2022-11-07 18:01:54
Биз аёлларнинг кўп ишлатадиган жумлаларимиздан бири бу,
« Аёл бўлиш жуда ҳам қийин», жумласи бўлади.
Тўғри, аёл бўлиш осон эмас, бир томондан эрнинг ризолигини олиш бўлса, бир тарафдан фарзанд тарбияси, бир тарафдан уй юмушлари бўлса, бир тарафдан ўқиш-иш.
Баъзан буларнинг барчаси оғирлик қилаётгандай ҳис қиламиз ўзимизни. Ҳаммасига сабр ва куч керак бўлади.
Нега ҳар доим мен сабр қилавераман? Нега доим ҳамма иш мени зиммамда? каби саволлар туғилади баъзан менда ҳам.
Тасаввур қилинг, сизнинг қўл остингизда 10 дона ишчи бор. Лекин ҳаммасига ҳам бир хилда иш бера олмайсиз. Албатта ўзингиз ишона оладиганига нозик ва қийин ишларни берасиз. Ҳудди шу каби Аллоҳ ҳам биз аёлларни бу қийин бўлган вазифалар учун танлади. Бизни мана шундай азиз қилди.
Тушунгандирсиза нима демоқчи эканлигимни?
Тунчироқ
7.4K views15:01