Get Mystery Box with random crypto!

Сиз билан энг мотивацион воқеалардан бири — Мирсаид Мухторов в | Times.uz

Сиз билан энг мотивацион воқеалардан бири — Мирсаид Мухторов воқеаси билан бўлишмоқчиман.

Ақлли, интилувчан, хушчақчақ ва меҳрибон, қатъият ва жасорат намунаси бўлган бу йигит улкан ютуқларга ва ҳурматга эришди. Кўриш билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, 20 ёшли Мирсаид ижрочи-пианистлар орасида Италия ва Испанияда ўтказиладиган халқаро танловлар ғолиби, енгил атлетика бўйича 4 карра Ўзбекистон чемпионати совриндори, «Инклюзив олий таълим» лойиҳаси билан «3-реннесанс ёшлар нигоҳида» Республика танлови лауреати бўлган.

Биз у билан бир неча йилдан буён танишмиз ва мен бу билан фахрланаман.
Ажойиб дўстимни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат маркази инклюзив дастурлар соҳаси бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинлангани билан табриклайман.

Омад, Мирсаид! Биз сенга ишонамиз!