Get Mystery Box with random crypto!

ТОПИШМОКЛАР

Telegram kanalining logotibi topishmoqlars — ТОПИШМОКЛАР Т
Telegram kanalining logotibi topishmoqlars — ТОПИШМОКЛАР
Kanal manzili: @topishmoqlars
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.36K
Kanalning ta’rifi

Топишмоклар
канали🤔

@TOPISHMOQLARs kanal
@Qalb786 gruppa

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-04 08:55:44 Хаёт шундай яралган,
Ким бойвачча ким ғариб,
Кимлар олисга кетган,
Ўз бахтини ахтариб ...

Ким ночору ким бемор,
Даво истар дарди бор,
Хаёт шундай дилозор,
Номарди бор марди бор ...

Ким чиройли яралган,
Аммо кўзларида нам,
Бу беш кунлик дунёнинг,
Доим нимасидир кам ...

Кимдир кўрган хиёнат,
Ўзи севган ёридан,
Шу инсонга ишониб,
Кечган эди боридан ...

Кимлар бола чақам деб,
Ёт элларда сарсондир,
Шу жужуқлар бўлмаса,
Хаёт қадри арзондир ...

Кимлар яшар отасиз,
Кимлар эса хор қилар,
Отанг борми шукр қил,
Улар йўқдан бор қилар ...

Кимлар она пойига,
Гул тўшайди хар онда,
Кимлар онасиз қолиб,
Йиғлаб юрар армонда ...

Кимлар ўзин дунёнинг,
Устунидай тутади,
Бу кибрли кимсаларни,
Бир куни ер ютади ...

Кимлар буюк Аллоҳдан,
Фарзанд тилаб ўтади,
Кимлар етимхонага,
Мангу ташлаб кетади ...

Ким ўғри зўравон,
Бечорани талайди,
Ўшалар жаханнамнинг,
Тупроғини ялайди ...

Кимлар умид қилади,
Аллоҳданмас рўёдан,
Бир дунё гунох билан,
Ўтиб кетар дунёдан ....

Ким турмушдан ажраган,
Ўхшамаган хаёти,
Етти осмонга етар,
Ёлғизларнинг фарёди ...

Кимдир эрта сахарда,
Ўқир ибодат намоз,
Инсонга энг ярашгани,
Аслида шу жойнамоз ...

Юз йил азоб бўлса хам,
Кўп нолимоқ шарт эмас,
Барибир бари ўткинчи,
Демак дунё дард эмас ...

Аллоҳим деб етказинг,
Осмонга овозасини,
Шунда оча оласиз,
Жаннат дарвозасини ...
268 views 786, 05:55
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:50:53 Bu yerdan mushukni toping....

Мушук бор
Топсангиз булди
287 viewsedited  01:50
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:50:26
303 views01:50
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:37:56Сизни табриклайман!
– Нега?
– Сизга уйғониш бахти насиб этибди!

Тонгда уйғониш — бахт! Катта бахт!
Хайрли тонг бахтлилар!
302 views01:37
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:07:06 Ассалому алайкум
Яхшилар!
Азон овози келди
Бисмиллохни этиб турамиз
Кани ким уйгондию
Ким урнидан турди?
Кани киммм
Манга куринмаяпти кулингиз

@Versalls 786
321 views01:07
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:04:16 НАМОЗ
НАМОЗ ВАҚТИ....

24 Соат ичидаги 5та буюк ва 50та кичик актив биоритм даври бор. 5 буюк даврнинг ҳар бири бошланишидаги илк 15 дақиқа биологик актив пайтдир. Бу вақтларда акупунктор нуқталар тамоман очиқ ҳолатда бўлади. 5 вақт намоз бу 5 буюк биологик даврга тўғри келади. Азондан 15 дақиқа кейин акупунктор нуқталар секин аста ёпилишни бошлайди ва бу ёпилиш жараёни 1,5-2 соат давом этади.

Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: "Намоз учун вақтнинг аввали - Аллоҳ ризоси, вақтнинг ўртаси - Аллоҳ раҳмати, охири эса - Аллоҳнинг авфидир". Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар кишилар намозга эрта келишнинг савобини билганларида эди, бунинг учун мусобақалашишар эдилар", - деганлар.

НАМОЗ ҲАРАКАТЛАРИ...

РУКУЪ: ички аъзоларни (туҳумдон, бачадон, простатит, буйрак, сийдик йўллари ва умуртқа соғлигини сақлайди. Ошқозон, қорин, бел ва гардан мускулларини кучлантиради.

САЖДА: баданнинг устки қисмларида қон юришини орттиради, мияда суюқлик ва қон айланишини тартибга солади ва сақлайди. Мияни тозалайди, хотирани кучлантиради, тушуниш ва фикрлаш қобилиятини орттиради, ўпка, юрак ва асаб тизимини дам олдиради.

САЛОМ: бераётиб, елкаларга қараш кўзлардаги қон айланишининг бузилишидан, кўз мускулларини дангасаликдан, энса ва бўйин суякларига оҳак йиғилишидан сақлайди.

САЖДАГА кетаётиб ва тураётиб қилинган ҳаракат: тананинг барча бўғим ва мускулларининг соғлигини муҳофаза остига олади.

Таҳорат ва намознинг моддий фойдаларини санаб охирига етиб бўлмайди. Бу ерда мисол тариқасида уларнинг фақатгина бир нечтаси айтилди, маънавий ҳикматлари ҳақида эса ҳеч гапирмадик.

Соғлиқни сақлаш учун таҳорат қилиш, 5 вақт намоз ўқиш, ҳалол таом ейиш ва ейишни камайтириш етарли иншаАллоҳ.

«НАМОЗ ВА ДУОЛАР»
манба.

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

➥Линкни босиб “” каналга обуна бўлинг.
258 views01:04
Ochish/sharhlash
2021-02-14 04:02:16 Ҳазрати Умар

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди:
- “Ё Робби, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан.
Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”.

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
- “Эй Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб бақирди ва соқоли хўл бўлгунча ҳўнграб йиғлади.

#Тафаккур
222 views01:02
Ochish/sharhlash
2021-02-14 03:55:00 ​​Дуо...

АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбингизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!

Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дамда кучли ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!

Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росул суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.

Янги Тонгингиз муборак қадри баланд қадрдоним
Бугун,эртага ҳамиша бизни афсус надоматга,қийин синовга солмайдиган кун бўлсин...

14 феврал 2021

t.me/TOPISHMOQLARs
252 views00:55
Ochish/sharhlash
2021-02-14 00:07:22 Инсонлар бахтиёр бўлганларида,
фаслнинг қиш ёки ёзлигининг фарқига бормайдилар.
Аслида ҳам шундай, фаслнинг нима аҳамияти бор?
Совуқ боқган бир жуфт кўз ёки инсонни ранжитадиган бир жуфт сўзнинг ўзи, инсоннинг ичини музлатишга етарлидир.
Кўнгилларга лозим бўлган нарса, биргина ширин сўздир.
Мана шу сўз, кўнгил қишининг қуёшидир!

Барчамизни ширин сўз ва гўзал одобдан маҳрум қўймасин!



Хайрли тун қадрлигим...
236 views21:07
Ochish/sharhlash
2021-02-14 00:05:46 ​​​​Аллоҳнинг қудрати
#ибратли

Ўзимда ҳам бир воқеа содир бўлган. Ўзим кўрган ва бошимдан кечирган воқеа. Атрофимдаги баъзи кишилар ҳам ўз бошларидан шунга ўхшаш воқеани кечиришган. 1957 йилда ёш, коммунист табиб йигитнинг хиёнати туфайли оғир дардга чалиндим. У менга бир бактерияни юқтирди. Уни ҳаворанг бацилла (Blue bacilli) дейишади. Бизнинг юртимизда жуда кам, ноёб ҳисобланади. Мени буйракдаги тошлардан шикоятим бор эди. Вақти-вақти билан бўладиган буйрак хуружларидан пайдо бўладиган оғриқларга чидардим. У оғриқнинг ҳажми қанақа бўлишини бошидан ўтказган билади. У касалликнинг ёнига яна бир бошқа, ўзим кутмаган касаллик ҳам қўшилди.

Ўша кунларни Дамашқдаги Марказий Сиҳҳат бош шифохонасида ўтказдим. Ундан кейин Буйрак тиббиёт бирлашмасида ётдим. У ерда бир неча ўн ойлаб турдим. Кейин у ердан ҳам чиқдим. Кейин яна ўша шифохонага қайтдим.

Шифохонада ҳар куни икки мартадан сийдик анализ олишарди. Бавлни яхшилаб текширишарди. Иш чўзилиб, юрагим сиқилиб, Аллоҳга юзландим. У Зотдан икки роҳатдан бирини: агар мен учун шифо яхши бўлса, шифо беришини, агар мен учун ўлим яхши бўлса, ўлим беришини сўрардим. Қолаверса, мени яхши кўрадиган жуда кўплаб қариндошлар, дўстлар ҳам, гарчи ўзим бу муҳаббатга лойиқ, ҳақли бўлмасамда, мен учун дуо қилишарди. Ўша куни ниятимни холис қилиб, Унинг менга шифо беришга қодирлигига ишониб Аллоҳга юзланганимда, оғриқ тўхтади.
Буйрак хуружлари узоқлашди. Бавлни эса ҳар кунгидек текширдилар. Қарашса, бавлдаги жуда кўплаб зарарли моддалар, касаллик белгилари камайибди. Шифокорлар ҳайратдан даҳшатга тушишди. Барчалари тўпланиб, баҳс қила бошладилар. Мен уларга:
Бу шифо тиббиётингиз ортидан келди деб ўйлаб ўзларингизни қийнаманглар. Бизларга шифо беришда тиббиётни, дорини сабаб қилган Аллоҳ тиббиёт ва дорисиз шифо беришга ҳам қодирдир” дедим.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ
230 views21:05
Ochish/sharhlash