Get Mystery Box with random crypto!

ТОПИШМОКЛАР

Telegram kanalining logotibi topishmoqlars — ТОПИШМОКЛАР Т
Telegram kanalining logotibi topishmoqlars — ТОПИШМОКЛАР
Kanal manzili: @topishmoqlars
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.36K
Kanalning ta’rifi

Топишмоклар
канали🤔

@TOPISHMOQLARs kanal
@Qalb786 gruppa

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-02-13 21:47:35 ​Aқлли ва аҳмоқ ўртасидаги 8 фарқ

Aгар баъзи жиҳатларни билсангиз, ақлли одамни аҳмоқ одамдан ажратиш унчалик қийин эмас. Дарҳол керакли хулосаларни чиқариш учун янги танишингизни кузатишга ҳаракат қилинг. Aхир, аҳмоқ одам ҳар қандай муносабатларда умидсиздир!

Мана, ақлли одамни аҳмоқдан ажратиб турадиган белгилар.

Биринчи белги

Аҳмоқ одам дарҳол одам ва вазият ҳақида хулоса чиқариши мумкин. Aқлли одам фақат текширилган ва ишончли маълумотни билиб, шошилмасдан хулоса чиқаради. У энг кичик деталлардан тортиб, ҳар қандай тафсилот ва икир-чикиргача билишга муҳтож. Aммо аҳмоқлар бунга зарурат йўқ, деб ўйлашади, чунки улар буни аввалдан биладилар ва, албатта, ҳамма билган нарсага муҳтожлиги йўқ.

Иккинчиси белги

Aқлсиз одам дунёдаги ҳамма нарсани биламан, деб ишонади ва оғзи кўпириб, ўз ишини исботлашга тайёр. Бундан ташқари, у вазиятдан хабардор бўлмаслиги мумкин, аммо у барибир фикрида қатъий туради. Aммо ақлли одам, агар у хато қилганини билса, ҳар доим тан олади. У шунчаки ҳеч ким хатолардан холи эмаслигини тушунади, мукаммал инсон йўқ, одам ҳамма нарсани аниқ билавермайди ва агар қоқилса, тан олишни билиш керак.

Учинчи белги

Aҳмоқ одам кўпинча жанжал ва можароларда қатнашади. Aқлли одам шунчаки ёвузлик ва онг мос келмаслигини тушунади. У ҳар қандай усул билан зиддиятлардан қочади. Aгар жанжалкаш сиз билан ёнма-ён бўлса, унинг ақли аниқ ярақлаб турмайди.

Тўртинчи белги

Aқлсиз одам ҳар доим ўзини бошқалардан устун қўяди, чунки у ўзини бошқалардан яхши, деб билади. Aқлли одам мутлақо бошқача фикрда. У барчага бир хил муомалада бўлади. Ўзини бошқалардан яхшироқ ёки ёмон, деб ҳисобламайди.

Бешинчи белги

Ҳеч қачон ақлли одам бегоналарга бефарқ бўлмайди. У ҳар бир кишини тушунишга ҳаракат қилади, ҳамма нарсани аниқлашга уринади. Aҳмоқ фақат ўз тинчлигини ўйлайди ва фақат ўзи ҳақида қайғуради. У бегоналар ва бошқа муаммолари ҳақида қайғурмайди.

Олтинчи белги

Бу белгининг қизиқарлилиги шундаки, статистик маълумотларга кўра, ақлли одамлар тунда ҳушёр туришни яхши кўришади – уларни бойўғли, деб аташ мумкин. Улар учун тун самарали вақтдир. Бу вақтда, ақлли одам организм иш ҳолатида бўлишини аниқ билиш учун танани тинглашади. Aҳмоқлар эрта туришлари мумкин, аммо бу билан уларнинг иш қобилияти ошмайди!

Еттинчи белги

Aқлли одамлар ўзини ақлли, деб билмайди ва шунинг учун ақллари билан мақтанишмайди. Йўқ, улар кўз-кўз қилмайдилар ва уялмайдилар, улар ҳақиқатдан ҳам ўзини дунёдаги энг ақлли, деб ўйламайдилар! Уларга бу умуман керак эмас. Aҳмоқлар бошқаларга сабоқ беришни яхши кўрадилар ва уларнинг вазиятдан хабардорлиги жуда паст бўлиши мумкин, аммо улар барибир барчага маслаҳат беришга интилишади. Гап шундаки, аҳмоқ одам хато қилишдан қўрқади. Aқлли учун қўрқинчли эмас. У мувозанатли, хотиржам ва ҳамма одам адашишини билади ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ.

Саккизинчи белги

Aқлли киши суҳбатда ўзини қандай тутишни билади. У доимо суҳбатдошининг нуқтаи назарини тинглайди, унга гапиришга имкон беради ва шундан кейингина ўз фикрлари билан ўртоқлашади. Aҳмоқ фақат ўзи ҳақида гапиришни афзал кўради, бошқаларни тингламайди, аралашади, диққат марказида бўлишга интилади.
269 views18:47
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:26:13 savol:

AQSH da qariyb 150 yildan beri vasiyat noma qonun-qoidalari muqaddas sanaladi. Uni buzishga hech kimning haqqi yoq. Vasiyat qilayotgan odam, vasiyat nomani o'z qo'li bilan tugatgach , 4 ta narsani albatta yozib qoldirishi zarur. 1-sana.2-ismi sharifi.3- albatta, imzo. Vasiyat noma rostana tugallanishi uchun 4-asos zarur bo'ladi. Agar u bo'lmasa, vasiyat noma oxiriga yetmagan bo'ladi. 4-asos nimadan iborat?
150 views06:26
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:38:40 #Табассум_саҳифаси:

Отанинг қизига насиҳати:
Энди она қизим, ҳар бир қиз ўз уйига “Гости”. Шундай экан, сенга айтар Статусим: Куёвникига борганда “Закрыть Профиль” бўлгин. Эрингдан бошқаси сенга “Дружба” ташласа “Игнор” қилгин. Эрингни камчиликларини ҳамиша “Невидим” қилгин. Қайнота-Қайнонангни ҳар бир гапига “Класс” деб тургин. Уйдаги “Сообшения” ва “Обсуждения”ларни бизга ва кўчадагиларга асло “Копиравать” қила кўрмагин. Қўшниларингга “Друзья” бўл! Қайнопаларинг билан эса “Лучшие Друзья” бўлгин. Ҳар бир қилиқларига “Лайк” деб тургин. Уларнинг “Чёрный списка»сига асло туша кўрмагин!

Акс ҳолда "Профиль удалён" бўлиб кетасан!
302 views05:38
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:16:43 СИЗНИ ЯХШИ КЎРИШЛАРИНИ АЙТИШДИМИ?

Уларга ўзингизни бепарводек кўрсатманг. Вақт келади, сизни яхши кўрганларни тополмай қоласиз.

Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.

Оғриқ-аламларини табассум билан ҳикоя қилиб бераётган кишини кўрганингизда билинки, у ичидан минг марта ўлиб бўлгандир.

Кимдир сизни кўрганда ўзини билмаганликка, кўрмаганликка оляптими, демак, сиз унинг зеҳнида яшиндек ярақлаб, барқ уриб турибсиз.

Баъзи вақтларда ўзингиз хоҳлаган нарсангизга эриша олмагансиз, тўғрими? Эҳтимол, ўша эриша олмаганингиз сизга ато этилган улкан неъмат бўлиши мумкин.

Кўз ёшлар энг қиммат суюқликлардир. Улар 1 фоиз сувдан, 99 фоиз ҳис-туйғулардан иборатдир. Заифларнинг қалбларини оғринтирманглар! Тағин у қалблардан бир дуо чиқиб, сизларни ҳалок қилмасин.

Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!..----Эҳтимол вазифангиз ортга сурилаётгандир. Эҳтимол уйланишингиз ёки турмушга чиқишингиз кечикаётгандир.

Эҳтимол касалликдан тузалишингиз ортга сурилиб тургандир. Лекин ажрингиз, савобингиз ҳеч қачон кечикмайди. Сизга сабр қилганингиз миқдорича шодлик келади Иншааллоҳ.

Шунинг учун сиз «Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир»
197 views05:16
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:15:05 Фарзанд тарбиясидаги ҳатоларнинг оқибати.

Фарзандингтз кўп ёлғон гапирадими?
Демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб китоб қилиб кўп тергайсиз...

Фарзандингиз ўзига ишонмайдими?
Демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз...

Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими?
Демак сиз у билан суҳбатлашмас экансиз...

Фарзандингиз ўғрилик қиладими?
Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз...

Фарзандингиз қўрқоқми?
Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз...
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмайдими?
Демак сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз...

Фарзандингиз доим дарғазабми?
Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз...

Фарзандингиз баҳилми?
Дамак сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз...

Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими?
Демак сиз доим дўқ пўписа билан муомила қилар экансиз...

Фарзандингиз жонсаракми?
Демак ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз...

Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими?
Демак, сиз уни бағрингизга босиб қучмас экансиз...

Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими?
Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми?
Демак, сиз ишга ҳаддан ташқари банд экансиз...

187 views05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:39:35 Раббим!

Сенга аҳволимдан арз қилдим.

Жавоб бердинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг” (Зумар, 53).

Айтдим: “Ҳеч ким қалбимни тушунмайди, таскин беролмайди”.

Жавоб бердинг: “Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд, 28).

Маъюсландим: “Одамлар менга озор беришади, дилимни оғритишади...”

Жавоб бердинг: “...уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг” (Оли Имрон, 159).

“Ёлғизман”, деб ўксиндим

Жавоб бердинг: “Биз унга (инсонга) бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз” (Қоф, 16).

Хазин тортдим: “Шунчалар гуноҳкорманки...”

Жавоб бердинг: “...гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар” (Оли Имрон, 135).

Ёлвордим: “Мени ташлаб қўйма...”

Жавоб бердинг: “Мени ёд этинг, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман” (Бақара, 152).

Айтдим: “Ҳаётда қийинчиликларга жуда кўп дуч келаман”.

Жавоб бердинг: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (Талоқ, 2).

Умидландим: “Амалга ошишини истаган қанча орзуларим бор...”

Жавоб бердинг: “Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” (Ғофир, 60). @mutoala
251 views01:39
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:16:35 Ҳазрати Алидан сўрадилар:

Самодан оғир,
ер юзидан кенг,
денгиздан бой,
тошдан қаттиқ,
оташдан иссиқ,
қаҳратондан совуқ ва заҳардан ҳам аччиқ бўлган недир?


Ҳазрати Али шундай жавоб бердилар:
Ростгўй инсонга туҳмат қилмоқлик самодан оғирдир.
Ҳақ ер юзидан ҳам кенгдир.
Қаноаткорнинг қалби денгиздан бойдир.
Мунофиқнинг қалби тошдан қаттиқдир.
Золим киши оташдан иссиқдир.
Номардга муҳтож бўлмоқ қаҳратондан ҳам совуқдир.
Сабр қилмоқлик эса захардан ҳам аччиқдир.
243 viewsedited  01:16
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:00:22 Тураколинг
Тонг отай деб.колди
Бомдод казо булмасин
205 views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 03:59:37 Самонинг остида чиройда тенгсиз,
Шаршара оқади қучиб заминни.
Соғинчла дунёни кезар хаёллар,
Жисмимиз умидла кутади тонгни.


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим ризқингизни зиёда қилсин. Бошланган янги кунингизни омадли ва
даромадли бўлсин.!
Феълингизни кенглиги , назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан сизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!!!

┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
225 views00:59
Ochish/sharhlash