Get Mystery Box with random crypto!

Хаёт шундай яралган, Ким бойвачча ким ғариб, Кимлар олисга кет | ТОПИШМОКЛАР

Хаёт шундай яралган,
Ким бойвачча ким ғариб,
Кимлар олисга кетган,
Ўз бахтини ахтариб ...

Ким ночору ким бемор,
Даво истар дарди бор,
Хаёт шундай дилозор,
Номарди бор марди бор ...

Ким чиройли яралган,
Аммо кўзларида нам,
Бу беш кунлик дунёнинг,
Доим нимасидир кам ...

Кимдир кўрган хиёнат,
Ўзи севган ёридан,
Шу инсонга ишониб,
Кечган эди боридан ...

Кимлар бола чақам деб,
Ёт элларда сарсондир,
Шу жужуқлар бўлмаса,
Хаёт қадри арзондир ...

Кимлар яшар отасиз,
Кимлар эса хор қилар,
Отанг борми шукр қил,
Улар йўқдан бор қилар ...

Кимлар она пойига,
Гул тўшайди хар онда,
Кимлар онасиз қолиб,
Йиғлаб юрар армонда ...

Кимлар ўзин дунёнинг,
Устунидай тутади,
Бу кибрли кимсаларни,
Бир куни ер ютади ...

Кимлар буюк Аллоҳдан,
Фарзанд тилаб ўтади,
Кимлар етимхонага,
Мангу ташлаб кетади ...

Ким ўғри зўравон,
Бечорани талайди,
Ўшалар жаханнамнинг,
Тупроғини ялайди ...

Кимлар умид қилади,
Аллоҳданмас рўёдан,
Бир дунё гунох билан,
Ўтиб кетар дунёдан ....

Ким турмушдан ажраган,
Ўхшамаган хаёти,
Етти осмонга етар,
Ёлғизларнинг фарёди ...

Кимдир эрта сахарда,
Ўқир ибодат намоз,
Инсонга энг ярашгани,
Аслида шу жойнамоз ...

Юз йил азоб бўлса хам,
Кўп нолимоқ шарт эмас,
Барибир бари ўткинчи,
Демак дунё дард эмас ...

Аллоҳим деб етказинг,
Осмонга овозасини,
Шунда оча оласиз,
Жаннат дарвозасини ...