Get Mystery Box with random crypto!

Президент Фармони билан олис ҳудудда жойлашган мактабларга бош | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Президент Фармони билан олис ҳудудда жойлашган мактабларга бошқа ҳудуддан келиб ишламоқчи бўлган ўқитувчиларга белгиланган қўшимча рағбатлантириш имкониятлари энди 3 йилдан кўпроқ тажрибага эга бўлган ўқитувчилар учун ҳам қўлланиладиган бўлди

Эндиликда, узоқ ҳудудга бориб ишлайдиган педагогларга қўшимча имтиёзлардан халқ таълими тизимидаги барча педагог ходимлар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4940-сон қарорига мувофиқ халқ таълими тизимидаги олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларига бошқа ҳудуддан келиб ишловчи ўқитувчилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва 2 баравари миқдорида уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари бўйича имтиёзи тақдим этилиб, ушбу имтиёзлардан фақатгина олий таълим муассасани охирги 3 йил давомида тамомлаган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган эди. Бу эса жойларда ушбу қўшимча тўловларни кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга ўқитувчиларга берилишида қийинчилик туғдираётган эди.

Бугунги кунда ушбу фидойи ўқитувчиларни ҳам олис ҳудудлардаги умумтаълим муассасаларида меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг билим-тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги 6221-сон Фармони имзоланди. Унга кўра, ушбу чекловлар бекор қилиниб, кўпроқ стажга эга бўлган ўқитувчиларга ҳам имтиёзлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилди.

Бу эса ўз навбатида малакали ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган халқ таълими мутахассислари ёки ўқитувчиларини олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларига жалб қилиш имкониятини ошириб, ушбу таълим муассасаларда таълим сифатини ва педагог кадрлар таркибини яхшилашга хизмат қилади. Агар олис ҳудуддаги мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатига ҳам кирган бўлса, олис ҳудудлар бўйича бериладиган қўшимча имтиёзлар, таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларнинг имтиёзларига қўшимча равишда берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram