Get Mystery Box with random crypto!

Ta'lim nazorati

Telegram kanalining logotibi uztdi — Ta'lim nazorati T
Telegram kanalining logotibi uztdi — Ta'lim nazorati
Kanal manzili: @uztdi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 91.06K
Kanalning ta’rifi

Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)
Savollar bo‘yicha: @Uztdibot
Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 196

2021-06-04 19:31:23 Ҳокимлар ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мактаблар рейтинги орқали баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (1-илова) тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур низомга 3-илова сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги орқали баҳолаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра мазкур жараёнда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади:

11-синф битирувчилари томонидан ОТМларга киришда тўплаган баллари;

ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи;

ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

11-синф битирувчиларининг бандлиги;

ўқувчилар ўртасида содир этилган жиноятлар улуши (Бош прокуратура маълумоти асосида);

педагогларнинг сифати (салоҳияти);

Мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча ҳаражатлар ҳажми (Молия вазирлиги маълумоти асосида) ;

таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Мактаблар рейтингини аниқлашни ташкил этиш схемаси билан танишиш: https://t.me/uztdi/2761

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси билан танишиш: https://t.me/uztdi/2760

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
18.4K viewsedited  16:31
Ochish/sharhlash
2021-06-04 19:02:37 Академик лицейлар рейтингини аниқлашнинг янги мезонлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (2-илова) тасдиқланди.

Мазкур низомга 2-илова сифатида академик лицейлар рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра мазкур жараёнда қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилади:

ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);

олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;

рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицейлари ўқувчилари улуши;

чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;

илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;

хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1 000 таликка кирган ОТМ дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;

академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида).

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
13.5K views16:02
Ochish/sharhlash
2021-06-04 18:19:31
Мактаблар рейтингини аниқлашни ташкил этиш схемаси

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (1-илова) тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур низомга 1-илова сифатида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлашни ташкил этиш схемаси тасдиқланди.

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси билан танишиш: https://t.me/uztdi/2760

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi
15.7K views15:19
Ochish/sharhlash
2021-06-04 17:29:03 Мактаблар рейтингини аниқлашнинг янги мезонлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги низом (1-илова) тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур низомга 1-илова сифатида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра мактаблар рейтингини аниқлашда:

11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўплаган баллари;

ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи;

ўқувчиларнинг билим даражаси;

педагогларнинг сифат (салоҳият)и;

ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома натижаси;

таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi
35.1K viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash
2021-06-04 17:22:09
География фани ўқитилишини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Жорий йилнинг 3 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида география фани бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида ҳар бир таълим босқичида география фани ўқитилишининг бугунги кундаги ҳолати, жараёндаги муаммолар ва шакллантириладиган янги ўқув дастурида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ifZGNg

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
13.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2021-06-04 15:20:32 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлаш бўйича низомлар тасдиқланди

«Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди.

Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари (1-илова) ҳамда академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги (2-илова) низомлар тасдиқланди.

Белгилаб қўйилдики:

умумий ўрта таълим муассасаси директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар фаолиятига баҳо бериш белгиланган тартибда тасдиқланган таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари асосида ҳисобланган натижаларга мувофиқ амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда рейтинг натижалари инобатга олинади.

академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилади, рейтинг кўрсаткичлари паст бўлганларига нисбатан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар йили 1 сентябрга қадар:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар рейтингини эълон қилади.

Мазкур қарор билан мактаблар рейтингни аниқлаш тартибига бир қатор янгиликлар киритилган бўлиб, улар ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали батафсил маълумот бериб борилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi
22.8K views12:20
Ochish/sharhlash
2021-06-04 12:21:34
Мусиқа фани ўқув дастурлари такомиллаштириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида мусиқа фани бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил: https://bit.ly/3vRmNBX

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
13.3K views09:21
Ochish/sharhlash
2021-06-04 09:11:29
“Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий онлайн конференциянинг ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни институтнинг Facebookдаги расмий саҳифасида https://www.facebook.com/519865571679374/posts/1464327193899869/ ҳаволаси орқали жонли кузатишингиз мумкин.

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
2.2K views06:11
Ochish/sharhlash
2021-06-04 09:08:14 ДИҚҚАТ ЭСЛАТМА!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Халқаро таълим экспертлари иштирокидаги Республика илмий-амалий конференцияси ялпи мажлиси 1 соатдан сўнг соат 10:00 да ўз ишини бошлайди.

Конференция шўъбаларида иштирок этиш ҳаволалари

1 шўъба

Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг эҳтиёжларга асосланган самарали тизимини жорий этиш: муаммо ва ечимлар; (Масъул – Ф.Каримов) Пароль: 1

2 шўъба

Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш таълими мазмунини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари;
(Масъул – А.Бахрамов) Пароль: 2

3 шўъба

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда масофавий таълим ва рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари; (Масъул – Б.Пулатов) Пароль: 3

4 шўъба

Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишда хориж тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорликни амалга ошириш масалалари; (Масъул – З.Саипов) Пароль: 4

5 шўъба

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда сифат ва самарадорликни таъминлаш масалалари (Масъул – М.Ахмедов). Пароль: 5

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
2.1K views06:08
Ochish/sharhlash
2021-06-03 19:22:56
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитилишини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида ҳар бир таълим босқичида ҳуқуқ фан (лар)и ўқитилишининг бугунги кундаги ҳолати, таълим турларининг тегишли босқичларида фаннинг узвийлиги масаласидаги муаммолар ва шакллантириладиган янги ўқув дастурлариида бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ie4kLO

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
11.0K views16:22
Ochish/sharhlash