Get Mystery Box with random crypto!

TerDU rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi terdu340 — TerDU rasmiy kanali T
Telegram kanalining logotibi terdu340 — TerDU rasmiy kanali
Kanal manzili: @terdu340
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.68K
Kanalning ta’rifi

🌍 http://www.tersu.uz/
✅ https://t.me/terdu340
✅ http://facebook.com/tersu340
✅https://www.instagram.com/terdu_rasmiy
✅https://youtube.com/@Termizdavlatuniversitet
Murojaat uchun: @TerDU_rektor_bot
©Termiz davlat universiteti rasmiy kanali

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 91

2021-02-12 11:44:08
O'z imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang: “El-yurt umidi: yoshlar uchun yangi imkoniyatlar sari” mavzusidagi forumga arizalar qabuli 15-fevralda yakunlanadi

2021-yil 26-28-fevral kunlari Toshkent shahri va Toshkent viloyatida “El-yurt umidi” jamg‘armasi hamda Yoshlar ishlari agentligi hamkorlikda “El-yurt umidi: yoshlar uchun yangi imkoniyatlar sari” mavzusida Jamg‘arma bitiruvchilarining ikkinchi xalqaro Forumi bo‘lib o‘tadi.

Forumida ishtirokchilari davlat boshqaruvida yuqori yutuqlarga erishgan, ijtimoiy faol “Umid” jamg‘armasi bitiruvchilari hamda “El-yurt umidi” jamg‘armasi stipendiyasi sohiblari bilan muloqot qilish va tajriba almashish imkoniga ega bo'ladilar.

Shoshiling, o'rinlar soni cheklangan. Hoziroq www.2021.eyuf.uz platformasi orqali ariza topshiring!

Tanlov nizomi bilan ushbu havola orqali tanishing.

Telegram sahifamiz @yoshlaragentligi
8.5K views08:44
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:00:02
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: @vazirga_takliflar_bot

Вазирликнинг телеграм канали:
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
480 views08:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:03:30 Термиз давлат университети талабалари ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчилар ўртасида Санъатшунослик, Архитектура ва қурилиш факультетлари ўқув биносини таъмирлаш, ўқув-илмий масканга айлантириш ва ҳудудини ободонлаштириш (ландшафт) бўйича танлов эълон қилади!
Қадрли ёшлар!
Танлов шартлари:
-бинонинг ташқи кўриниши фасади;
-бинонинг ички кўриниши интерьери;
-бино иншоот (Ўқув биноси, спорт майдончалари ва ёрдамчи бино)ларини комплекс капитал таъмирлаш, яшил майдонларининг ландшафт лойиҳаланиши;
-ўқув-лаборатория ҳамда ижод хоналари жиҳозланиши ва дизайни;
-Лойиҳа таклифларининг конструктив, иқтисодий ва энергия тежамкор жиҳатлари эьтиборга олинади.
Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан
1-ўрин учун “Noutbuk”
2-ўрин учун “planshet”
3-ўрин учун “smartfon”
совринларга эга бўлишни қўлдан бой берманг!

Танловда талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.
бунда бетакрор бадиий композицион ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда эстетик ўзига хослиги талаб этилади;
Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа билан иштирок этади;
лойиҳа таклифлари эскиз-клаузура ва электрон шаклда қабул қилинади;

Лойиҳани университет ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59 гача қабул қилинади.
Ғолиблар 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

@TerDU340
7.3K viewsedited  17:03
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:48:27
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: @vazirga_takliflar_bot

Вазирликнинг телеграм канали:
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
6.2K views14:48
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:09:54
Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш бу ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.

Девид Блай

@TERDU340
7.7K views12:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:01:56
Термиз давлат университетининг Ўзбек филологияси факулътетида "Миллий қадриятлар, миллий либослар" мавзусида маданий тадбир бўлиб ўтди, унда хотин-қизларнинг қўл меҳнати намуналаридан иборат амалий ишлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди

@TERDU340
8.0K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:19:20
Аввал хабар берганимиздек Термиз давлат университетига тайинланган ректор А.Мараҳимовнинг ҳар бир факультет талабалари ва жамоаси билан танишуви давом этмоқда. Навбатдаги манзил Архитектура ва қурилиш ҳамда Санъатшунослик факультетлари бўлди. Ректор факультетларда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар, ҳал қилиниши лозим бўлган ишлар билан танишди ва масъулларга зарурий топшириқлар берди. А.Мараҳимов талабалар билан бўлган суҳбат давомида реконструкцияга тушиш арафасидаги бинонинг архитектураси ва ландшафт-дизайнини яратиш бўйича талабалар ўртасида танлов эълон қилди. 3 та ўринга университетнинг қимматбаҳо совғаси топширилиши айтилди. Ректор спорт залларини кўздан кечириш вақтида валейбол спорт ўйинида талабалар билан бирга иштирок этди. У ерда ҳам ёшлар билан қизғин суҳбат бўлди. Худди шундай танишув жараёни Санъатшунослик факультетида ҳам давом этди.

@TerDU340
8.2K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:11:19
Гўзал тавсия!

Бир ҳаким зотдан:
- Инсон қандай сабр қилиши мумкин? - деб сўрадилар.
Муборак зот шундай жавоб берибди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг гўзали;
- Нимаики бўлса қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг тўғриси;
- Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг қийини;
- Яна бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса сабрнинг энг каттасидир.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан.

@TERDU340
8.1K views06:11
Ochish/sharhlash
2021-01-31 14:44:41
"Ёди ҳамиша ёдда"

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб "Ёди ҳамиша ёдда" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни Юридик факультет декани Ж.Т.Холмўминов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон халқаро Ислом академияси "Исломшунослик" факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ғ.Расулов , Юридик факультети "Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи" кафедраси катта ўқитувчиси Н.Янгибоев, Юридик факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Норқобиловлар сўзга чиқиб, марҳум Президентнинг ибратли ишларини тилга олишди. Тадбир доирасида И. Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўли, мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари ҳақида маърузалар тингланди.

@TerDU340
8.8K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:20:59
Президентимизнинг ёшларни ҳар томонлама соғлом турмуш тарзига ўргатиш, улар орасида спорт турларини оммалаштириш борасидаги кўрсатмаларига асосан Термиз давлат университети талабалари учун ҳам эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилаяпти. Университетнинг мавжуд спорт заллари ва очиқ майдонларида бириктирилган мураббийлар машғулотларни олиб бормоқда. Енгил спорт турларидан иборат ушбу машғулотлар талабаларни мамнун қилиш баробарида, уларни кун давомида тетик ва бардам юришларига хизмат қилаяпти. Жамиятда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, ёшларни жисмонан бақувват, маънан баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган мазкур жараёнлар университетда ҳар куни эрта тонгдан олиб борилади.
@TerDU340
9.1K views06:20
Ochish/sharhlash