Get Mystery Box with random crypto!

Алкогольдан ўткир захарланиш бу асосан - этил спирт ва таркиби | 🚨Tez tibbiy yordam_103🚨

Алкогольдан ўткир захарланиш бу асосан - этил спирт ва таркибида этил спирти сақловчи суюқликларни қабул қилганда кузатиладиган ҳолатдир.

Этил спиртининг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бир марталик миқдори 96% 300-400 мл эритмаси ёки 4-12 г/кг ҳисобланади. Алкогольни комага олиб келувчи миқдори 3 г/кг ҳисобланади. Этил спиртининг 20% ошқозон орқали 80% ичаклар орқали сўрилади.

Клиник кечиши:

- Енгил мастлик ҳолатида этил спиртининг қондаги миқдори 0.5-1.5 промилле бўлиб эйфория (кайфиятнинг кутарилиши) белгилари яъни кўп гапириш, кулиш юзага келади.
- Ўрта оғирликдаги мастликда қондаги миқдори 1.5-2.5 промилле гача бўлиб юқоридагиларга қўшимча харакат координациясининг, мувозанатнинг бузилиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, қоринда оғриқ, гапиришда қийналиш, қузгалувчанлик, уйқучанлик ва чуқур уйқу кузатилиши мумкин.
- Оғир даражадаги мастликда қондаги миқдори 2.5-4 промилледан юқори бўлиб барча белгилар чуқурлашади ва мастлик ҳолати чуқур уйқу ҳолатида бўлиб барча турдаги сезгилар шу жумладан ва иссиқлик, оғриқ сезгисининг йуқолиши ҳам кузатилади ёки ступор ҳолатида бўлади яни ҳуши жойида лекин хеч кандай ташқи таъсирларга жавоб бермайди. Ихтиёрсиз сийиб қуйиш, дефекация бўлиши мумкин. Агар қондаги миқдори 4 промилле ва ундан юқори бўлганда ўлим кузатилиши мумкин.
Бундан ташкари нафас бузилишлари тилнинг
нафас йулини беркитиши ҳисобидан, аспирация (қусуқ массалари, сўлак ҳисобидан, бронхлар секрецияси ошиши ҳисобидан) бўлиши мумкин.
Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар гипертония, гипотония билан алмашиниши, юрак ритми бузилишлари, тахикардиялар кузатилиши, тана температурасининг тушиши кузатилади.

Диагностика: анамнез, клиник кўринишига қараб
бемор оғзидан алкоголь ҳиди келиши, фақатгина алкоголь комаси эканлигини исботлай олмайди. Авваламбор бундай беморларда мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари (инсультлар), уремик комалар, наркотик комаларни биргаликда кечмаганлигини аниқлашимиз зарур.

Алькогол махсулотларидан захарланганда бемор қариндошлари томонидан уй шароитида кўрсатиладиган ёрдам.
Беморни имкон борича ҳушёр ҳолда ушлаб туриш керак. Нашатил спирти ҳидлатиш мумкин.
Бемор Ошқозонини ювиш учун 1 литр илиқ сувга бир ош қошиқ туз ва 1 ош қошиқ истемол содаси кўшиб ичирилади (5-8 литргача) ва қусиш рефлексини чақириб қайт қилдирилади. Кейин кофе ёки ширинлик солинган аччиқ чой берилади.(Совуқ душ қабул қилиш мумкин эмас).
Агар беморни ҳушёр қилиш имкони бўлмаса ўнг ёнбошга ётқизилиб ёнида хабардор бўлиб туриш керак. Бундан ҳолларди бемор уйқусида қусуқ массани нафас йулларига тушиб аспирация бўлиш эхтимоли юқори бўлади.
- Адсорбентлардан Активлаштирилган кўмирдан агар уйда бўлса 6-8 таблетка бериш мақсадга мувофиқ.

Тез тиббий ёрдам тактикаси!
-Алкогольнинг қонга сўрилишини тўхтатиш мақсадида ошқозонни зонд орқали илиқ сув билан ювиш.
-Томир ичига глюкозанинг гипертоник эритмасини (10-20 %) қуйиш.
Гемодинамик бузилишларда Кордиамин 2.0 мл в/м Кофеин 20%-1мл м/о
Юрак етишмовчилигида юрак гликозидлар Корглюкон 0.06%-1.0 мл+ натрий хлор 0.9%ли эритмаси бн в/и.
Сийдик чиқишини жадаллаштириш мақсадида Фурасемид 1%-2.0 в/и
Гиперсаливация ва бронхореяни олдини олиш мақсадида атропин сульфат 0,1% - 1 мл томир ичига юборилади.
Қусишга қарши церукал 2.0 мл т/о.
Беморларда ацидоз ривожланади, шу сабабли томир ичига 4 % ли натрий гидрокарбонат эритмаси юборилади.
Қон босими ошган пайтида магнезий сульфат, дибазол ва папаверин ўтказиш мумкин яна новокаин в/в қон босими назорати остида қилинса беморни ҳушига келтириш мумкин.
Қон босими тушган пайтда десаметазон, преднизалон, кофеин ёки 40% ли Глюкоза в/и юборилади.
Беморларда қўзғалиш кузатилса барбитуратлар ва морфин каби
дори воситалари қўлланилмайди, чунки нафас марказини тормозлаши мумкин. Бу ҳолларда дроперидол қўллаш мумкин.
Алькоголдан оғир захарланишда бемор дархол оксигенотерапия фонида шифохонага госпитализация қилиниши керак.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103