Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekiston XDP

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP O
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.29K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP
instagram.com/uzxdp_mk

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 146

2021-02-24 08:14:02
Депутат ёшлар билан учрашди

Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан «Депутат ва ёшлар» лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «1+1» лойиҳаси бўйича «Ёшлар дафтари»га киритилган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ушбу тадбир Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Обиджон Саидов билан «Export fish produkt» МЧЖда бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида 7 та йўланишда фаолият олиб бораётган тадбиркор ёшлар учун мастер класс ҳам ўтиб берди ва балиқхона фаолияти билан яқиндан таништирди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
122 views05:14
Ochish/sharhlash
2021-02-23 12:59:52
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 22.02.2021 года принял участие в 46-ой сессии Совета по правам человека Организации Объединенных Наций.

Президентом обозначены восемь важных инициатив, соответствующих основной цели и руководящим принципам работы Организации Объединенных Наций в сфере международного права, среди которых:

- реализация Национальной стратегии по правам человека;

- продвижение гендерной политики и всесторонняя поддержка повышения роли женщин в общественной, политической и деловой жизни страны;

- обеспечение прав молодежи;

- обеспечение прав лиц с инвалидностью;

- сокращение числа лиц без гражданства;

- внедрение национального превентивного механизма по предупреждению пыток;

- защита детей...

Елена Бабенко,
депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса,
член фракции НДПУ.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
162 views09:59
Ochish/sharhlash
2021-02-23 11:07:23
Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатидаги илк иштироки қизғин кутиб олинди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига кенг эътибор қаратди.

Дарҳақиқат, сўнгги тўрт йилда босқичма-босқич гендер сиёсатида мувозанатни сақлаш, алоҳида эҳтиёжга эга шахслар, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш, сўз эркинлигини таъминлаш, энг асосийси мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилда БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш масаласини илгари сурди...

Аброр Қурбонов,
ХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
195 views08:07
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:40:15
ХДП Урганч шаҳар кенгаши ташаббуси билан ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан бирга “Машъал”, “Бобур”, “Тоза боғ” махаллаларида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбирлар ўтказилди.

Дастлаб маҳаллалар кесимида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди, уйма-уй юриб уларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ўрганилди.

Куннинг иккинчи ярмида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада Урганч шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази 90 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шу куннинг ўзида 26 нафар аёлга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 3 нафар хотин-қизга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун амалий кўмак берилди. 30 нафар хотин-қиз касбга ўқитилиб, уларга “Микрокредитбанк” АТБнинг сертификати бериладиган бўлди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
91 views05:40
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:30:05
Депутат мурожаатни ижобий ҳал этди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати К.Ходжамуратовга “Навоий” овул фуқаролар йиғини “Бобур” аҳоли манзилидаги бир гуруҳ сайловчилар томонидан ҳудудда электр энергияси қуввати пастлиги бўйича мурожаат тушди. Одамлар қўшимча трансформатор қуришда амалий ёрдам сўрашган эди.

Ушбу масалада депутат Беруний ТЭТК га мурожаат қилиб, “Навоий” ОФЙ “Бобур” аҳоли манзили ҳудудига янги қуввати 400 кВт трансформатор пункти ўрнатилди ва 5 та электр устуни ўрнатилиб, 300 метр юқори кучланишли ҳаво линияси тортилишида амалий ёрдам кўрсатди.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
100 views05:30
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:15:55
Халқ депутатлари Косон туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Ў.Равшанов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Шербек” МФЙда бўлди ва уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот ўтказди. Маҳалла аҳли бир нечта ижтимоий масалаларда депутатга мурожаат қилишди.

Шу куни мурожаат асосида маҳаллада яшовчи Тути Амирқуловага ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, депутат “Шербек” ва “Дарча” махаллаларидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
321 views05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-23 08:04:36
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Ёшлар бандлигини таъминлаш, илм-фан соҳасига жалб этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: амалий натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мамлакатимизда ёшлар сиёсати давлат даражасига кўтарилган. Айтиш керакки, 2021 йилга — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб ном берилиши ҳам бу борада амалга оширилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди. Очиқ мулоқотда сўзга чиққанларни шуни алоҳида таъкидлашди. Ёшлар манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, уларнинг самараси ҳақида сўз борди. Йигит-қизларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди...

Мулоқот сўнггида бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
103 views05:04
Ochish/sharhlash
2021-02-23 07:51:48
Қарши шаҳри:
эзгу ишлар, хайрли ташаббуслар сари муҳим қадамлар...

Куни кеча Қашқадарё вилоятидаги партиямиз фаоллари билан биргаликда Халқ шоири Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернатига бордик, ўқитувчилар, ўқувчилар билан самимий, дилдан суҳбат қурдик.

Маълум бўлишича, “Ёш китобхон”, Бутунжаҳон болалар кунига бағишланган кўрик-танлов ва конкурсларда, турли йўналишларда ўтказилган ижодий ишлар танловларида 20 нафардан ортиқ ўқувчи, вилоят бўйича ўтказилган турли мусобоқаларда 52 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритишган.

Ўзаро мулоқотимиз давомида таълим муассасида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, истеъдодини тўлиқ намоён этиши учун барча шароитлар яратилганига амин бўлдик. Иқтидорли ўқувчилар республикамиздаги кўплаб тадбирларда иштирок этиб келмоқда. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг шеърлари газета ва журналларда доимий тарзда эълон қилиб келинмоқда...

Дилором Имомова,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
119 views04:51
Ochish/sharhlash
2021-02-23 07:21:59
Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ стратегик ташаббуслар

Президентимиз ўз нутқида партиямиз Сайловолди дастурида алоҳида илгари сурилган айрим масалаларга яна бир бор эътибор қаратганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Хусусан, нутқда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш масаласи кутилаётгани, Ўзбекистон ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни таклиф этиши маълум қилинди.

Ушбу Конвенцияга “йигирма биринчи асрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи шартнома, ҳалқаро қонун тарихида инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги энг тез келишилган шартнома”, деб таъриф берилиши бежиз эмас...

Улуғбек Иноятов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
506 views04:21
Ochish/sharhlash
2021-02-22 16:43:29
Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам “Соvid-19” вирусига қарши вакциналар билан эмлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳамда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили давлат дастурида бу борада муҳим вазифалар белгиланган. 2021 йил март ойининг биринчи ярмидан тоифалар бўйича эмлаш бошланиши режалаштирилган. Бунга оз муддат қолди, жараёнга ҳамма нарса тайёрми?..

Давлат ташкилотлари томонидан хавф гуруҳига кирувчи аҳоли тизимли равишда эмланиши бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Лекин хавф гуруҳига кирмайдиган фуқароларни эмлаш тартиби ҳақида ҳали охирига етказилмаган масалалар, жавобсиз қолаётган саволлар кўп. Бу борада жамоатчиликда ҳам кўплаб саволлар йиғилиб қолган. Хоҳловчи фуқароларни пуллик асосда эмлаш қай тариқа, қандай тартибда олиб борилиши билан боғлиқ масалаларни қисқа вақтда ҳал этиш зарур, деб ўйлаймиз...

Шербек Бўронов,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
700 views13:43
Ochish/sharhlash