Get Mystery Box with random crypto!

🚨Tez tibbiy yordam_103🚨

Telegram kanalining logotibi tez_tibbiyyordam_103 — 🚨Tez tibbiy yordam_103🚨 T
Telegram kanalining logotibi tez_tibbiyyordam_103 — 🚨Tez tibbiy yordam_103🚨
Kanal manzili: @tez_tibbiyyordam_103
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.53K
Kanalning ta’rifi

Test kanal: @Tibbiyotgaoidtestlar
Bu kanal orqali siz shoshilinch holatlarda birinchi yordam ko'rsatishdagi bilimingizni oshirasiz.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-03-08 11:01:42 #Уткир холецистит, жигар санчиги.

Сабаби:

1. Огир юк кутарганда, нотекис йулда машина силтаб юрганда, кечаси уйкуда жигар санчиги пайдо булиши мумкин.
2. Ут тош касаллиги.
3. Сурункали гиперацид гастрит,
4. Гипоацид гастрит.
5. Ут пуфаги яллигланиши.
6. Ут тошни ут пуфаги йуллари буйлаб юриши.
7. Аччик, шур, ёгли овкат истеъмол килиш

Белгилари:

­ Унг ковурга остида огрикни пайдо булиши, унг елка ва ковурга остига таркалиши.
­ Кусиш, кунгил айниши.
­ Ортнера симптоми: унг ковурга ёйи сохаси дуккиллатилганда, унг ковурга остида огрикни кучайиши.
­ Мюсси симптоми: Унг умров туш сургичсимон мушак оёкчалари ораси эзилганда огрик борлиги.
­ Мерфи симтоми: Ут пуфак сохасини бармок билан босилса, бемор чукур нафас ололмайди.
­ Терида, юзда сариклик пайдо булади.

Биринчи ёрдам:

➢ Беморга тинч шароит яратиш.
➢ Овкат ейишни тухтатиш.
➢ Унг ковурга ости сохасига грелка куйиш,
➢ Огир холларда унг ковурга остига музли халта куйиш.
➢ Баданни дам иссик, дам совук сувга хулланган латта билан артиш.
➢ Ношпа 2% - 2,0 ёки Папаверин 2% - 2,0, Платифилин 0,2% - 2,0, Атропин 0,1% - 1,0 вги га.
➢ 0,5% - 15,0–30 Навокаин вги га киритиш.
➢ Промедол 1% ли 1,0 ёки Дроперидол 0,25% ли 2,0 вги га килиш.
➢ Хирургия булимига ёткизиш.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103
480 views08:01
Ochish/sharhlash
2023-03-08 00:37:22
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!

Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлишларингизни тилаймиз!

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103
1.4K views21:37
Ochish/sharhlash
2023-03-07 08:38:27 #Уткир панкреатит

Сабаби:

1. Ошкозон ости бези яллигланиши.
2. Арок ичиб, куп ёгли овкат ейиш.
3. Инфекцион касалликлар.
4. Ут пуфаги касалликлари.

Белгилари:

­ Туш сохасида жуда кучли, азоб берувчи тасмани оркага тортгандек огрик булиши, бел ва курак сохасига таркалиши.
­ Огрик албатта, ёгли ва аччик овкат истеъмолидан кейин пайдо булади.
­ Кунгил айниши, ошкозон шираси, овкат, ут аралаш кусиш, тилни караш бойлаб курукшаши.
­ Тери копламларини окариб, мармарга ухшаши, кейин кукариши.
­ Корин дам булиб, каттик булади.
­ Пульсни тезлиги.
­ Иситма чикиши.
­ КгБ ни пасайиши.
­ Мейо-Робсон симптомини мусбат булиши.

Биринчи ёрдам

➢ Овкат, суюклик ичишни маън этиш.
➢ Уйда корин сохасига музли халта куйилади.
➢ Папаверин 2% - 2,0 К Платифиллин 0,2% - 2,0 вги га.
➢ Нитроглицерин 0,0005-1 таблеткаси тил остига.
➢ Атропин 0,1% - 1,0 тго га.
➢ Навокаин 0,5% - 40,0–60,0 вги га.
➢ Димедрол 1% - 2,0 тго га .
➢ Преднизолон 60,0–90,0 мг вги га.
➢ Лазикс 1% ли 2,0–4,0 мл вги га.
➢ Трасилол 200–300 минг бирлик ёки Контрикал 200 минг бирлик ёки гордокс 300–500 минг бирлик вги га.
➢ Шифохонага замбилда ётган холда ёткизиш.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103
481 views05:38
Ochish/sharhlash
2023-03-07 06:23:20 Tibbiyotga oid Testlar kanali.
Test ishlab bilimingizni oshiring

@Tibbiyotgaoidtestlar
@Tibbiyotgaoidtestlar
@Tibbiyotgaoidtestlar
450 views03:23
Ochish/sharhlash
2023-03-07 03:07:41 #Уткир аппендицит

Сабаби:

1. Ичак инфекцияларининг таркалиши.
2. Ичак фаолиятининг бузилиши.
3. Овкатланиш характери.
4. Грипп ва ангина.

