2022-10-09 14:10:31
ҚУЁШ БАТАРЕЯСИНИ ЎРНАТИНГ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори (568-сон 05.10.2022.) қабул қилинди.
Унга кўра,
жисмоний шахслар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби жорий этилди;
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга харид қилиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилди;
жисмоний шахсларга қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун, агар уларнинг қуввати 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари миқдорида, 1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлса — БҲМнинг 10 баробари, 1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлса — БҲМнинг 15 баробари, 2 кВт ва ундан юқори бўлса — БҲМнинг 20 баробари миқдорида компенсация тўланади;
янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли 5 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда БҲМнинг 50 баробари миқдорида компенсация берилади;
(фақат янги ерларни ўзлаштиришдаги тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминлаганда компенсация берилади)
сув иситиш ҳажми 100 литр ва 200 литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмалари учун тегишлича БҲМнинг 5 ва 7 баробари миқдорида компенсация берилади.
Ушбу компенсацияларни олиш учун тегишли платформа орқали онлайн ариза қолдирилади. Ариза скоринг назоратидан ўтказилади.
Қуйидаги ҳолларда ариза автомат рад этилади:
18 ёшга тўлмаган ёки 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошган фуқаро номидан ариза берилганда;
ариза берувчининг банк кредитлари бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;
салбий кредит тарихига эга бўлганда;
ариза берувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
Ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги. Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
@TAYYORBIZNESLAR
1.5K viewsZafar, edited 11:10