Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайвонлар турмуш қурмайди! Яъни оила қурмайди. Одатда, улар ёл | Tunchiroq

Ҳайвонлар турмуш қурмайди! Яъни оила қурмайди. Одатда, улар ёлғиз яшайди, жуфтлашиш мавсумидагина бир жойда тўпланадилар.
Инсонлар орасида ҳам шундай жуфтлар борки, бир- бирига ҳайвон каби муомала қилади. Кейин ажрашади ва ёлғиз яшай бошлайди. Нега? Чунки ҳайвон-да, шунга.
Оила бўлиш учун инсон бўлиб қолиш керак. Оила инсонга хос. Ё жуфтингга одам каби муомала қилиб оила бўласан ёки катта, баҳайбат айиқ бўласан.
Баъзан ўсимлик ва ҳайвонларда кўринган ҳаёни набзи уриб турган ўликда кўра олмайсан.
Ботаникада "уятчан дарахтлар феномени" деган бир термин бор. Энг қалин ўрмонлардаги дарахтлар қанчалик баланд ўсиб кетса ҳам, қанчалик зич бўлса ҳам учлари бир бирига тегмайди. Ҳар бир дарахтнинг учи алоҳида туради, танаси бир-бирига тегиб кетмайдиган даражада очиқ қолади. Бу фанда "уятчан дарахт феномени" дейилади.
Солиштиринг ўзингиз ижтимоий тармоқлардаги хаёсизларни. На кўзида на сўзида ҳаё бор.
Шу инсоннинг ичидаги нафс ҳам, аслида, бир дарахт япроғининг исмидир.
Араб тилидан тилимизга кирган баъзи сўзларнинг маъноси ва ўхшатишларини бериб бораётган эдим. Бу усул Қуръонни тушунишда ниҳоятда ёрдамчи бўлади.
Масалан, нафс сўзи...
Нафс сўзи Қуръонда 298 жойда тилга олинган "нфс" ўзагидан келмоқда.
Тозаликда, тери ошлаш ишларида ишлатиладиган бонито ва эман дарахтларининг меваси ҳамда баргларига араблар нафс дейди. Асосан, буёқчиликда ишлатилади. Бирор ашёни чиришдан, моғорлашдан ҳимоя қиладиган, гўзаллаштирадиган нарса нафсдир. Нафис сўзи ҳам шу ердан келмоқда. Нафс – руҳнинг бўёғидир. Вужуддаги ранги. Инсон ўз вужудини нега тозалайди, қўрийди ва гўзаллаштиришга, безашга ҳаракат қилади? Доим таҳоратли юради? Унинг ичида нафс борлиги учун. Шунинг учун ҳам бирор буюм, ашёни ялтиратиш,тозалаш ва порлоқ қилиш учун ишлатилган япроқларга, моддага нафс исми қўйилган. Инсоннинг ичини, кишилигини, борлиғини бу ўхшатишдан келиб чиқиб нафс дейилган.

(Мақолага илова этиб берганимиз юқоридаги сувратда эса катта маҳрамият ўрнагини кўриб турибсиз: уятчан дарахтлар феномени!)

Марзия Сайдам ёзди.

@marziya_saydam