Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekiston XDP

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP O
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.29K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP
instagram.com/uzxdp_mk

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 145

2021-02-25 10:12:01
Ёшлар манфаати ислоҳотлар марказида

Партиямиз ташаббуси билан ушбу амалий ишларни давом эттирган ҳолда фаол ёшларимиз, партиямизнинг Ёшлар парламенти аъзолари ва жойлардаги депутатларимиз билан хамкорликда меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш ва аниқланган мутахасисликлар бўйича ёшларимизни устоз-шогирд анъанаси асосида касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қатор амалий ишлар олиб бориляпти.

Жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилди. Ҳудудларга чиқиб, уйма-уй юриб, аҳоли, хусусан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларида ёш аъзоларимизнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ишчи гуруҳи аъзолари орасида ёш депутатларимиз, фаол йигит-қизларимиз жуда кўп. Бу асосли таклифлар шаклланишида муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман...

Фахриддин Элмуродов,
ХДП Марказий Кенгаши Бош консультанти.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
81 views07:12
Ochish/sharhlash
2021-02-25 09:48:44
Аёллар билан мулоқот:
муаммо, ечим ва самара

ХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси Ф. Темиров ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Раъно Валиева иштирокида Ғамхўр маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг муаммоларини ўрганишди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
388 views06:48
Ochish/sharhlash
2021-02-25 09:34:15 Хизмат вазифасини бажараётиб тажовузга учраган тиббиёт ходимлари ҳақида

Бирор дардга чалинсак ёки яқинларимиз бетоб бўлса, дарҳол 103 рақамини терамиз, нажот истаймиз. Кеча-ю кундуз шошилинч чақирувга тезкорлик билан етиб бориб, тиббий хизмат кўрсатадиган беминнат врач ва ҳамширалар муолажасидан миннатдор бўламиз.

Бироқ баъзан ноўрин ва ёлғон чақирув ҳоллари ҳам учраб туради. Бу эса тиббиёт ходимлари бошқа жойда нажот кутиб ётган беморлар ҳолидан хабар олиш имкониятларини чеклаб қўяди, ўз навбатида ҳақиқий хасталарга вақтида ёрдам беришга тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, ортиқча харажат ва оворагарчиликка сабаб бўлмоқда. Зеро, бир марталик тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун сарфланадиган маблағ ўртача 150 минг сўмни ташкил этади. Агар буни бир неча баробарга кўпайтирсак, қанақа катта сумма юзага келишини англаш қийин эмас.

Гап шундаки, охирги вақтларда тез ёрдам машинасини кечикиб келишда айблаш ва тиббиёт ходимларини ҳақоратлаш, ҳатто уларга қўл кўтариш ҳолатлари учраб турибди. Жорий йилнинг 19 февраль санасида ҳам ана шундай тажовуз рўй берди...

Тажовузга учраган шахсларнинг ҳам оиласи, яқинлари бор. Уларнинг айни дамдаги ҳолатини англаш қийин эмас. Тўғри, отасини йўқотган инсонга жуда ҳам оғир. Лекин бу ўлимнинг асл сабаби нимада? Марҳум қаерда тиббий назоратда турган? Касаллик варақаси тарихи қандай? Ўз вақтида шифокор кўригидан ўтиб турганми?..
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
122 views06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-24 16:58:21
Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ҳамда янги – "маҳаллабай" тизими бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб келган эди. Сирдарё вилоят телеканали шу ҳақда махсус лавҳани эфирга узатди.

Сайтда ўқинг, YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
164 views13:58
Ochish/sharhlash
2021-02-24 16:45:25
Янгиликлар 24 | Вакцинация юзасидан парламент эшитуви бўлиб ўтди

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
191 views13:45
Ochish/sharhlash
2021-02-24 15:50:50
Ҳозирги пайтда товар учун нақд пул ёки пластик карточка орқали ҳақ тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирганлик учун амалдаги қонун хужжатларида жавобгарлик белгилаб қўйилган. Бироқ қонун ҳужжатларида тўлов шаклига кўра товар нархини турли миқдорда белгилаш мумкин эмаслиги ҳақидаги меъёр аниқ қайд этилмаган. Қонун лойиҳасида бу жиҳат ҳам эътиборга олинган.

Жумладан, сотувчига (ижрочига) товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш шаклига қараб бир турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳар хил нарх (тариф) белгилаш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Бозор мезонларига мувофиқ, товарлар (ишлар, хизматлар)ни нақд пулсиз сотишда чегирмалар ва рағбатлантиришнинг бошқа шакллари белгиланиши мумкинлиги ҳам акс этмоқда. Бу ўзгартиришлар товар учун тўловни амалга оширишда истеъмолчининг ҳуқуқини мустаҳкамлашга хизмат қилади...

Анвархон Темиров,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
250 views12:50
Ochish/sharhlash
2021-02-24 14:40:50
Бугун Осиё сиёсий партиялари Халқаро конференцияси (ICAPP) Аёллар қанотининг “Covid-19 ва ундан кейинги даврда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференциясида партиямиз фаоллари маъруза билан иштирок этди.

22 давлатдаги 32 та сиёсий партиялар вакиллари қатнашган халқаро конференция икки сессиядан иборат бўлади.

Халқаро конференцияда ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими Малика Рашидова маъруза қилди. Унда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, пандемия даврида иқтисодий қийинчиликка учраган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган “Аёллар дафтари” ҳақида атрофлича маълумот берилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
375 views11:40
Ochish/sharhlash
2021-02-24 13:57:52
“Депутат маҳаллада”

Янгиқўрғон туманидаги кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ХДП туман кенгаши масъуллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
143 views10:57
Ochish/sharhlash
2021-02-24 13:49:52
Энг олий қадрият

Ушбу тарихий нутқ инсон ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ барча жабҳаларни қамраб олгани, яъни фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийноқларнинг олдини олиш, қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш масалалари юртимизда инсон қадр-қиммати энг олий қадрият эканидан далолат беради.

Ўзбекистон раҳбарининг нутқи инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича глобал шерикликни кенгайтиришга хизмат қиладиган янги қадамдир...

Дилбар Мамаджанова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
169 views10:49
Ochish/sharhlash
2021-02-24 11:05:07
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг ратификация қилиниши тарихий воқеа бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш - барчамизнинг бурчимиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказди...

Юқорида қайд этилган барча ислоҳотлар мамлакатимизда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилишга катта тайёргарлик кўрилганининг амалий тасдиғидир. Давлатимиз раҳбарининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида бу масалани алоҳида таъкидлаши юртимиздаги ислоҳотлар янада такомиллашиб, янги босқичга кўтарилишини англатади...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
643 views08:05
Ochish/sharhlash