Get Mystery Box with random crypto!

#YANGILIK 2024 йилдан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, па | UzA | Tezkor xabarlar

#YANGILIK

2024 йилдан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-теримини молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади

2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва хариди учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади.

Унга кўра:
фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хомашёси етиштириш учун – пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан;

кластерларга пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта хомашёси қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади (буғдой етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳозирга етказиб берувчиларни ўзлари танламоқда);

етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик хўжаликлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

Каналга уланиш:
@uzauz