2021-02-02 03:07:31
....Аллоҳ Ўз ҳимоясига олган кўз ёшлар:
....Энг қимматбаҳо кўз ёши онанинг йиғисидир.
Уни тўкилишига йўл қўйманг, икки дунёингиз куйиши мумкин!
....Энг чин кўз ёши мазлумнинг йиғисидир.
Уни тўкилишидан эҳтиёт бўлинг ҳалокатингиз бўлиши мумкин!
....Энг мусаффо кўз ёши ёш боланинг йиғисидир.
Уни тўкманг зор бўлишингиз мумкин!
....Энг покиза кўз ёши тавба қилувчининг йиғисидир.
Уни эса ҳар куни ёмғирдек тўкинг.! Нажотингиз бўлиши мумкин.
....Бир куни қишлоқ аҳли ёмғир сўраб ибодат қилишмоқчи бўлишди. Ибодатга белгиланган куни барча аҳоли йиғилди. Фақат биргина болача ўзи билан соябон олиб келди.
....Бу ~ ИЙМОН.
....Ёш болани осмонга отсангиз, у кулади. Чунки у отаси уни ушлаб қолишини, йиқилмаслигини билади.
....Бу ~ ИШОНЧ.
....Фарзандингизни уришсангиз, у кўзларида ёши билан келиб сизни қучади. Унга ачиниб, юпатишингизни хоҳлайди.
....БУ ~ МЕҲР.
....Сиз оғир вазиятда қолсангиз, сиз ақлингиз эмас, қалбингиз буюрганидек иш тутсангиз,
....Бу ~ ОҚИЛЛИК.
....Ҳар кеча ухламоқчи бўлганимизда, эртанги тонгда ҳаёт бўлиш ёки бўлмаслигимизга кафолат йўқ. Лекин биз, одатимизга кўра қўнғироқли соат (будильник) ни созлаб сўнг ухлаймиз.
....Бу ~ УМИД.!
Иймон, ишонч, меҳр, оқиллик ва УМИД сизни ҳеч қачон тарк этмасин.!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.!
195 views00:07