Get Mystery Box with random crypto!

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi M
Kanaldagi mavzular:
Attestatsiya
Эътироф
Bayonot
Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Kanaldagi mavzular:
Attestatsiya
Эътироф
Bayonot
Kanal manzili: @uzedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 77.13K
Kanalning ta’rifi

Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@xtv.uz
Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 265

2021-05-12 09:13:52
Халқаро пресс клуб «Хорижий тилларни ўргатиш бўйича янги тизим — келажак учун мустаҳкам пойдевор» мавзусида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этмоқда.

Унда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирок этади.

Эфирни бугун, 12 май соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «УзРепорт» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

____

Международный пресс-клуб организует свою очередную сессию на тему "Новая система обучения иностранным языкам - прочная основа для будущего".

В нем принимает участие первый заместитель министра Народного образования Усмон Шарифходжаев.

Смотрите трансляцию в прямом эфире сегодня, 12 мая в 11:15 на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport".
21.6K views06:13
Ochish/sharhlash
2021-05-12 08:22:47
ОТМга киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусида битирувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Халқ таълими вазирлиги олий таълим муассасаларига киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқот Халқ таълими Вазирлигининг Facebook саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиб, унда 8 мингдан ортиқ мактаб битирувчилар ва уларнинг ота-оналари, умумтаълим мактаб директорлари, битирувчи синф раҳбарлари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Гвардияси ҳамда улар тасарруфидаги олий таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этиб, қабул жараёнлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

Шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ тушунтириш берилди.

Очиқ мулоқотни ушбу ҳавола орқали 06:05 дақиқасидан томоша қилиш мумкин.
23.7K viewsedited  05:22
Ochish/sharhlash
2021-05-11 19:38:00 Министерство народного образования Республики Узбекистан приносит свои соболезнования в связи с трагическим событием в школе в Казани.

Скорбим вместе с родными и близкими погибших. Желаем скорейшего выздоровления пострадавшим.

****

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қозон шаҳридаги мактабларнинг бирида содир бўлган мудҳиш ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдиради.

Вафот этганларнинг яқинлари билан қаттиқ қайғудамиз. Жароҳатланганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаб қоламиз.
14.2K viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2021-05-11 18:12:16 Новая методика изучения узбекского языка для учеников не являющимися носителями послужит популяризации Первый заместитель министра народного образования Усмон Шарифходжаев

Первый заместитель министра Народного образования Усмон Шарифходжаев разъяснил информацию о новой методике изучения узбекского языка:

"В Интернете многие ухватились за фразу «узбекский язык будет обучаться как иностранный».

Хотелось бы напомнить, что в Узбекистане есть предмет «Она тили», для носителей языка и предмет «Узбекский язык» для тех, кто не является носителем языка.

Обращаю внимание, что словосочетание «как иностранный» — это общепринятая терминология, которая используется при обучении неродных языков во всем мире.

В последние годы многие родители часто критикуют что методика обучения узбекского языка для классов обучения не на государственном языке, очень сложна и наточена на грамматику, а также то, что, в учебниках используются устаревшие термины и слова.

Чтобы сделать обучение государственного языка интересным и удобным, с привлечением зарубежных экспертов-лингвистов, разработана новая программа предмета «Узбекский язык» для школьников не являющимися носителями языка.

Новый учебник будет нацелен на развитие у ученика навыков общения и понимания устной и письменной речи, а также на формирование знаний грамматики и словарного запаса (уровни А1, А2, В1, В2).

С нового учебного года начнётся поэтапное внедрение новой программы. В частности, с нового 2021/2022 учебного года начнётся внедрение новой методики для учеников второго класса.

Во избежание различного рода неправильного толкования, прошу СМИ обращаться в Пресс-службу МНО для уточнения.

МНО всегда готово дать комментарий и дать разъяснения."
14.3K viewsedited  15:12
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:14:33
Гематология марказида даволанаётган болажонларга “Баркамол авлод” болалар мактаби аъзолари томонидан совғалар улашилди

Жорий йилнинг 11 май куни Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан хайрия акцияси ўтказилди.

Акция доирасида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий марказида даволанаётган болажонларга “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзолари ва уларнинг ота-оналари томонидан тақдим этилган 850 хил турдаги совғалар топширилди.

Хайрия тадбири давомида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов марказдаги бемор болалар билан суҳбатлашиб, уларни Ҳайит байрами билан табриклаб, совғаларни улашди.

