Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekiston XDP

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP O
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.29K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP
instagram.com/uzxdp_mk

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 144

2021-02-26 14:22:54
Партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 6 йўналишдан иборат ЙЎЛ ХАРИТАСИ эълон қилинди
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
118 viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2021-02-26 12:00:59
Партия тизимида кадрлар сиёсати

Жамиятнинг, қолаверса, ташкилотнинг ривожланишида етук кадрлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Кадр салоҳиятли, интилувчан, масъулиятли ва билимли бўлса, иш унумдорлиги ошади, соҳада ўзгариш, тараққиёт бўлади. Бу исбот талаб этмайдиган ҳақиқат.

Шундан келиб чиқиб, Халқ демократик партияси тизимида ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг малакасини янада ошириш масаласига жиддий эътибор қаратиляпти. Чунки, партиянинг дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш, амалий натижаларга эришиш, сайловчилар, электорат манфаатларини дадиллик билан ҳимоя қилиш ҳамда одамларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш кўп жиҳатдан кадрларимиз салоҳиятига боғлиқ...

Гавҳар Раманова,
ХДП Марказий Кенгаши Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бошқармаси бўлим бошлиғи.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
143 views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-26 10:05:15
Аёлларга яқиндан туриб ёрдамлашамиз!

ХДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Аёлларга кўмак!” лойиҳасининг навбатдагиси Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри ҳамда Бешариқ
туманида ўтказилди.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Партия ички имкониятидан келиб чиқиб, мурожаатлар ҳал этилди. Шу куни эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлиги бор шахсларга аравачалар берилди.

“Аёлларга кўмак” лойиҳаси концепцияси асосида лойиҳани ўтказилиши бўйича ҳамкор ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик ва келишув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар таклиф этилди, 32 нафар аёлларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
114 views07:05
Ochish/sharhlash
2021-02-26 09:21:20
“Маҳаллабай” иш тизими амалда

Қарши шаҳридаги “Арал” маҳалла фуқаролар йиғинида ХДП вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда дастлаб мутасадди ташкилотлар билан хотин-қизлар муаммолари бўйича суҳбат олиб борилди. Шундан сўнг маҳалладаги аёллар учун тиббий кўрик акцияси ўтказилди. Унда 117 нафар маҳалла фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилди. 5 нафар хотин-қизга шаҳар шифохоналарига даволаниш учун тавсиялар берилди. 1 нафар аёлга Кардиология марказига ордер олишга ёрдам берилди, 3 нафар ногиронлик аломатлари борлиги учун гуруҳга чиқишга ҳужжатлари олинди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
141 views06:21
Ochish/sharhlash
2021-02-26 08:54:49
“Аёлларга кўмак” лойиҳаси:
имтиёзли кредитлар ҳисобидан аёллар бандлиги таъминланмоқда

ХДП Шўрчи туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ўктам Бекмуродов ташаббуси билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси асосида амалий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилди. Уларни касб-ҳунарга қизиқтириш, ҳаётга ишончини ошириш, тадбиркорликка жалб этиш ва имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
66 views05:54
Ochish/sharhlash
2021-02-26 08:10:16
Ўрганишга чиққан депутат маҳалла вакиллари билан нималарни келишди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатси депутати Зулайҳо Акромова Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги “Қаҳрамон”, “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилаётган сайловчилари билан учрашиб, уларнинг шодлигу-қувончига, кундалик ҳаётий ташвишларига шерик бўлди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
110 views05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-25 16:38:11
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича эзгу ташаббуслар фаол қўллаб-қувватланди

Ҳуқуқий демократик давлат, очиқ ҳамда адолатли жамияти қуришнинг пойдевори мустаҳкам бўлиши учун аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш кафолати мустаҳкам бўлиши керак. Чунки фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қила олган жамиятдагина адолат қарор топади инсонга муносиб яшаши учун тўлақонли шароит яратиб берилади.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ўзида ифодалаган демократик ислоҳотларни амалга ошириш, кучли фуқаролик жамиятини қарор топтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу борадаги кенг кўамли ислоҳотлар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, қўллаб-қувватланмоқда...

Дилором Имомова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
79 views13:38
Ochish/sharhlash
2021-02-25 15:31:19
#СЎРОВНОМА

Сиз ўз депутатингизни танийсизми?

Депутатларнинг сайланганига 1 йилдан ошди. Аммо кўпчилик ўзи сайлаган депутатини танимайди. Фаолияти билан қизиқмаган. Депутатларимиз ҳам жамоатчилик орасида фаол эмас.
Ижтимоий сўровнома орқали Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган номзодларни жамоатчилик қай даражада таниши ёки танимаслигига бирмунча ойдинлик киритилади ҳамда Депутатлар рейтинги эълон қилинади.

Ўз яшаш ҳудудингизга танланг ва депутатлар ҳақидаги сўровномага ОВОЗ БЕРИНГ!
111 views12:31
Ochish/sharhlash
2021-02-25 15:21:11
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш - барчамизнинг бурчимиз!” мавзусида давра суҳбати

Маълумки, 22 февраль куни ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида дунёнинг етакчи сиёсатчилари бугунги кунда долзарб бўлиб турган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Хусусан, давлатимиз раҳбари ўз нутқида 8 та йўналиш бўйича таклиф-ташаббусларини илгари сурди, уларнинг барчаси кенг жамоатчилик, парламент аъзолари томонидан алоҳида эътибор билан кутиб олинди.

Сайтда ўқинг, YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
177 views12:21
Ochish/sharhlash
2021-02-25 14:22:55
Ёшларга янада яқинмиз!

Партиямиз ташаббуси билан жойларда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида бир қатор амалий тадбирлар ташкил эитиб келиняпти. Лойиҳа доирасида партиянинг Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги тадбир “Fargonaazot” АЖ корхонасида бўлиб ўтди.

Дастлаб ёшлар корхонада ташкил этилган “Илмий инновацион маркази”даги олиб борилаётган ишлар, ёш олимларнинг тадқиқотлари ва янги лойиҳалар билан атрофлича таништирилди.

Дастур давомида ёшлар билан фикр-мулоҳазалар юритиш, уларнинг илғор ва амалиётга жорий этиш истагидаги таклиф ва ғояларини илгари суришга имкон бериш мақсадида, очиқ мулоқот ташкил этилди. “Ёшларга кўмак!” лойиҳаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида бўлганлиги боис, ўз навбатида йигит-қизлар ўзларининг ва ёшларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсиялар билдирди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
151 views11:22
Ochish/sharhlash