Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanaldagi mavzular:
Yoshlarkuni
Youthday
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 37.16K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 267

2021-07-16 11:25:06
Марказий ва Жанубий Осиё алоқаларини қайта тиклаш муҳим заруратга айланди — Шавкат Мирзиёев

«Ўйлайманки, халқларимизнинг улкан тарихий, илмий, маданий-маърифий мероси ҳамда иқтисодиётларимизнинг ўзаро бир-бирини тўлдириш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, мавжуд интеллектуал салоҳиятни, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни ўзаро мувофиқлаштириш вақти келди.
Бугун дунё ҳам таҳдидлар, ҳам янги имкониятларни ўзида тутган глобал геосиёсий трансформациялар даврига қадам босди. Бундай шароитда 2 миллиарддан зиёд одам яшаётган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларнинг қайта тикланиши янада муҳим ва объектив жараёнга айланиб бормоқда», деди Шавкат Мирзиёев.

@times_officialuz
44.3K views08:25
Ochish/sharhlash
2021-07-16 10:01:47 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ташкилотларда ходимларга коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиб қўйиш мумкинлиги ҳақида таъкидлади.

«Вакцина олишга мажбур эмассиз. Лекин хавфсизликни таъминлаш асосий вазифаси бўлган, бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак», — дейди Алишер Қодиров.

@times_officialuz
41.8K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-07-16 09:53:27 Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни AstraZeneca вакцинасининг илк 660 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда жами вакцина захираси 7 миллион 580 минг дозага етди.

@times_officialuz
40.9K views06:53
Ochish/sharhlash
2021-07-16 09:51:59
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
36.0K views06:51
Ochish/sharhlash
2021-07-16 09:48:08
15 июль куни Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

@times_officialuz
45.6K viewsedited  06:48
Ochish/sharhlash
2021-07-15 16:51:32 “Темир дафтар”даги оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўмдан берилади

2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

@times_officialuz
61.1K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-07-13 19:28:46 Қурбон ҳайитини оила даврасида ўтказиш тавсия қилинмоқда.

@times_officialuz
36.7K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-07-13 17:57:34 20 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

@times_officialuz
46.2K views14:57
Ochish/sharhlash
2021-07-13 15:09:59
Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган.

Ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

@times_officialuz
55.8K views12:09
Ochish/sharhlash
2021-07-12 17:51:51 Умумий овқатланиш шохобчалари иш вақтига чекловлар амал қилиши давом этади

ССВ кафе ва ресторанлар соат 20:00гача ишлаши бўйича тартиб бекор бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Махсус комиссия қарорига кўра, 12 июль куни автотранспорт воситалари Тошкент шаҳрига киришига ўрнатилган тақиқлар бекор бўлиши керак эди, аммо бу тақиққа аввалбошдан амал қилинмади.

@times_officialuz
67.0K views14:51
Ochish/sharhlash