Get Mystery Box with random crypto!

Vakillik

Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik V
Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik
Kanal manzili: @vakillikuz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 76
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
Vakillik.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Tel: (78)150-33-44
Murojaat uchun:
@vakillikuz_savollarbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-01-10 12:14:28 «САЛОМНИНГ ФАЗЛИ»

#Ҳадис #Ривоят

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Ассалому алайкум», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Уттизта», дедилар».

Шарҳ:
Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.

* * *

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».

Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга одатланмоқ лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.3K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-01-10 09:17:02 Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.9K views06:17
Ochish/sharhlash
2023-01-10 08:18:25
#ҚОР

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚОР ШУКУҲИ


Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.3K views05:18
Ochish/sharhlash
2023-01-10 07:14:14
ҚОР ЁҒГАНДА ФИКР ЮРИТИБ, ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالبَرَدِ

Ўқилиши: “Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин!”
(Имом Бухорий ривояти).

Улашинг | @VAKILLIKUZ
4.0K views04:14
Ochish/sharhlash
2023-01-09 21:17:57
Ўзбекистон делегациясининг Ҳаж ва умра хизматлари конференция-кўргазмасидаги иштироки
(09.01.2023 й. Жидда ш.)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.1K views18:17
Ochish/sharhlash
2023-01-09 19:21:03
Ухлаш олдидан айтиладиган зикр

Барро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжату зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжаа ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Бу нарсаларни ўқиб ётиб ўша кечаси вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Юзимни Сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.1K views16:21
Ochish/sharhlash
2023-01-09 16:26:01 ЧЎЧҚА БИЛАН ҚЎЙНИ ЧАТИШТИРИШГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, туғилган янги турдаги ҳайвон бир қарашда чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшаши айтилмоқда. Уларни ейиш ҳаромми ёки ҳалол?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ижтимоий тармоқдаги чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, ундан чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайдиган ҳайвон кўпайтирилгани ҳақидаги гаплар асоссиздир. Мутахассислар фикрига кўра тарқатилган видеода “Белтекс” қўй зоти кўрсатилган.
Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Белтекс қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Фаразан ушбу қўйлар бошқа ҳайвонлар билан чатиштирилган бўлса ҳам улардан туғилган қўзилар шаръан гўшти ҳалол ҳисобланади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган:
"أن الاصل في الحيوانات الالحاق بالام كما صرحوا به في غير موضع".
"Чатиштирилган ҳайвонлар борасидаги умумий қоида шуки, онасининг зоти эътиборга олинади. Буни фуқаҳолар кўп ўринда очиқ айтганлар" ("Раддул муҳтор" китоби).
Яна бир қоида, агарчи ҳайвоннинг отасининг гўшти ҳаром, онасиники эса, ҳалол бўлсаю кўришида отасига ўхшаб кетса ҳам, бу эътиборга олинмайди. Балки унга онасининг ҳукми берилади. Бу ҳақда Дуррул мухтор китобида шундай дейилади:
ولا عبرة بغلبة الشبه
"Ўхшашлик устун бўлишининг эътибори йўқдир".
Қолаверса, ҳаром ва ҳалол гўштли ҳайвонлар чатиштирилганда онаси ҳалол гўштли бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Бу ҳақда "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:
صرح في الهداية وغيرها في الاضحية بجواز الاضحية به حيث قال: والمولود بين الاهلي والوحشي يتبع الام لانها الاصل في التبعية، حتى إذا نزا الذئب على الشاة يضحى بالولد ا ه.
"Ҳидоя ва бошқа китобларда чатиштиришдан туғилган (онасининг гўшти ҳалол бўлган) ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизлигини очиқ баён қилинган. Унда: "Хонаки ва ваҳший ҳайвондан туғилган ҳайвон ҳукмда онасига эргашади. Чунки (ҳайвонларда) ҳукмда онага эргашиш — асл қоидадир. Ҳатто (фаразан) бўри қўйни ҳомиладор қилса, туғилган қўзини қурбонлик қилиш жоиз".
Шунингдек, биолог мутахассисларнинг таъкидлашича, бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириш оралиқ алоҳида бир тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
Улашинг | @VAKILLIKUZ
7.8K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-01-09 16:02:54
ҲАЖ ВА УМРА ХИЗМАТЛАРИ КОНФЕРЕНЦИЯ-КЎРГАЗМАСИ БОШЛАНДИ

Бугун, 9 январь куни Жидда шаҳрида жойлашган “Superdome” форумлар саройида бошланган Ҳаж ва умра хизматлари конференция-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид ал-Файсал ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этмоқда.

Ушбу кўргазма жорий йилнинг 12 январь кунига қадар давом этади. Мазкур халқаро кўргазма Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати "Ҳаж-2023" тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш учун ўтказилмоқда...
БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.9K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-01-09 14:50:27 Оталарингизга яхшилик ва гўзал муомалада бўлинг.

Шайх Алий Тантовий дурдоналаридан: “Бир йигит менга қуйидаги воқеани айтиб берди, “Отам билан бир масалада келишолмай қолдим. Бироз овозимни кўтаришгача бордим. Олдимда китоб-дафтарларим турган эди. Уларни столим устига улоқтирдим ва ётоқхонамга кириб кетдим. Хафалик ва қайғу қалбим ва ақлимни бутунлай чулғаб олган эди. Ётоғимга чўзилиб, ёстиққа бошимни қўйдим. Ўзи одатда бирон нарсадан қаттиқ сиқилсам, ғам-андуҳ менга етса, ухлашга ҳаракат қиламан. Одатдагидек эртаси куни универститетдан чиқдим, меҳрибон отамга эркаланиб ва кечаги қилмишимни “ювиш” мақсадида “Отажоним! Эшитишимга қараганда инсон оёғининг таг қисми устидан кўра юмшоқ ва майин бўлар экан. Бу гапни тўғрилигини аниқлаш учун муборак қадамингиз лабим билан буни тажриба қилишга изн берармикин?” деб СМС ёздим. Хонадонимизга етиб бориб эшикни очсам, отам мени даҳлизда кутиб турган эдилар. Кўзларидан оққан ёш икки юзларини ювиб тушган эди. Менга “Оёғимни ўпишингга ҳаргиз ижозат бермайман. Сен айтган гап жуда ҳам туғри, мен уни сен гудаклик чоғингда оёғингни усти ва тагини ўпиб, синаб кўриб билганман” дедилар. Отамнинг бу гапларидан кейин кўзимни ёшини тута олмадим.
Оталаримиз бир кун албатта Роббимизнинг берган муддатини ўтаб абадий дунёга кетишлари бор. Борликларида уларга эҳтиромни ва яхшиликларни қилиб қолишга ҳаракат қилайлик! Зеро ҳадисда “Оталарингизга яхшилик ва гўзал муомалада бўлинг, фарзандларинигз ҳам сизга яхшилик ва гўзал муомалада бўлишади” дейилган. (Табароний)
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин» (Исро сураси-24)

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.7K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-01-09 11:55:12
16. Айтиладики:
"Албатта, шаҳват подшоҳларни қулларга айлантиради. Сабр эса қулларни подшоҳ- ларга айлантиради. «Юсуф ва Зулайхо» кис- сасига карамайсизми!?"

"Охират кунига таёргарлик"
китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.5K views08:55
Ochish/sharhlash