Белгилари:

­ Бемор корнида бирданига доимий огрик пайдо булиши, аввал таркок холда туш сохаси пастидан бошланади. 2-3 соатдан кейин унг ён бош сохасига утади. (Кохера-Велкович симптоми).
­ Огрик доимий, бошка томонга таркалмайди.
­ Бошка кенг таркалган касаллик вариантида, огрик бутун коринда пайдо булиб, кейин унг ён бош сохасига жойлашади.
­ Бемор касалликни нафакат куни, балки бошланиш соатини, огриётган жойини аник курсатади.
­ Рефлектор равишда 2-3 марта кусиш содир булади.
­ Купинча ич юришмаслиги, кабзият кузатилади.
­ t0 субферил, конда лейкоцитоз чапга силжиш булади.
­ Коринни унг томони нафас олиш жараёнида катнашмайди.
­ Рузвель Симптоми – чукур нафас олганда кориндаги огрик кучаяди.
­ Йуталиш симптоми – йуталганда унг ёнбошда огрик кучаяди.
­ Пальпацияда унг томон корин мускулларининг таранглиги, (Краснобил симптоми).
­ Шеткин-Блюмберг симптоми – унг корин ён бош сохасига кулни чукур ботириб, кескин тортиб олинганда кучли огрик пайдо булиши.
­ Делфуа триадаси:
1. унг ён бош сохасида огрикни жойлашуви;
2. мушакларнинг унг томонда таранглашуви;
3. шу жойда терининг сезгирлигини ошиб кетиши.
­ Ровзинг симптоми – чап ёнбош сохасига енгил турткисимон уриб курилганда, унг ёнбош сохасида огрик пайдо булиши.
­ Воскресенский симптоми – Куйлакни устидан таранг тортиб туриб, туш ости сохасидан унг кули билан унг ёнбоши сохасига юргизилса, огрик пайдо булади.
­ Ситковкий симптоми: – беморни чап бикинига ёткизилса, унг ёнбошдаги огрик кучаяди.
­ Бартолье-Михельсон симптоми – беморни чап ёнбошига ёткизиб, унг ёнбошини пальпация килганда огрик кучаяди.
­ Образцов симптоми – Куричакни коринни орка деворига кисиб куриб, унг оёкни тугри килиб курилганда огрикни кучайиши.
­ Коуп симптоми – Бемор оркаси билан юкорига караб ёткизилади, унг оёкни тизза бугимини букиб, ташкарига бураса, чанок тубида огрик пайдо булади.
­ Брендо симптоми – Аёлларда бачадонни эхтиёт килиб, унг томонга сурилса, коринни унг томонида огрик булади.

Биринчи ёрдам:

➢ Шифохонага шошилинч мажбурий тарзда ёткизиш.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103
473 views00:07
Ochish/sharhlash
2023-03-06 04:50:46 Ўткир стенозловчи ларинготрахеит нима?
ЎСЛТ бу- ҳалқум ва трахеа шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб овоз бойламлари ости бўшлиғининг шиши ва мушакларининг рефлектор спазми натижасида томоқнинг стенози билан кечадиган ўткир яллигланиш билан кечадиган касаллик ҳисибланади.

Клиникаси: Ўткир стенозловчи ларинготрахеитда (ЎСЛТ) доимий келадиган узига хос уч симптом яъни “аккилловчи”(лающим) қуруқ йутал, дисфония(овознинг узгариши), инспиратор стридор (нафас чиқаргандаги патологик хиррилаш) учрайди.
Клинико-морфологик турлари:
1) Шиш билан кечадиган.
2) Инфильтиратив кечиши.
3) Обтурацион кечиши.


ЎСЛТ Обтурацион тури. касалликнинг ЎРК ўткир даври фонида авж олиб, интоксикация ва томоқ стенозининг кучайиб бориши билан характерланади.
ЎСЛТ инфильтратив тури вирусо-бактериалогик этиологияли бўлиб кам интоксикацияли ва стенознинг секин ривожланиши билан характерланади.
ЎСЛТ Обтурацион тури бактериал характерга эга бўлиб трахеа ва бронхнинг фибринозли яллиғланиши билан кечади.

I даража (компенсация) – бола ахволи ўрта оғирликда. Овози ўзгарган ва қупол акилловчи йутал кузатилади, баъзан инспиратор ҳансираш ва хиррилашлар кузатилади, огиз атрофида бироз цианотик кўкариш, тахикардия (юрак уриш сони 5-10%га купайган).
II даража (cубкомпенсация).
Бола умумий ахволи ўртача оғирликда териси оқарган, оғиз-бурун бурчагида бироз цианоз, ҳансираш ва бола купроқ безовталик, тахикардия (юрак уриш сони 10-15% га купайган).
III даража (декомпенсация).
Бола умумий ахволи оғир, ранги оқарган ва юз қисми акрацианотик ҳолатда. Ҳансираш, афония, нафас етишмовчилиги II даража фонида қон айланиш етишмовчилиги натижасида қўзғалган ва жуда безовта бўлади. Юрак уриш сони нормадан 15%дан юқорига кўпайган, парадоксал пульс (нафас олишда пульсни сезилмаслиги), Сатурация <92%гача тушади.
IV сдаража (асфиксия).
Бола умумий ахволи жуда оғир ҳушсиз ва гипоксик кома натижасида ҳаётий мухим органлар яъни ўпка ва юрак функцияларингинг пасайиб бориши нафас олиш тез юзаки даврий апноэ, брадикардия кузатилади.

Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг тактикаси!

I даражасида -Темперетурани тушириш учун қўл-оёқлари ва баданига илиқ сув суртиш, илиқ сув ичириш, агар уйда нафтизин булса ёшига қараб бурнига 1-2 томчи томизиш ва тинчлантириш мақсадида анальгин демидрол қилиб госпитализация қилинади.
II даражасида – юқоридаги чора тадбирларга қушимча кортикостероидлардан преднизолон 2-3 мг/кг в/м ва дексаметазона 0,6 мг/кг в/м,в/в. Госпитализация вақтида албатта оксигенотерапия қилиниши керак.
III- IV даражаларида бемор ахволини оғирлигини хисобга олиб вақт ўтказмасдан тезлик билан оксигенотерапия фонида преднизолон 5 –7 мг/кг ва дексаметазон 0,7 мг/кг в/в, в/м қилинади. Кўрсатма бўлганда интубация қилиш керак. Агар интубация қилиш иложи бўлмаса ҳаётий кўрсатмага асосан коникотомия қилинади.

Коникотомия катта махорат ва тажриба талаб қиладиган амалиёт бўлиб буни реанимотологлар бажаришини унутмайлик!
о.к к


@Tez_tibbiyyordam_103
451 views01:50
Ochish/sharhlash
2023-03-05 18:56:40
Миастения

Шикоятлари: ҳолсизлик, қўл-оёқ ҳаракатини чегараланиши, қовоқни тушиши, кўзни иккиланиши. Ютишни, нафасни, фонацияни кечга бориб ёки жисмоний юкламадан кейин бузилиши.

Анамнез: миастения.

Кўрик: қовоқлар птози, ғилайлик, гипотония, оёқ-қўллар, тил мушаклари, халқумни парези. Ютишни бузилиши, овозни ўзгариши, тинч ҳолатда ҳансираш.

Тактика:
1. Нафас йўлларига ҳаво ўтишини таъминлаш — трахея интубацияси (нафас етишмовчилигида).
2. Беморга жисмоний юкламани чеклаш.
3. Антихолинэстераз воситалар:
— прозерин 0,05%—1,0 в/м қайтадан яна 2–3 соатдан кейин қилиш.
Реанимация ёки интенсив терапия бўлимига тезкор госпитализация қилиш.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103
424 views15:56
Ochish/sharhlash
2023-03-05 15:48:14 Алкогольдан ўткир захарланиш бу асосан - этил спирт ва таркибида этил спирти сақловчи суюқликларни қабул қилганда кузатиладиган ҳолатдир.

Этил спиртининг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бир марталик миқдори 96% 300-400 мл эритмаси ёки 4-12 г/кг ҳисобланади. Алкогольни комага олиб келувчи миқдори 3 г/кг ҳисобланади. Этил спиртининг 20% ошқозон орқали 80% ичаклар орқали сўрилади.