- Мазкур акцияни ўтказишдан асосий мақсад оққонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш ва яшашга бўлган ишончини оширишдан иборат, — деди Халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов.
13.9K views13:14
Ochish/sharhlash
2021-05-11 15:45:33
ЧЕККА ТОҒЛИ ҚИШЛОҚНИНГ МУСИҚА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида фаолияти ёритилган, ўқувчиларини халқаро даражага олиб чиқаётган чекка тоғли қишлоқнинг мусиқа фани ўқитувчиси Мухаббат Шодиевага Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси кўкрак нишонини топширди.

Узоқ йиллар педагогика соҳасида меҳнат қилиб, халқ таълими ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга, маънавиятимиз ва қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаб, узоқ йиллик фаолияти ва тажрибаси билан ёш педагоглар учун ўрнак бўлаётган ўқитувчига миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида зафарлар тилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
13.8K views12:45
Ochish/sharhlash
2021-05-11 15:01:06
Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилади.

Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
83.8K viewsedited  12:01
Ochish/sharhlash
2021-05-11 11:43:05
АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТ БОШЛАНАДИ

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ олий таълим муассасаларига киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар ҳамда ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ва саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартибига бағишланган.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

Касбий ва ижодий имтиҳонлар ўтказиш тартиби;

ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ҳамда саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартиби;

касбий (ижодий) имтиҳонларни мувафақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади;

Очиқ мулоқотни жонли эфир орқали саноқли дақиқалардан сўнг ушбу ҳавола орқали кузатишингиз ва унда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/events/785822522300031/

ОЧИҚ МУЛОҚОТ бугун соат : да.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
36.0K views08:43
Ochish/sharhlash
2021-05-11 10:22:43
#zamonamiz_qahramonlari
ЎНГА ЯҚИН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА, БЕШ ЮЗДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ЯРАТГАН МАКТАБ МУАЛЛИМАСИ

Ғиждувон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Махфурат ОТАЕВА салкам 30 йиллик педагогик фаолияти давомида ёш авлод қалбида она тилимизга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга интилиб келмоқда.

Ушбу эзгу мақсад йўлидаги изланишлари, интилишлари натижаси ўлароқ, вилоят ҳамда республика миқёсида оммалашган ўнга яқин услубий ўқув-қўлланмалар ва 500 дан ортиқ электрон дарс ишланмаларини яратди.

Батафсил https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-11


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: buxorovxtb
25.2K views07:22
Ochish/sharhlash
2021-05-10 15:42:23 Президент Фармони билан олис ҳудудда жойлашган мактабларга бошқа ҳудуддан келиб ишламоқчи бўлган ўқитувчиларга белгиланган қўшимча рағбатлантириш имкониятлари энди 3 йилдан кўпроқ тажрибага эга бўлган ўқитувчилар учун ҳам қўлланиладиган бўлди

Эндиликда, узоқ ҳудудга бориб ишлайдиган педагогларга қўшимча имтиёзлардан халқ таълими тизимидаги барча педагог ходимлар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4940-сон қарорига мувофиқ халқ таълими тизимидаги олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларига бошқа ҳудуддан келиб ишловчи ўқитувчилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва 2 баравари миқдорида уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари бўйича имтиёзи тақдим этилиб, ушбу имтиёзлардан фақатгина олий таълим муассасани охирги 3 йил давомида тамомлаган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган эди. Бу эса жойларда ушбу қўшимча тўловларни кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга ўқитувчиларга берилишида қийинчилик туғдираётган эди.

Бугунги кунда ушбу фидойи ўқитувчиларни ҳам олис ҳудудлардаги умумтаълим муассасаларида меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг билим-тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги 6221-сон Фармони имзоланди. Унга кўра, ушбу чекловлар бекор қилиниб, кўпроқ стажга эга бўлган ўқитувчиларга ҳам имтиёзлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилди.

Бу эса ўз навбатида малакали ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган халқ таълими мутахассислари ёки ўқитувчиларини олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларига жалб қилиш имкониятини ошириб, ушбу таълим муассасаларда таълим сифатини ва педагог кадрлар таркибини яхшилашга хизмат қилади. Агар олис ҳудуддаги мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатига ҳам кирган бўлса, олис ҳудудлар бўйича бериладиган қўшимча имтиёзлар, таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларнинг имтиёзларига қўшимча равишда берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
21.8K views12:42
Ochish/sharhlash