«...У МЕНИ ЗИКР ҚИЛГАН ЧОҒДА, МЕН У БИЛАНМАН...» #Ри | Vakillik
«...У МЕНИ ЗИКР ҚИЛГАН ЧОҒДА, МЕН У БИЛАНМАН...»
#Ривоят
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман. У Мени зикр қилган чоғда, Мен у биланман. У Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. У Мени жамоат ичида зикр қилса, Мен ҳам уни унинг жамоатидан яхшироқ жамоат ичида зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашаман. Агар у Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб бораман», деди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Улашинг | @VAKILLIKUZ