Get Mystery Box with random crypto!

Вандализм атамаси вандал қабиласи номидан келиб чиққан. Вандал | Унутилган тарих

Вандализм атамаси вандал қабиласи номидан келиб чиққан. Вандаллар 455 йилда Римни талон-тарож қилган герман қабиласи ҳисобланади. Рим аҳолиси уларнинг бостириб келаётганлигидан эртароқ хабар топишган ва шаҳардан қочишга ҳаракат қилишган. Тартибсизликларда ўша пайтдаги император Петроний Максим ўлдирилган ва ўлиги дарёга ташлаб юборилган.

3 кундан сўнг Рим папаси Лео I вандаллар қироли Гейзерик билан учрашиш учун шаҳарга келган ва ундан шаҳарга ўт қўймасликни, тинч аҳолини ўлдирмасликни илтимос қилган. Вандаллар шаҳарга ўт қўймасликка ваъда бериб, икки ҳафта давомида ҳамма жойни талон-тарож қилишган, кўп сонли аҳоли асирга олинган. Рим ўзининг бир неча асрлик бебаҳо бойликларини йўқотган. Тортиб олинган хазинани 534 йилда Византия қўшинлари олиб кетишган ва варварлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг Константинополга олиб боришган.

@unutilgan_tarix