Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев матбуотга интервью берди 17 август | Times.uz

Президент Шавкат Мирзиёев матбуотга интервью берди

17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади.

Суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради.

“Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади”, деди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.