Get Mystery Box with random crypto!

Ўткир стенозловчи ларинготрахеит нима? ЎСЛТ бу- ҳалқум ва трах | 🚨Tez tibbiy yordam_103🚨

Ўткир стенозловчи ларинготрахеит нима?
ЎСЛТ бу- ҳалқум ва трахеа шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб овоз бойламлари ости бўшлиғининг шиши ва мушакларининг рефлектор спазми натижасида томоқнинг стенози билан кечадиган ўткир яллигланиш билан кечадиган касаллик ҳисибланади.

Клиникаси: Ўткир стенозловчи ларинготрахеитда (ЎСЛТ) доимий келадиган узига хос уч симптом яъни “аккилловчи”(лающим) қуруқ йутал, дисфония(овознинг узгариши), инспиратор стридор (нафас чиқаргандаги патологик хиррилаш) учрайди.
Клинико-морфологик турлари:
1) Шиш билан кечадиган.
2) Инфильтиратив кечиши.
3) Обтурацион кечиши.


ЎСЛТ Обтурацион тури. касалликнинг ЎРК ўткир даври фонида авж олиб, интоксикация ва томоқ стенозининг кучайиб бориши билан характерланади.
ЎСЛТ инфильтратив тури вирусо-бактериалогик этиологияли бўлиб кам интоксикацияли ва стенознинг секин ривожланиши билан характерланади.
ЎСЛТ Обтурацион тури бактериал характерга эга бўлиб трахеа ва бронхнинг фибринозли яллиғланиши билан кечади.

I даража (компенсация) – бола ахволи ўрта оғирликда. Овози ўзгарган ва қупол акилловчи йутал кузатилади, баъзан инспиратор ҳансираш ва хиррилашлар кузатилади, огиз атрофида бироз цианотик кўкариш, тахикардия (юрак уриш сони 5-10%га купайган).
II даража (cубкомпенсация).
Бола умумий ахволи ўртача оғирликда териси оқарган, оғиз-бурун бурчагида бироз цианоз, ҳансираш ва бола купроқ безовталик, тахикардия (юрак уриш сони 10-15% га купайган).
III даража (декомпенсация).
Бола умумий ахволи оғир, ранги оқарган ва юз қисми акрацианотик ҳолатда. Ҳансираш, афония, нафас етишмовчилиги II даража фонида қон айланиш етишмовчилиги натижасида қўзғалган ва жуда безовта бўлади. Юрак уриш сони нормадан 15%дан юқорига кўпайган, парадоксал пульс (нафас олишда пульсни сезилмаслиги), Сатурация <92%гача тушади.
IV сдаража (асфиксия).
Бола умумий ахволи жуда оғир ҳушсиз ва гипоксик кома натижасида ҳаётий мухим органлар яъни ўпка ва юрак функцияларингинг пасайиб бориши нафас олиш тез юзаки даврий апноэ, брадикардия кузатилади.

Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг тактикаси!

I даражасида -Темперетурани тушириш учун қўл-оёқлари ва баданига илиқ сув суртиш, илиқ сув ичириш, агар уйда нафтизин булса ёшига қараб бурнига 1-2 томчи томизиш ва тинчлантириш мақсадида анальгин демидрол қилиб госпитализация қилинади.
II даражасида – юқоридаги чора тадбирларга қушимча кортикостероидлардан преднизолон 2-3 мг/кг в/м ва дексаметазона 0,6 мг/кг в/м,в/в. Госпитализация вақтида албатта оксигенотерапия қилиниши керак.
III- IV даражаларида бемор ахволини оғирлигини хисобга олиб вақт ўтказмасдан тезлик билан оксигенотерапия фонида преднизолон 5 –7 мг/кг ва дексаметазон 0,7 мг/кг в/в, в/м қилинади. Кўрсатма бўлганда интубация қилиш керак. Агар интубация қилиш иложи бўлмаса ҳаётий кўрсатмага асосан коникотомия қилинади.

Коникотомия катта махорат ва тажриба талаб қиладиган амалиёт бўлиб буни реанимотологлар бажаришини унутмайлик!
о.к к


@Tez_tibbiyyordam_103