2021-12-28 12:19:49
Робин Гуд Алламжонов. Комил Алламжонов Саида Мирзиёева ҳимоясига отланган кўринади. Унинг фикрига кўра, пединститутдаги қиз ёмон эмас ўта ёмон. Лекин таълим ва тарбия учун жавобгар бўлган деканат бундай ҳолатларни бартараф этиш ўрнига иштирокчи, бевосита ижрочи бўлгани учун ҳам айбдор. Қиз ёшлик қилгандир, лекин декан ўринбосари ёш эмас. Домла домладек юриши керак. Илм масканида шу ишларни қилдими, едими? Тўласин!
Бу Алламжоновнинг фикрлари, яна бир бор ўз фикримни айтаман, бировни айбдор ёки айбсиз эканлигини фақат суд ҳал қилади. Ҳали замдеканнинг айбли ёки айбсиз эканлиги номаълум. Унинг еганлигини Алламжонов қаердан билиб қолди? Шағам ушлаб турганмиди? Мободо юртимизда Алламжонов деган суд чиқмадими?
Масалан, қиз замдеканни ёқтириб қолиб унга осилиб олиб, хотининг билан ажрашасан, бўлмаса ўзимни деразадан ташлайман деб шантаж қилмоқчи бўлиб турганда замдекан уни қутқариб қолиш учун ёпишган бўлиши ҳам мумкин-ку, тўғрими?
Жамоатчилик вакили, масс медиани қўллаб-қувватлаш фонди раиси ва унинг ўринбосари журналистик этика деган нарсаларни билмайдими? Мана шундай бўлибди бунда замдекан айбдор дейишга уларга ким ҳуқуқ берди? Саида Мирзиёева ҳам, Комил Алламжонов ҳам ёш бола эмас-ку, ҳеч бўлмаса, суд қароригача нейтрал фикр билдириб туришса бўлади-ку. Ким ким, лекин бир оғиз гап билан жамоатчилик фикрини бошқа томонга буриб юбориш мумкинлигини улар билишмайдими?
Яна бир гап қиз ёшлик қилган бўлса, унга бўлаверади, замдеканга шолпиллаб қоладими? Олийгоҳ таълим маскани эмасми? У ерга таълим олиш учун келишади? 20 йил беролмаган тарбияни замдекан бериши керак деган ғоя қаердан чиқди?
Ўзини айбдор деб ҳисоблайдиган Алламжонов дуч келган одамни айблашга ўтиб кетибди шекилли. Ўзимни айбладим, бошқаларни ҳам айбласам бўлаверади, бу қўйлар ҳеч нарса демайди демоқчими?
@tentakminds
30.4K views09:19