Get Mystery Box with random crypto!

#Уткир аппендицит Сабаби: 1. Ичак инфекцияларининг таркалиш | 🚨Tez tibbiy yordam_103🚨

#Уткир аппендицит

Сабаби:

1. Ичак инфекцияларининг таркалиши.
2. Ичак фаолиятининг бузилиши.
3. Овкатланиш характери.
4. Грипп ва ангина.

Белгилари:

­ Бемор корнида бирданига доимий огрик пайдо булиши, аввал таркок холда туш сохаси пастидан бошланади. 2-3 соатдан кейин унг ён бош сохасига утади. (Кохера-Велкович симптоми).
­ Огрик доимий, бошка томонга таркалмайди.
­ Бошка кенг таркалган касаллик вариантида, огрик бутун коринда пайдо булиб, кейин унг ён бош сохасига жойлашади.
­ Бемор касалликни нафакат куни, балки бошланиш соатини, огриётган жойини аник курсатади.
­ Рефлектор равишда 2-3 марта кусиш содир булади.
­ Купинча ич юришмаслиги, кабзият кузатилади.
­ t0 субферил, конда лейкоцитоз чапга силжиш булади.
­ Коринни унг томони нафас олиш жараёнида катнашмайди.
­ Рузвель Симптоми – чукур нафас олганда кориндаги огрик кучаяди.
­ Йуталиш симптоми – йуталганда унг ёнбошда огрик кучаяди.
­ Пальпацияда унг томон корин мускулларининг таранглиги, (Краснобил симптоми).
­ Шеткин-Блюмберг симптоми – унг корин ён бош сохасига кулни чукур ботириб, кескин тортиб олинганда кучли огрик пайдо булиши.
­ Делфуа триадаси:
1. унг ён бош сохасида огрикни жойлашуви;
2. мушакларнинг унг томонда таранглашуви;
3. шу жойда терининг сезгирлигини ошиб кетиши.
­ Ровзинг симптоми – чап ёнбош сохасига енгил турткисимон уриб курилганда, унг ёнбош сохасида огрик пайдо булиши.
­ Воскресенский симптоми – Куйлакни устидан таранг тортиб туриб, туш ости сохасидан унг кули билан унг ёнбоши сохасига юргизилса, огрик пайдо булади.
­ Ситковкий симптоми: – беморни чап бикинига ёткизилса, унг ёнбошдаги огрик кучаяди.
­ Бартолье-Михельсон симптоми – беморни чап ёнбошига ёткизиб, унг ёнбошини пальпация килганда огрик кучаяди.
­ Образцов симптоми – Куричакни коринни орка деворига кисиб куриб, унг оёкни тугри килиб курилганда огрикни кучайиши.
­ Коуп симптоми – Бемор оркаси билан юкорига караб ёткизилади, унг оёкни тизза бугимини букиб, ташкарига бураса, чанок тубида огрик пайдо булади.
­ Брендо симптоми – Аёлларда бачадонни эхтиёт килиб, унг томонга сурилса, коринни унг томонида огрик булади.

Биринчи ёрдам:

➢ Шифохонага шошилинч мажбурий тарзда ёткизиш.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103