Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилг | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилади.

Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram