Get Mystery Box with random crypto!

Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслид | Tunchiroq

Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор!
Ёнимизда!

Бахт бу- фарзандимиз борлиги, ота-онамиз, ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахцизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт - фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт - ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт - тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт - сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил/ ака-укангда мужассам!


Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!

Тунчироқ