Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЖ ВА УМРА ХИЗМАТЛАРИ КОНФЕРЕНЦИЯ-КЎРГАЗМАСИ БОШЛАНДИ Бугу | Vakillik

ҲАЖ ВА УМРА ХИЗМАТЛАРИ КОНФЕРЕНЦИЯ-КЎРГАЗМАСИ БОШЛАНДИ

Бугун, 9 январь куни Жидда шаҳрида жойлашган “Superdome” форумлар саройида бошланган Ҳаж ва умра хизматлари конференция-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид ал-Файсал ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этмоқда.

Ушбу кўргазма жорий йилнинг 12 январь кунига қадар давом этади. Мазкур халқаро кўргазма Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати "Ҳаж-2023" тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш учун ўтказилмоқда...
БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar