Аллоҳ учун севиш,
Аллоҳ учун ёмон кўриш,
Аллоҳ учун дўстлашиш,
Аллоҳ учун душманлашиш ва
Аллоҳ суйган нарсани суюш,
Аллоҳ ёқтирмаган нарсани ёмон кўриш».

«Мажмуъул фатово», 8/337.


Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah