Get Mystery Box with random crypto!

Rashid Usmonov live

Telegram kanalining logotibi usmonovuz — Rashid Usmonov live R
Telegram kanalining logotibi usmonovuz — Rashid Usmonov live
Kanal manzili: @usmonovuz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.60K
Kanalning ta’rifi

Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-01-15 15:56:54 Заҳарланишдан сақланинг!

Заҳарнинг ҳақиқийсини ҳеч ким сота олмайди, лекин уни асалга (мисол учун) жуда кам миқдорда қўшиб сотишса, унинг номи асал бўлиб, барчани секин-аста заҳарлай бошлайди. Бу заҳарланишдан йиллар ўтиб ўз «натижа»сини кўрсатади ва инсон қандайдир дардга чалиниб, навбатдаги «заҳар»ларни (дориларни) сотиб олишга мажбур бўлади. Қаранг, заҳар кетидан заҳар берилади, жуда кучли ўйланган тизим, а?

Зарарсиз маҳсулотниям нотўғри истеъмолидан у заҳарга айлантириш мумкин ёки нотабиий маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмоли ва ишлатилиши одамларнинг шундан заҳарланишига сабабчи бўлиши мумкин. Менинг бугун заҳарланиш ва заҳар мавзумда мана нарсалар тушинилсин. Инчунин, булар инсониятга асл заҳарланишдан ҳам хавфли зиён келтирмоқда.

Озиқ-овқат саноатидаги компаниялар маркетинг ёлғонлари билан, мафтункор рекламалар орқали ва таъм сезиш органларимизни «қул қилиш» йўли билан бизни ўзларига ром қилиб, заҳарни едирмоқда.

Зарарли маҳсулотлар аввало ўзимиз нотўғри бозорлик қилишимиз орқали уйимизга кириб келади. Ҳар бир маҳсулотнинг 100 фоиз табиийлигига амин бўлиб, яхшилаб текшириб, унинг сифатлилигига ишонч ҳосил қилиб кейин сотиб олишимиз керак. «Болам айтди, хотиним ширинлик пиширар экан, бугун меҳмон келади», деган баҳоналарга қатъий қарши туриб бера олишимиз керак.

Уйда имкон қадар доим бир киши бозорлик қилиши лозим ва албатта эр-хотин сифатли ва зарарсиз озиқ-овқатларни харид қилишни бир-бирларидан талаб қилишлари керак. Чунки ота-она оиланинг соғломлигига масъулдир. Соғлом авлод соғлом овқатланиш билан вужудга келади, энг аввало шунга эътибор қаратиш керак.

Болалар мактабда ёки кўчада ўзбошимчалик билан овқатланиши ва ҳар хил қадоқланган «заҳарлар»ни истеъмол қилиши ёки зарарли ичимликларни олиб ичиши (хусусан, энергетик ичимликлар) ни ота-она кучли назоратга олиши лозим. Ҳар куни суриштириши, ҳисобот қабул қилиши, ўқитувчиларни ёки танишларини ишга солиб, соғлом овқатланиш шароитини ташкил қилиши лозим.

Уйга келадиган меҳмонларимиз ҳам, айниқса яқинлар, қуруқ бормай деб ҳар хил «заҳарлар»ни совғага олиб келади. Сифатсиз ширинликлар, таркиби шубҳали қандолат маҳсулотлари ва ҳоказолар. Шу маҳсулотларни олганингиздан сўнг қайтиб чиқаринг хонадонингиздан, агар келтирган одамлар яқинларингиз бўлса, «илтимос бизга табиий ва арзон нарсалар келтиринг бўлмаса овора бўлманг, бу неваралариз учун зарарли», деб айтинг.

Тўғри, айримларимизнинг меҳмондорчилигимиз ёки атрофимиздаги одамларнинг овқатланиши чалғитади, бундан қочиб қутулиб бўлмайди, илож йўқ, лекин имкон қадар ўзимизни нафсимизни тия олмасак яшашимиз чиройли бўлмайди, дорихона ва тиббиётнинг қули бўлиб, ўлгунимизча топганимизни ҳам, асабимиз ва хотиржамлигимизни ҳам шу йўлда сарфлаймиз.

Энг ёмони — биз бемор бўлсак ҳеч ким бизга ёқмайди, айни невараларни ўйнатаман деган даврда (агар шу ёшга кирсак), улар бизга ёқмай қолади ёки аксинча биз «касаллар» уларга ёқмаймиз. Хуллас, ҳамма нарсани аралаштириб еб, ҳаётимизни заҳарламоқдамиз, умримизни емирмоқдамиз.

Жамики касалликларни олдини олиш учун ҳам, даволаш учун ҳам аввал тўғри овқатланишни йўлга қўйишимиз керак, қолган барчаси кейинги ўринда туради.

Заҳарларни пул бериб сотиб олманг, одам касалликниям сотиб оладиган даражада ақлсиз бўлмаслиги керак.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
9.1K views12:56
Ochish/sharhlash
2021-01-14 18:47:03 ​​Тўйиб ухлаш сирлари.

Умримизнинг учдан бир қисми ухлаш билан ўтади. Уйқу инсонга бир тарафдан яхши дам олиб, навбатдаги кун фаол ишлашига ёрдам берса, иккинчи томондан у вақтнинг кушандаси ҳамдир. Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлашнинг ўзи кифоя. Аксинча, кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганида маълум вақт ўтгандан сўнг юракни уриши бир неча мартага қисқариши аниқланган. Менинг тажрибаларим давомида 3 соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Агар ўн йил давомида ҳар куни 2 соатдан уйқудан тежаб бошқа бир фойдали ишни қилсангиз, ҳаётингизни анча яхши тарафга ўзгартира олган бўласиз.

Қуйида эътиборингизга уйқуни тежаш ва тўйиб ухлашнинг асосий сирларини келтириб ўтаман.

Тўғри овқатланиш.

Инсон овқатланишдан куч олсада, ўша кучнинг тахминан учдан бир қисмини уларни ҳазм қилишга сарфлайди. Уйқу пайтида ошқозон ва ичакларнинг овқатни ҳазм қилиш билан банд бўлиши, ҳудди жанг вақтида қўмондонинг ухлаб ётганидек гап. Бу жараёнда на овқат тўғри ҳазм бўлади, на инсон танаси яхши дам олади. Шу сабаб уйқуга кетишдан олдин ошқозон қанча бўш бўлса, унга енгил таомлар кирса, инсон танаси уйқудан тез тўяди. Ётишдан аввал очликни ҳис қилсангиз, кефир, шарбат, творог, сметана ва бошқа енгил ҳазм бўладиган мева-сабзавотлардан истеъмол қилиб, сўнгра камида 40 дақиқадан кейин уйқуга кетиш тавсия қилинади. Ичакларнинг тоза ҳолатда бўлиши ҳам соғлом уйқуни таъминлайди. Шундай ухлаш керакки, танангиздаги ҳар бир аъзо, сиз билан баравар ухлаб, дам олиб уйғонсин.

Тўғри ҳолатда ётиш

Уйқу ўрнининг юмшоқлиги бир қават кўрпача даражасида бўлиши керак. Ёстиқ эса кўп ҳам баланд ва юмшоқ бўлмаслиги лозим. Шундай ётиш керакки, инсоннинг умуртқа поғонаси бирор тарафга эгилмасин, тўғри турсин. Чунки умуртқанинг бўйин қисмидан бош мия, кўкрак қисмидан юрак ва ўпка ҳамда бел қисмидан эса буйрак ва жигарнинг фаолиятини таъминлайдиган асаб толалари ўтган. Асаб толалари қисилса, организмдаги аъзолар дам олмайди.

Вақтида ухлаш

Уйқу келганда ухламасдан бошқа ишлар билан чалғиш кундалик тартибнинг бузилишига олиб келади. Ёки уйқу келмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ҳам уйқусизликнинг сабабларидан. Шу сабаб уйқу келмаганда бирор иш билан чалғиб, токи уйқу босиб келмаса, ётмаслик тавсия қилинади. Бу ҳолат ҳар кимда ҳар хил кузатилиши мумкин. Буни тушуниб туриб ҳаракат қилиш керак. Шу билан бирга, уйғонган пайда, гарчи энг ширин вақт бўлса-да, шу заҳотиёқ ўриндан туриш учун одам ўзида куч топа олиши ҳар томонлама фойда келтиради. Уйқунинг ортиқчаси ҳам, етишмаслиги ҳам инсонни ҳолсизлантиради.

Кислородга тўйиш

Тоза ҳавода ёки ташқарида ухласангиз уйқуга тўйиб уйғонасиз. Шу сабаб, уйқуга тўйишнинг асосий омилларидан, бу — тоза ҳаводан нафас олиш ҳисобланади. Уйда эса хона ҳарорати ва ҳаво намлигини меъёрида ушлаб туриш зарур.

Бадантарбия

Ётишдан олдин ва уйғонганда енгил, секинлик билан, фақат 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт мобайнида бадантарбия қилиш лозим. Ёки тоза ҳавода сайр қилиш, эрталаб туриб югуриш ҳам кони фойда. Бош миянинг яхши дам олиши учун кўз ва қулоқ атрофини уқалаб туриш яхши ухлаб, дам олишни таъминлайди.

Умр ҳаммага бир марта берилади, бу қимматли умримизни беҳуда ухлаш учун сарфламасдан, унинг баракали бўлишини таъминлайлик. Бу қоидаларга амал қилиш, ўз вақтида ётиб-туриш, нафақат уйқуга, балки соғлигингизни асрашга ҳам катта ёрдам беради.

Видеолавҳа:



Айтганча, бугундан веб сайтим яна ишга тушди, кириб мақолаларимни ўқишингиз мумкин: http://usmonov.uz/

Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
2.3K views15:47
Ochish/sharhlash
2021-01-14 07:26:45
Anor sharbati
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
2.4K views04:26
Ochish/sharhlash
2021-01-13 19:10:14
Ruhiyatni tushirmang
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
2.4K views16:10
Ochish/sharhlash
2021-01-13 06:26:17
Иллат излаганга иллатдур дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдур дунё,
Ким нени изласа, топар бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё.

Садриддин Салим Бухорий

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
2.5K viewsedited  03:26
Ochish/sharhlash
2021-01-13 05:53:14 Саратон (рак) ва табиий муолажалар.

Хоҳлаган саратонга чалинган одам, ҳолатдан қатъий назар биринчи навбатда овқатини тўғрилаб табиий муолажаларни бошлаши керак. Буни ҳеч қандай, ҳатто заррача зиёни йўқ. Аксинча фойдали бўлиб чиқади, мўтадил акс таъсир қилмайдиган гиёҳлар ва овқатларни истеъмоли шифо бўлиши мумкин.

Шуни қилмаган, қилишдан бош тортган одам ноумидлик қилибди ва шифокорни ёлғонига ишонибди деб ўйлайман. (Шифокор 100 фоиз тўғри гапирсаям, табиийликдан қочмаслик керак) Ақлли шифокорлар барча табиий сабабларини қилаверинг, шифо Аллоҳдан деб айтиб қўяди беморларга.

Мисол учун сиз беморсиз, аҳвол ўта ёмон, ўсма чиққан, замонавий тиббиётда бу ўсмани қуриши ва қайтиши исботланмаган. Шунга ишониб сиз бу ўсмани қайтишига ишонмайсиз, ихлос қилмайсиз, Аллоҳ хоҳласаям қайтмайдими? Қуриб қолмайдими? Асл ҳолатига айланиб қолмайдими? Яратганга бу жуда осон, шундай экан жарроҳлик йўлини кутмасдан, унгача пул топишга қийналмасдан тезда табиий йўлларини қилинг.

Саратонга энг ақлсиз ва нодон табибни берган гиёҳлариям акс таъсир ўтказмайди, бу дардга чалинган пайтда ошқозонга зиёни, буйракка зиёни иккинчи ўринга тушиб қолади. Аввал катта дардни йўқотиш керак, шу билан курашиш керак, кейин қолганлари кетади, осон кетади.

Бунақа пайтда бемор руҳан жудаям "синган" бўлади ва унинг атрофидаги одамлар ҳар хил маслаҳатлар бериб уни тўрт томонга тортади. Бир тажрибали табиб бош бўлиши керак, ва фақат ақлни ишлатиб буни назоратга олиши даркор.

Аллоҳ барча беморларга шифо берсин.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
2.4K viewsedited  02:53
Ochish/sharhlash
2021-01-12 21:07:25
Умуртқа ва бўғин касалликлари тренинги. Диск чурраси, остеохондроз, артроз, гимнастика ва тўғри овқатланиш.

Бу видеода комплекс даволаниш ҳақида тажрибадан келиб чиқиб батафсил тушунтирилган.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |
1.9K views18:07
Ochish/sharhlash
2021-01-12 20:49:23
Gemaroy va ich qotishi
——————————————————
"Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |
2.5K views17:49
Ochish/sharhlash