Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонлик ўқувчиларни нуфузли халқаро олимпиадаларга тайёр | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Ўзбекистонлик ўқувчиларни нуфузли халқаро олимпиадаларга тайёрлашда хорижий мутахассислар хам иштирок этмоқда

Нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоа аъзолари билан ўқув-машғулотларини олиб бориш учун Москва давлат университетидан хорижий мутахассислар жалб қилинмоқда.

Биология фанлари номзоди Николай Вислобоков халқаро биология олимпиадасида иштирок этувчи 4 нафар терма жамоа аъзоси билан ўсимликлар анатомияси бўйича назарий ва амалий ўқув-машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек, дарсларда халқаро олимпиадаларга саралашнинг якуний босқичида иштирок этиб, терма жамоа таркибига қўшила олмаган 9-10-синфдаги иқтидорли ўқувчилар ҳам қатнашмоқда.

Барча ўтилаётган дарслар видео тасвирга олиниб, Халқ таълими вазирлигининг расмий веб саҳифаси ҳамда каналига жойлаштирилиши режалаштирилган.