Get Mystery Box with random crypto!

Vakillik

Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik V
Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik
Kanal manzili: @vakillikuz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 76
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
Vakillik.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Tel: (78)150-33-44
Murojaat uchun:
@vakillikuz_savollarbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-01-11 13:45:10 #Айтиладики:
"Жисм ҳаракат қилиши ҳаёт борлиги- нинг исботи бўлгани каби тоатга ҳаракат қилиш маърифатнинг исботидир".

(Изоҳ:
яъни, жасад ҳаракат қилса, инсон- нинг яшаётганидан дарак беради ва инсон доимо тоат-ибодат учун ҳаракат қилса, бу унинг Аллоҳнинг маърифати - Яратганни танишидан дарак беради.)

«Одоблар ҳазинаси» китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.9K views10:45
Ochish/sharhlash
2023-01-11 12:33:15 #Куёвга_мактуб

Ғайратли бўлинг. Рашкчи бўлинг. Аммо ёмон шубҳада бўлманг. Айб ва камчилик қидириш билан машғул бўлманг.
Изоҳ:
Чин эркаклар бегонанинг ўз хотинига бежо қарашларига, унга тегажоғлик қилинишига рози бўлмайди. Эркак ҳам, аёл ҳам ўз турмуш ўртоғини бегоналардан қизғонади. Бироқ бунда чегара бўлиши лозим, агар чегарадан чиқадиган чиқадиган бўлса, рашк ҳам зарар бера бошлайди. Ҳеч қандай далил-исботсиз, бекордан-бекорга шубҳаланиш ярамайди.
Қолаверса, хотинининг ҳаракатларига шубҳа билан қараш, ундан бирон камчилик топиш учун уни таъқиб этиш уят. Майдагина сабаб ортидан тушиб, у ҳақда бутун бошли шубҳаларга кўмилиш турмушнинг дарз кетиб, охир-оқибат бузилишига олиб келиши мумкин. Агар хотин тўғрисўз бўлса, унинг ҳатти-ҳаракатини кузатиш шарт эмас, агар тўғрисўз бўлмаса, қанчалик таъқиб қилинмасин, фойдаси бўлмайди. Очиқ ва аниқ хатоси бўлса, бу ҳақда гаплашиб, бир ечимга келиш зарур. Бу ҳолат баъзида Аллоҳга хуш келмайдиган ажрашиш воқеасигача етиб бориши мумкин. Аммо бу энг охирги чора. Номусли бир хотин ҳақида шубҳаланиб, ғийбатга йўл очадиган шаклда ҳаракат қилиш туҳмат саналади. Туҳмат энг катта гуноҳдир.
Турмуш ўртоғингизнинг баъзи камчиликларни тузатиш йўли – бу ҳақда ўзига гапиришдир. Қилган ҳаракатлари нотўғри эканини унга ҳис эттириш лозим. Баъзи инсонлар хатоси кўрсатилмаса, амалларининг хато эканини билмайди. Гарчи нияти яхши бўлса ҳам, бу хато амалга одатланиб қолади. Унинг бу ҳаракати ёмон ниятли кишиларга бошқача таъсир қилади. Бундай вазиятда эр-хотин бир-бирини ранжитмаган ҳолда бу ҳақда огоҳлантиришлари лозим. Инсон умр йўлдошига нисбатан очиқ бўлиши керак. Ҳар икки томон ҳам нималарнидир яширса, ўртада севги ва ҳурматга путур етади. Икки томон ҳам бир-бирининг айбини қидира бошлайди. Бундай ҳаётга эса соғлик ҳам, турмуш ҳам дош бера олмайди.

“Бахтли оила” китобидан.

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.1K views09:33
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:36:16
#ВИДЕО

ИНСОНЛАР ОБРЎСИНИ ТЎКИШНИНГ ҲУКМИ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Улашинг | @VAKILLIKUZ
344 views07:36
Ochish/sharhlash
2023-01-11 08:54:18 ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.2K views05:54
Ochish/sharhlash
2023-01-11 07:27:03 Олтиндан қиммат сўзлар:

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.6K views04:27
Ochish/sharhlash
2023-01-11 06:49:28
Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.0K views03:49
Ochish/sharhlash
2023-01-11 06:01:23
“ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Шу йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

Мазкур соҳалар билан яқиндан атрофлича танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар...
БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.9K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-01-10 19:41:22
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ЖУМОДУЛ СОНИЙ
11 ЯНВАР -2022 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:24
Қуёш - 07:48
Туш - 12:36
Аср - 15:33
Шом - 17:15
Хуфтон - 18:37

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
2.3K views16:41
Ochish/sharhlash
2023-01-10 17:11:34 «...У МЕНИ ЗИКР ҚИЛГАН ЧОҒДА, МЕН У БИЛАНМАН...»

#Ривоят

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман. У Мени зикр қилган чоғда, Мен у биланман. У Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. У Мени жамоат ичида зикр қилса, Мен ҳам уни унинг жамоатидан яхшироқ жамоат ичида зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашаман. Агар у Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб бораман», деди», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
3.0K views14:11
Ochish/sharhlash
2023-01-10 13:16:15
#ВИДЕО

ЎЗГАНИНГ ЖОНИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИШНИНГ ГУНОҲИ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Улашинг | @VAKILLIKUZ
939 views10:16
Ochish/sharhlash