Get Mystery Box with random crypto!

​​«Нотўғри ахборотлар тарқатманг» — Президент матбуот котиби ж | Times.uz

​​«Нотўғри ахборотлар тарқатманг» — Президент матбуот котиби журналистларни Афғонистондаги вазият бўйича спекуляцияга йўл қўймасликка чақирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 16 август куни ўтказилган брифингда Марказий Осиё ва қўшни Афғонистондаги вазият тез суръатларда ўзгараётганини, ОАВ вакилларига бу борада турли фейкларга ишониб, ахборот тарқатмасликни таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«15 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича ҳам фикр алмашилди. Икки мамлакат идоралари ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Шу ўринда, мен ҳурматли журналистларимизга айтмоқчиман. Албатта, Афғонистондаги вазият ҳамманинг диққат-эътиборида, ҳамма уни ёритишга ҳаракат қиляпти. Лекин бу мавзуда спекуляцияга йўл қўймасликка, ишончсиз манбалардаги гапларни тарқатмасликка чақираман.

Мана, кеча Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон—Ўзбекистон чегарасидаги вазият ҳақида расмий баёнот берди. Бундан кейин ҳам ўз вақтида ахборот бериб боради. Илгари бундай вазиятларда расмий идоралар халқимизга тегишли маълумотни етказиб бермаган, бу биринчи марта.

Биз журналистлар ва ватандошларимизга маълумотлар ўз вақтида етказилишини таъминлаймиз. Сиздан илтимос, турли фейкларга ишониб, нотўғри ахборотларни тарқатманг. Бизнинг позициямиз шундан иборат, материалларимиз шунга мувофиқ бўлиши керак», — деди Асадов.