Клиник кечиши:

- Енгил мастлик ҳолатида этил спиртининг қондаги миқдори 0.5-1.5 промилле бўлиб эйфория (кайфиятнинг кутарилиши) белгилари яъни кўп гапириш, кулиш юзага келади.
- Ўрта оғирликдаги мастликда қондаги миқдори 1.5-2.5 промилле гача бўлиб юқоридагиларга қўшимча харакат координациясининг, мувозанатнинг бузилиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, қоринда оғриқ, гапиришда қийналиш, қузгалувчанлик, уйқучанлик ва чуқур уйқу кузатилиши мумкин.
- Оғир даражадаги мастликда қондаги миқдори 2.5-4 промилледан юқори бўлиб барча белгилар чуқурлашади ва мастлик ҳолати чуқур уйқу ҳолатида бўлиб барча турдаги сезгилар шу жумладан ва иссиқлик, оғриқ сезгисининг йуқолиши ҳам кузатилади ёки ступор ҳолатида бўлади яни ҳуши жойида лекин хеч кандай ташқи таъсирларга жавоб бермайди. Ихтиёрсиз сийиб қуйиш, дефекация бўлиши мумкин. Агар қондаги миқдори 4 промилле ва ундан юқори бўлганда ўлим кузатилиши мумкин.
Бундан ташкари нафас бузилишлари тилнинг
нафас йулини беркитиши ҳисобидан, аспирация (қусуқ массалари, сўлак ҳисобидан, бронхлар секрецияси ошиши ҳисобидан) бўлиши мумкин.
Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар гипертония, гипотония билан алмашиниши, юрак ритми бузилишлари, тахикардиялар кузатилиши, тана температурасининг тушиши кузатилади.

Диагностика: анамнез, клиник кўринишига қараб
бемор оғзидан алкоголь ҳиди келиши, фақатгина алкоголь комаси эканлигини исботлай олмайди. Авваламбор бундай беморларда мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари (инсультлар), уремик комалар, наркотик комаларни биргаликда кечмаганлигини аниқлашимиз зарур.

Алькогол махсулотларидан захарланганда бемор қариндошлари томонидан уй шароитида кўрсатиладиган ёрдам.
Беморни имкон борича ҳушёр ҳолда ушлаб туриш керак. Нашатил спирти ҳидлатиш мумкин.
Бемор Ошқозонини ювиш учун 1 литр илиқ сувга бир ош қошиқ туз ва 1 ош қошиқ истемол содаси кўшиб ичирилади (5-8 литргача) ва қусиш рефлексини чақириб қайт қилдирилади. Кейин кофе ёки ширинлик солинган аччиқ чой берилади.(Совуқ душ қабул қилиш мумкин эмас).
Агар беморни ҳушёр қилиш имкони бўлмаса ўнг ёнбошга ётқизилиб ёнида хабардор бўлиб туриш керак. Бундан ҳолларди бемор уйқусида қусуқ массани нафас йулларига тушиб аспирация бўлиш эхтимоли юқори бўлади.
- Адсорбентлардан Активлаштирилган кўмирдан агар уйда бўлса 6-8 таблетка бериш мақсадга мувофиқ.

Тез тиббий ёрдам тактикаси!
-Алкогольнинг қонга сўрилишини тўхтатиш мақсадида ошқозонни зонд орқали илиқ сув билан ювиш.
-Томир ичига глюкозанинг гипертоник эритмасини (10-20 %) қуйиш.
Гемодинамик бузилишларда Кордиамин 2.0 мл в/м Кофеин 20%-1мл м/о
Юрак етишмовчилигида юрак гликозидлар Корглюкон 0.06%-1.0 мл+ натрий хлор 0.9%ли эритмаси бн в/и.
Сийдик чиқишини жадаллаштириш мақсадида Фурасемид 1%-2.0 в/и
Гиперсаливация ва бронхореяни олдини олиш мақсадида атропин сульфат 0,1% - 1 мл томир ичига юборилади.
Қусишга қарши церукал 2.0 мл т/о.
Беморларда ацидоз ривожланади, шу сабабли томир ичига 4 % ли натрий гидрокарбонат эритмаси юборилади.
Қон босими ошган пайтида магнезий сульфат, дибазол ва папаверин ўтказиш мумкин яна новокаин в/в қон босими назорати остида қилинса беморни ҳушига келтириш мумкин.
Қон босими тушган пайтда десаметазон, преднизалон, кофеин ёки 40% ли Глюкоза в/и юборилади.
Беморларда қўзғалиш кузатилса барбитуратлар ва морфин каби
дори воситалари қўлланилмайди, чунки нафас марказини тормозлаши мумкин. Бу ҳолларда дроперидол қўллаш мумкин.
Алькоголдан оғир захарланишда бемор дархол оксигенотерапия фонида шифохонага госпитализация қилиниши керак.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103
467 views12:48
Ochish/sharhlash