Get Mystery Box with random crypto!

Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (1) Иссиқхона | TOMCHI

Помидор кўчати етиштиришда нав тозалаш ишлари (1)

Иссиқхоналарда кўчат етиштириш даврида пикировка ўтказилгандан 10-
15 кун ўтгач, нав тозалаш ишлари амалга оширилади, бунда навга хос
бўлмаган ўсимликлар ва касалланганлари юлиб ташланади. Кўчатлар пикировкасиз етиштирилганида, нав тозалаш ишлари ўсимликда 3-4 та
чинбарг пайдо бўлганида ўтказилади.

Мева етилиш даври бошида нав тозалаш ишлари олиб борилади. Бунда, поясининг тузилиши, мевалар шакли ва рангига қараб, навга хос бўлмаган ва касалланган ўсимликлар юлиб ташланади. Навли экинларни баҳолаш дала апробацияси ёрдамида амалга оширилади. Бу иш апробация курсларидан ўтган агрономлар, селекционер олимлар ва помидор селекция ва уруғчилиги сохасида ишлаётган илмий ҳодимлар томонидан ўтказилади. Апробация ва
уруғлик экинларни текшириш иши апробатор томонидан ўтказилиб, ушбу
хўжаликда уруғчиликка жавобгар шахс ва “Ўздавуруғназоратмаркази”
ташкилотининг вакили иштироки зарур бўлади.


Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi