Get Mystery Box with random crypto!

Tunchiroq

Telegram kanalining logotibi ttunchiroq — Tunchiroq T
Telegram kanalining logotibi ttunchiroq — Tunchiroq
Kanal manzili: @ttunchiroq
Toifalar: Din , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзим ўқиган энг яхши сатрлар сизлар учун.
29.10.19📌
Муаллифи Тунчироқ деб ёзилган постларни манба билан олинсин!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-11-14 23:02:49 «Ижтимоий тармоқ» сўзи «кўча, ташқари» деган маъноларни билдириб, ўзингизни кўчада, инсонлар олдида қандай тутишингиз керак бўлса, ижтимоий тармоқларда ҳам ҳудди шундай тутишингиз керак деганидир.

Кўчада сақлаган одобингизни, ижтимоий тармоқларда ҳам салқанг!

Тунчироқ
10.4K views20:02
Ochish/sharhlash
2022-11-13 21:59:43 Тушуна олиши учун аввал қалби бўлиши керак...
2.4K views18:59
Ochish/sharhlash
2022-11-13 11:00:20 Инсон ҳар доим ҳам жазолаш учун синовга дучор этилавермайди. Балки тарбиялаш учун ҳам синалади.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
1.3K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-11-12 16:50:48
Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:

1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб, одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.
4.0K views13:50
Ochish/sharhlash
2022-11-11 22:43:09
Diqqat

Savol javob!

Sharti; iloji boricha tarqating!
Va Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazartlarining iymon kitoblarini mutolaa qilish. Savol javob ayni o’sha kitobdan bo’ladi.

Sovg’alar

Notebook kattasi(daftar)
Alanga ichida ayol kitobi
Shifohiya(qr ko’dli so’ngi bosmasi. Mustaqil arab tilini o’rganishingiz mumkin.)
Rangli , bleskli ruchkalar
Stikrlar
Tunchiroqcha
Va bitta sirli sovg’a ham mavjud

Shartlar juda oddiy^^

G’olibni jonli efir orqali 15yoki 16-noyabr kuni soat 21:30da aniqlaymiz inshaAlloh:)

Kitobni mutolaasini hoziroq boshlang!
@sakina_bilan
6.1K views19:43
Ochish/sharhlash
2022-11-11 18:50:23
Ҳаётингда биринчи ўринга Аллоҳни қўймас экансан, ҳам Аллоҳни йўқотасан, ҳам биринчи ўринга қўйганларингни...
9.7K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-11-08 20:54:58
Аёл еган овқатидан эмас, кўрадиган меҳридан тўяди

Марзия Сайдам
7.6K views17:54
Ochish/sharhlash
2022-11-08 14:24:13
Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор!
Ёнимизда!

Бахт бу- фарзандимиз борлиги, ота-онамиз, ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахцизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт - фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт - ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт - тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт - сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил/ ака-укангда мужассам!


Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!

Тунчироқ
600 views11:24
Ochish/sharhlash
2022-11-08 06:01:50
#дуо

Я Роббим, золим бўлиб қолишдан Сенга сиғинаман!
Мен золим бўлишдан кўра, мазлум бўлишга розиман!
4.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-11-08 04:25:55 Ҳайвонлар турмуш қурмайди! Яъни оила қурмайди. Одатда, улар ёлғиз яшайди, жуфтлашиш мавсумидагина бир жойда тўпланадилар.
Инсонлар орасида ҳам шундай жуфтлар борки, бир- бирига ҳайвон каби муомала қилади. Кейин ажрашади ва ёлғиз яшай бошлайди. Нега? Чунки ҳайвон-да, шунга.
Оила бўлиш учун инсон бўлиб қолиш керак. Оила инсонга хос. Ё жуфтингга одам каби муомала қилиб оила бўласан ёки катта, баҳайбат айиқ бўласан.
Баъзан ўсимлик ва ҳайвонларда кўринган ҳаёни набзи уриб турган ўликда кўра олмайсан.
Ботаникада "уятчан дарахтлар феномени" деган бир термин бор. Энг қалин ўрмонлардаги дарахтлар қанчалик баланд ўсиб кетса ҳам, қанчалик зич бўлса ҳам учлари бир бирига тегмайди. Ҳар бир дарахтнинг учи алоҳида туради, танаси бир-бирига тегиб кетмайдиган даражада очиқ қолади. Бу фанда "уятчан дарахт феномени" дейилади.
Солиштиринг ўзингиз ижтимоий тармоқлардаги хаёсизларни. На кўзида на сўзида ҳаё бор.
Шу инсоннинг ичидаги нафс ҳам, аслида, бир дарахт япроғининг исмидир.
Араб тилидан тилимизга кирган баъзи сўзларнинг маъноси ва ўхшатишларини бериб бораётган эдим. Бу усул Қуръонни тушунишда ниҳоятда ёрдамчи бўлади.
Масалан, нафс сўзи...
Нафс сўзи Қуръонда 298 жойда тилга олинган "нфс" ўзагидан келмоқда.
Тозаликда, тери ошлаш ишларида ишлатиладиган бонито ва эман дарахтларининг меваси ҳамда баргларига араблар нафс дейди. Асосан, буёқчиликда ишлатилади. Бирор ашёни чиришдан, моғорлашдан ҳимоя қиладиган, гўзаллаштирадиган нарса нафсдир. Нафис сўзи ҳам шу ердан келмоқда. Нафс – руҳнинг бўёғидир. Вужуддаги ранги. Инсон ўз вужудини нега тозалайди, қўрийди ва гўзаллаштиришга, безашга ҳаракат қилади? Доим таҳоратли юради? Унинг ичида нафс борлиги учун. Шунинг учун ҳам бирор буюм, ашёни ялтиратиш,тозалаш ва порлоқ қилиш учун ишлатилган япроқларга, моддага нафс исми қўйилган. Инсоннинг ичини, кишилигини, борлиғини бу ўхшатишдан келиб чиқиб нафс дейилган.

(Мақолага илова этиб берганимиз юқоридаги сувратда эса катта маҳрамият ўрнагини кўриб турибсиз: уятчан дарахтлар феномени!)

Марзия Сайдам ёзди.

@marziya_saydam
5.1K views01:25
Ochish/sharhlash